Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/755 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "BADAL QURILISH MAXSULOT SAVDO" хусусий корхонаси
Source ID 1081346 Claim ID 3247227 PDF Hash ea5f547d48e8bb66... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси тисодий процессуал кодекс 107 code_article
Текст решения 4 505 символов
4-1405-2301/755-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2023 йил 06 апрель раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар СССга нисбатан тақдим этган даъво аризасини, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, жавобгар вакили З.А (раҳбари)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар ССС (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 20 майдаги 54-сонли шартномалар (битим) қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, уларнинг оқибатларини қўллаш, жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлигидан ва корхона томонидан жами 22 173,9 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан жами 22 173,9 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ундиришни сўраган. Даъвогар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили З.А даъво аризасига эътироз билдириб, қўшилган қиймат солиғини қўшимча жавобгар тўлаши лозимлигини, чунки у билан ўрталарида тузилган шартнома ижроси бўйича барча хужжатлари мавжудлигини маълум қилди. Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар СССга нисбатан тақдим этган даъво аризаси суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан иш юритувга қабул қилинган бўлиб, иш 2023 йил 06 апрель куни соат 10-00да Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиш учун тайинланган. Суднинг ажрими 2023 йил 23 март куни даъвогар ХХХнинг электрон почтасига электрон шаклда юборилган. Бундан ташқари, даъвогарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида телефонограмма орқали 2023 йил 29 март куни маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бироқ, даъвогар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисига келмади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмади. ИПКнинг 107-моддаси 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси 6-банди ва 108, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар СССга нисбатан тақдим этган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХнинг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов