← Назад
Решение #608502 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 295 | — | law | |
| ИПК | 327 | — | law | |
| чунки бу ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2101/758-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья А.Пайғамов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Шукуруллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамиятининг вакили Л.Касымова (2023 йил
23 мартдаги 10/82-юр-сонли ишончнома билан), “Sogdiana” хусусий
фирмасининг вакили Н.Мингбаев (2023 йил 4 апрелдаги 14-сонли ишончнома
билан) иштирокида, даъвогар “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “Sogdiana” хусусий фирмаси ҳисобидан 3 971 844 705,3 сўм зарар,
1 985 922 352,65 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
жавобгарнинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги
аризаси бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 октябрдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори устидан “Sogdiana”
хусусий фирмаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Юк қўювчи “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва сақловчи “Sogdiana” хусусий фирмаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 9 декабрда минерал
ўғитларни сақлаб бериш тўғрисида 38-5/62-ОБ-сонли шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан сақловчи Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри,
Темир йўл кўчаси 2-уйда жойлашган омборхона биносида даъвогарга тегишли
1 000 тонна товар (аммиакли селитра, карбамид, аммоний сульфат ва бошқа хил
турдаги минерал ўғитлар)ни сақлаш, юк қўювчидан ёзма равишда хабарнома
олгандан кейин юк қўювчининг вакили орқали ёки берилган ҳисоб-фактура
ва товар-транспорт юк хати асосида сотиб олувчига товарни бериш
мажбуриятини олган.
1
сақланиш
аҳволини
назорат
қилиб,
далолатнома
расмийлаштириш ҳуқуқи берилган. Шунга кўра, вакил томонидан
жавобгарнинг омборхонасида сақланилаётган минерал ўғитларнинг
сақланиш ҳолати ва миқдори текширилган. Натижада, жавобгарнинг омборда
сақлаш учун топширилган минерал ўғитлар (1 632,696 тонна аммиакли
селитра, 65,700 тонна карбамид)га ўзбошимчалик билан эгалик қилиб,
уларни учинчи шахсларга бериб юборганлиги аниқланган ва бу ҳақда
далолатнома расмийлаштирилган. Шундан кейин, жавобгарга шартноманинг
3.3-бандига асосан ушбу минерал ўғитларнинг баҳосини ва шартнома
талабига кўра ҳисобланган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаш
тўғрисида талабнома юборилган. Аммо, жавобгар юборилган талабномани
оқибатсиз қолдирган. Шу боис, даъвогар Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
3 971 844 705,3 сўм зарар, 1 985 922 352,65 сўм жарима ундиришни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил 14 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 971 844 705,3 сўм зарар, 1 985 922 352,65
сўм жарима ва 19 600 сўм почта харажати, Республика бюджетига
119 155 341,16 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгар судга 2021 йил 9 август куни ариза билан мурожаат қилиб,
суднинг 2021 йил 14 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар
бўйича бекор қилишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил 16 сентябрдаги
ажрими билан жавобгарнинг аризаси қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 30 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти
кўрмасдан қолдирилган.
Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 январдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилиб, 2021 йил 16 сентябрдаги ажрим бекор қилинган ва
жавобгарнинг янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг суднинг 2021 йил 14 июндаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш тўғрисидаги 2022 йил
18 августдаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 декабрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб “Sogdiana” хусусий фирмаси
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни
ва ишни мазмунан кўриб чиқишни сўраган. Унда Тошкент вилояти Зангиота
тумани жиноят ишлари бўйича суди 2022 йил 19 июлда ҳукм чиқаргани, унга
2
асосан жавобгардан 3 339 533 516 сўм камомад деб топилиб, банкдаги
депозит ҳисоб рақамига ушбу пуллар тўланганлиги, корхона фаолиятида
текширув органи хулосалари, ДСИ қўмитаси қарори ва тегишли тергов
органи айблов хулосалари ва суд ҳукмига асосан 3 339 533 516 сўм камомад
аниқланганлиги, суднинг қарорида эса асосий қарз бўйича 632 311 189 сўмни
фарқ ташкил этганлиги ҳақида важлари келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятни кўрмасдан
қолдиришни сўради, шунингдек кўрмасдан қолдириш ҳақидаги
илтимосномаси қаноатлантирилмаса, янги очилган ҳолат деб топиб, аризани
мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Даъвогар улар даъво аризани судга тақдим қилганида биржадаги
котировкалар бўйича нархларни олганлари, тергов эса форвард контрактлар
бўйича нарх олганлиги ва ҳукмда ҳам шу форвард контракт бўйича сумма
ундирилганлиги, лекин ҳукмда камомад суммаси бюджетга ундирилсин деб
ёзилганлиги, улар бундан норози бўлиб апелляция шикоятини берганлиги,
апелляция қарори билан камомад суммаси уларнинг фойдасига ундирилсин
деб ўзгартирилганлиги, бироқ ижро варақа берилгунича, мазкур сумма
бюджетга ўтиб кетганлиги, Сирдарё вилоят МИБда янги ижро варақа бўйича
ундирув амалга оширилмаганлиги ҳақида важларини билдирди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, кассация шикоятни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги
аризасини ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 295-моддасига кўра агар кассация
шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг
имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб
мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг кассация шикоятини кўрмасдан
қолдириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилмайди, чунки шикоятни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахс - хусусий корхонанинг раҳбари
имзолаган.
ИПК 327-моддасига асосан, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан
иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим
ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса
3
ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул
қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд
судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг
шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Жавобгар судга тақдим этган аризасида мазкур иқтисодий ишга
тааллуқли жиноий иш Тошкент вилояти Зангиота туман ЖИБ судида кўриб
чиқилганлиги, 2022 йил 19 июлда ҳукм қабул қилиганлиги, ушбу ЖИБ
Зангиота туман судининг қонуний кучга кирган ҳукми иш бўйича янги
очилган ҳолатни келтириб чиқарганлиги шу сабабли қўйидагиларга асосан
хусусан, иш учун мухим ҳолатлар мавжудлиги, гувохларнинг ёлғон кўрсатма
беришганлиги, мазкур ишни кўриш вақтида бўлган ҳаракатлар учун қонуний
кучга кирган суд ҳукми борлиги, жиноят ишлари судининг ҳукмида
аниқланган ҳолатлар билан даъвогар даъво талабида тафовутлар борлиги
инобатга олиб Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
14 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилишни ва ишни умумий тартибда кўриб чиқишни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан 2021 йил 14 июнда қабул қилинган
ҳал қилув қарорида жавобгарнинг аризада келтирган важлари муҳокама
қилинган, яъни суднинг 2021 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан
жавобгарнинг омборида сақлаш учун топширилган минерал ўғитлар
(1 632,696 тонна аммиакли селитра, 65,700 тонна карбамид)га ўзбошимчалик
билан эгалик қилиб уларни учинчи шахсларга бериб юборилганлиги
аниқланган, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган ва судда ўз тасдиғини
топган. Шу сабабли суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан
3 971 844 705,3 сўм зарар ундирилган.
Мазкур ҳолат суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган
ҳамда ушбу ҳолат жавобгарга маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2003 йил
25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўришда Иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд
бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган,
аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган,
суд ҳужжатлари қабул қилинганидан кейингина маълум бўлган ҳолатлар
тушуниши лозим.
Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга
келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос бўла олмайди, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди
мазмунига зид бўлади.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25
июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли қарорининг 4-бандида, янги
очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, ишни апелляция ва кассация тартибида
кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш мумкин эмаслиги, бундай ҳолларда иқтисодий суд
кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, ишни янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни рад этиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан келтирилган асослар ишни янгидан кўриб чиқиш
учун асос бўла олмаслиги сабабли, аризаси рад этилган.
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди аризасини
қаноатлантиришни рад этиб асосли хулосага келган, апелляция инстанция
суди ажримни асосли ўзгаришсиз қолдирган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ажримини ҳамда
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда, судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим
ва қарор қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 октябрдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз
5
қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб
чиқилган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
қолдириш тўғрисидаги аризасини ва кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги
ажрими ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
6