← Назад
Решение #608517 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 312 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 4 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2203/2535-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Қазақов
Апелляция инстанцияси судида
ишни кўрган судья В.Қазақов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 5 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамияти вакили Ғ.Якубов
(2023 йил 9 мартдаги 7/163-сонли ишончнома), “SUPEREXPORT”
оилавий корхонаси вакиллари М.Холмухамедов, М.Юсупова (раҳбар),
А.Алимқулов (2023 йил 28 ноябрдаги 1-сонли ишончнома ва 2023 йил
9 мартдаги 3073-сонли ордер), М.Алламов (ҳисобчи) иштирокида
“Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамиятининг “SUPEREXPORT” оилавий
корхонасидан 64 821 502 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
5 декардаги қарори устидан “SUPEREXPORT” хусусий корхонаси
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
- даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “SUPEREXPORT” оилавий корхонасидан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 64 821 502 сўм закалат
пулини ундиришни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги
ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хоразм вилоят Молия
бошқармаси ва “XT XARID TEXNOLOGIYALARI” масъулияти чекланган
жамияти жалб этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги
ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъвоси
тўлиқ
қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 64 821 502 сўм
закалат пули ундирилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиб,
суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан,
суд
қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа
бошқаруви миллий агентлиги Директорининг 2018 йил 15 майдаги
185-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Харид қилиш тартибтаомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 34-бандида
корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда
иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамларига
аукционнинг бошланғич нархдан 3 фоиз миқдорида закалат маблағи
ўтказилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 328702-сонли лот бўйича бошланғич
нархнинг 341 165 800 сўмнинг 3 фоиз миқдорида 10 234 974 сўм закалат
пули тўланган ва ушбу закалат пулларига банд солинган.
Низомнинг 41-бандига асосан агар аукцион мобайнида иштирокчи
томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 ва ундан ортиқ
фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф
этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид
предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт.
328702-сонли лот бўйича бошланғич нарх 341 165 800 сўмни
ташкил этган бўлиб, аукцион натижалари бўйича жавобгар томонидан
15 фоиздан ортиқ паст нарх таклиф этилган.
Шу сабабли, жавобгар томонидан қўшимча 54 586 528 сўм
миқдорида (341 165 800 – 286 579 272) закалат киритилган ва ушбу
закалат пулига ҳам банд солинган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида “ҳар хил турдаги қурилиш
материаллари” маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 2022 йил
30 июнда 328702.1.1-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, буюртмачи (даъвогар) ўзининг
оператор шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб бериш,
ижрочи (жавобгар) эса ҲККПдан пул маблағлари келиб тушганлиги
ҳақидаги хабарни олганидан сўнг 7 иш куни ичида шартнома бўйича
286 579 272 сўмлик маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Низомнинг 53-бандига кўра, ҲККП суднинг қонуний кучга кирган
қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш
бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки
тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 312-моддасига
кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган
тараф жавобгар бўлса,закалат иккинчи тарафда қолади.
Даъвогар ҲККПдаги шахсий ҳисоб-рақамига 100 фоиз тўловни
кўчириб берган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган муддатда
маҳсулотларни ўз вақтида даъвогарга етказиб бермаган. Демак,
даъвогарда жавобгардан закалат пулини талаб қилиш ҳуқуқи пайдо
бўлган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси
суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли
хулосага келган.
Судлов
ҳайъати
жавобгарнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлигининг
“Харид қилиш тартиб таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 майда
рўйхатдан ўтган (3016) ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Давлат
харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларини
ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори кучга кириши билан
бекор қилинганлиги ҳақидаги важларини инобатга олмайди, чунки,
шартнома 2022 йил 30 июнда тузилган пайтда НИЗОМ амалда бўлган,
Низом фақатгина Ўзбекистон Республикаси Молия 2022 йил 8 июлдаги
33-сонли буйруғи билан ўз кучини йўқотган (Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилган),
бундан ташқари, савдо ўтказилган пайтда қўшимча равишда закалат
киритилиши тўғрисидаги қоида амалда бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 4-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар
учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача
қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган
шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг
аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ
этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Бундан ташқари, савдода иштирок этишда қўшимча равишда
закалат киритилиши тўғрисидаги қоида тўғрисида жавобгар билган,
шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда закалат пули даъвогарда
қолиши тўғрисидаги моддий ҳуқуқ нормаси ҳақида билиши лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига
биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Суд қарорларини бекор қилиш ва ўзгартириш учун асослар
аниқланмади.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 5 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан
тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
5
қ а р о р қ и л д и:
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги
ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декардаги қарори ўзгаришсиз,
“SUPEREXPORT” хусусий корхонасининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“SUPEREXPORT” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
Т.Аннаева