← Назад
Решение #608501 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 236 | — | code_article | |
| биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law | |
| илиш талаби ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 109 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2201/835-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Аллаберганова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – В.Қазақов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакиллари Х.Рўзметов, Ж.Ибрагимов (2023 йил 30 мартдаги 661/01-12-сонли
ишончнома), жавобгар вакили З.Худойқулов (2023 йил 7 февралдаги 5-сонли
ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар Давлат активларини бошқариш
агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар Сабиров
Рахимберган Отабаевич ва “Raximbergan Otabоyevich” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда Қўшкўпир туман ҳокимлигига нисбатан тарафлар ўртасида
2020 йил 10 ноябрда тузилган 97-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда
2021 йил 27 январда тузилган 7-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш ва
60 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги қарори устидан
“Raximbergan Otabоyevich” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган
кассация
шикоятини
судлов
ҳайъатининг
биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан
2020 йил 2 ноябрда ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижалари бўйича
2020 йил 3 ноябрда тузилган DA-195-035056-сонли баённомага асосан
Қўшкўпир тумани, Ўзбек ёп қишлоғи, Қоровул маҳалласида жойлашган
2
2
умумий ер майдони 335,0 м , шундан қурилиш ости ер майдони 335,0 м бўлган
омборхона биноси (бундан буён матнда “объект” деб юритилади)
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган
тартибда харид қийматида сотиш бўйича Давлат активларини бошқариш
агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва фуқаро Сабиров Рахимберган (бундан буён матнда харидор
деб юритилади) ўртасида Қўшкўпир туман ҳокимлиги (бундан буён матнда
ҳокимлик деб юритилади) иштирокида 2020 йил 10 ноябрда 97-сонли олдисотди шартнома тузилган.
Шартноманинг 2-иловаси, яъни инвестиция мажбуриятларини бажариш
жадвалига мувофиқ, харидор 12 ой мобайнида, 2020 йил ноябрдан 2021 йил
6 ноябрга қадар объектга жами 400 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция
киритиш ва шартноманинг 4.5-бандига асосан 6 та янги ишчи ўринларини
яратиш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 27 январда 7-сонли қўшимча келишув
тузилиб, 2020 йил 10 ноябрда тузилган 97-сонли олди-сотди шартномаси
юзасидан мажбуриятлар Р.Сабиров томонидан ташкил этилган ва у таъсисчи
бўлган “Raximbergan Otabayevich” масъулияти чекланган жамиятига (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўтказилган.
Бироқ, жавобгар шартномада келишилган инвестиция мажбуриятларини
белгиланган муддатларда бажармаган ва ҳисоботларни даъвогарга тақдим
қилмаган.
Даъвогар, ҳокимлик вакили ҳамда жавобгар раҳбари Р.Собиров
иштирокида 2020 йил 30 декабрда, 2021 йил 31 мартда, 2021 йил 3 майда ва
2021 йил 1 июлда жойида чиқиб ўрганиш бўйича тузилган инвестиция
мажбуриятлари бажарилиши мониторинги далолатномасига кўра, инвестиция
мажбуриятларини бажариш муддати 2 чорак ўтган бўлишига қарамасдан
харидор объектда умуман иш бажармаганлиги, амалга оширилган ишлар
бўйича ҳисоботлар тақдим қилмаганлиги, фаолиятини йўлга қўймаганлиги,
ободонлаштириш ишларини амалга оширмаганлиги, бинода ишчилар йўқлиги,
ҳақиқатда бажарилган инвестиция мажбуриятлари нолни ташкил этиши қайд
этилган.
Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар
томонидан жавобгар ва ҳокимликка 2021 йил 12 апрелда 713/01-08-сонли
тақдимнома киритилиб, 10 кунлик муддатда объектда инвестиция
мажбуриятлари бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот ва амалга оширилган
ишлар фотосуратини тақдим қилиш, акс ҳолда шартномани бекор қилиш
ҳақида судга мурожаат қилиши маълум қилинган.
Мазкур тақдимнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар
жавобгар ва ҳокимиятга 2021 йил 4 майда 847/01-05-сонли ва 2021 йил 6 июнда
1133/02-05-сонли таклиф хати юбориб, объектда инвестиция мажбуриятлари
бажарилмаганлиги, тақдимномага муносабат билдирилмаганлиги баён қилиниб,
2020 йил 10 ноябрда тузилган 97-сонли олди-сотди шартномасини ва ушбу
шартномага тузилган қўшимча келишувни ихтиёрий равишда бекор қилиш
таклиф қилинган ва 10 кунлик муддатда муносабат билдириш, акс ҳолда
шартномани бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилиниши тўғрисида
огоҳлантирилган.
Мазкур таклиф хатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, инвестиция
мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги, жавобгар томонидан
бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар (ҳужжатлар) даъвогарга тақдим
қилинмасдан келинганлиги сабабли мазкур низо келиб чиқиб, даъвогар
тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш,
ҳамда инвестиция мажбуриятлари умумий қийматининг 15 фоизи – 60 000 000
сўм жарима ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил
10 ноябрда тузилган 97-сонли олди-сотди шартномаси ҳамда 2021 йил
27 январда тузилган 7-сонли қўшимча келишув бекор қилинган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 12 000 000 сўм жарима ундириш белгиланган. Даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 19 октябрдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, айни
бир шахслар ва айни бир предмет бўйича суднинг қонуний кучга кирган
4-2202-2105/938-сонли ҳал қилув қарори мавжудлиги сабабли, мазкур иш
бўйича иш юритишни тугатиш сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган ҳокимлик, Қўшкўпир туман молия ва ғазначилик бўлинмаларининг
вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи
бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларини такроралаб, биринчи ва апелляция
инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб, иш бўйича айни бир шахслар,
айни бир асослар ва айни бир предмет тўғрисида қонуний кучга кирган суд
қарори мавжудлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари, жавобгарнинг
кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
қуйидагиларга
кўра
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, жавобгар ушбу шартномада
белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш жадвалига
мувофиқ объектни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш
ҳамда рақобатбардош хизмат кўрсатилишини назарда тутувчи инвестиция
мажбуриятларини ушбу шартноманинг 2-иловаси ва ундаги инвестиция
мажбуриятларини бажариш жадвалига биноан бажариш мажбуриятини олган.
Шунингдек, жавобгар мазкур шартноманинг 4.9-бандига асосан ҳар
чоракда инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши ҳисоботи ва
яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги маълумотни, тасдиқловчи ҳужжатлар
билан биргаликда хисобот давридан кейинги ойнинг 1-санасидан
кечиктирмасдан даъвогарга тақдим этиши белгиланган.
Шартноманинг 6.6-бандига кўра, мазкур шартноманинг 4-бўлими,
2-иловасида назарда тутилган муддатлар тугагандан кейин харидор томонидан
уч ой мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва
ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида миқдор жиҳатдан)
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган (ёки лозим даражада
бажарилмаган) тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда
бекор қилишга ҳақли.
Жавобгар томонидан шартномага ва унинг иловасига биноан зиммасига
олган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво талаблари асосли бўлиб, биринчи
инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ҳолда даъвонинг шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш талабини
қаноатлантириб асосли хулосага келган.
Шартноманинг 6.6-бандига кўра, харидорнинг айби билан олди-сотди
шартномаси бекор қилинганда, шартномада белгиланган миқдорда харидор
инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги учун олган инвестиция
мажбурияти маблағларининг 15 фоизи миқдорида харидордан сотувчи
фойдасига суд тартибида жарима ундирилиши келишилган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси талабларига
асосан талаб этилган жарима суммасини 12 000 000 сўмгача камайтириб, уни
жавобгардан ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Бундан ташқари, жавобгар шартноманинг 4.4-бандига асосан
инвестициявий мажбуриятларни бажариш якунланиши билан хизматлар
кўрсатиш жараёнида инвестициялаш объектида ҳудуд, бинолар ва иншоотлар
кўринишидаги ишлаб чиқариш қувватларининг камида 60 фоизидан
фойдаланилишиини таъминлаш, 4.5-бандига асосан инвестициялаш объектида
6 та янги ишчи ўринларини яратиш мажбуриятини олган бўлса-да,
шартноманинг ушбу шартлари ҳам жавобгар томонидан бажарилмаган.
“Mezon Baholash” МЧЖнинг 2021 йил 6 октябрдаги баҳолаш ҳисоботида
объектга 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил октябрь ойига қадар жавобгар
томонидан 245 968 000 сўмлик инвестиция киритилганлиги ишларни
бажарилган ёки бажарилмаганлигига аниқлик киритиш мақсадида объект
апелляция инстанцияси томонидан сайёр суд мажлисида жойида кўздан
кечирилганида, баҳолаш ҳисоботига бажарилган деб кўрсатилган ишлар аслида
тўлиқ бажарилмаганлиги, объектнинг фақат ташқи қисмида сувоқ ишлари
қилинганлиги аниқланган. Демак, жавобгарнинг объектга 245 968 000 сўм
инвестиция киритилганлиги ҳақидаги важлари асоссиз.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгар томонидан кассация шикоятида келтирилган
важлар билан келишмайди.
Чунки, жавобгар 2021 йил 1 июль ҳолатига бажарилган ишлари ва
киритган инвестициялари, жумладан 8 комплект янги тикув машиналари,
200 метр узунликда 5 қатор сарфланган 16 000 дона ғишт, 3 та дарвоза, 18 та
деразаларни пишиқ ғишт билан беркитишга сарфланган 14 000 та ғишт,
1 300 кв.метр деворга қилинган сувоқ ишлари ва уста пуллари, умуман олганда
бажарилган инвестиция мажбуриятлари ҳақида даъвогарга ҳисобот бермаган.
Шунингдек, айни бир шахслар, айни бир асослар ва айни бир предмет
юзасидан суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжудлиги сабабли иш
юритиш тугатилиши лозимлиги ҳақидаги жавобгарнинг эътирозлари билан ҳам
келишиб бўлмайди.
Чунки, 4-2202-2105/938-сонли иш юзасидан низо айни бир шахслар ва
айни бир предмет бўйича бўлса-да, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатида
шартнома
иштирокчиларига
шартномани
бекор
қилиш
таклифи
юборилмаганлиги сабабли даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби
ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилган. Шу сабабли
даъвонинг 60 000 000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириш рад
этилган.
ИПК 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга
даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди мазкур иш юзасидан иш юритишни
тугатмасдан, низони мазмунан кўриб чиқиш ҳақида асосли хулосага келган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний қарор
қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Судлар иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор
қабул қилганлар, шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
6
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 2 100 000 сўм
давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида
қолдириш, ундан ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм харажатларни ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал
қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Raximbergan
Otabоyevich” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Raximbergan Otabоyevich” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
харажатлар ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов