Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3218 Дата решения 05.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ШАРАФЛИ ШУНҚОР" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый ФАЙХАН ТЕКС масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080234 Claim ID 3236298 PDF Hash fc23dc98e75a8437... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
Шунинг учун суд ИПКнинг 118-моддаси Шунинг учун суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 апрель 4-1501-2302/3218-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, A вакили К.А. Содиқов (2023 йил 27 мар кунги 55-сонли ишончномага асосан, даъвогар раҳбари Ў. Қосимов, жавобгар вакили А.Н. Ёқубов (2023 йил 16 март кунги 32-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Aнинг даъвогар “B” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “С” масъулияти чекланган жамиятидан жами 93 209 229 сўм асосий қарз, 21 997 378 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида видеоконфенцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: A (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “B” фермер хўжалиги (бундан буён матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “С” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) жами 93 209 229 сўм асосий қарз, 21 997 378 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Фурқат туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб этилган. Кенгаш вакили даъво аризасини қаноатлантиришни сўраб, даъво аризасига тақдим этилган ҳужжатлардан ташқари қарздорлик бўйича бошқа ҳужжатлар бухгалтерия маркази ва Фермер хўжалигида мавжуд эмаслигини, МЧЖ кўплаб хўжаликлар олдидаги мажбуриятларни бажармаётгани учун улар Кенгашга мурожаат этганларини, жавобгарни айби билан хўжаликлар зарар кўраётганини, шартномаларни рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини бузганини, фермер хўжалиги вакиллари Фарғона шаҳрига МЧЖга борганида улар ҳудудга киритмасликлари ва бухгалтерия ҳужжатларини берилмаслигидан фермерлар норози бўлиб келаётганини тушунтириб ўтди. 3-шахс вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган. Лекин З-шахс судга фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани ҳақидаги маълумотномани тақдим этиб, вакили судга келмагани учун суд ишни 3-шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин де топди. Даъвогар вакили даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгар январь ойида 3 538 786 сўм тўлаб берганини тушунтириб ўтди. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олмасдан, фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 112, 114, 116, 236, 262, 333-моддалари талабларига асосан даъво талаби тўла рад этилиши лозимлигини, бухгалтер ўқишга кетгани учун Фермер хўжалиги судга тақдим этган солиштирма далолатнома санасидан даъво аризаси киритилганига қадар қанча пул маблағи даъвогарга ўтказилгани ҳамда даъво аризаси судга кирим қилинган санадан кейин қанча маблағ тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни судга олиб келиш имконияти бўлмаганини тушунтириб ўтди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллариининг суд мажлисида берган тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Даъвогар Фермер хўжалиги (бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади) билан жавобгар МЧЖ (буюртмачи) ўртасида электрон шаклда 2022 йил 18 январь куни 90/F2022-сонли “Пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган. Шартноманинг 2.4-бандидаги ҳамда шартноманинг 4-бўлимига асосан МЧЖ уруғлик пахта ва пахта хомашёсини қабул қилиш ва қилинган харажатларини чегириб, 2022 йил 31 декабрь кунига қадар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Жавобгар Фермер хўжалиги билан тўла ҳисоб-китоб қилмагани ва талабномага жавоб бермагани учун судга даъво аризаси киритилган. Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб бериш ва контрактация шартномаларини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари ўзаро мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан буюртмачи-кластер фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган пахтани шартнома тузилган вақтдаги нархда сотиб олиш, фермер хўжалиги товарни буюртмачига шартномада келишилган миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал 3 қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Жавобгар 2022 йил 31 декабрь кунига қадар олинган товарга тўловни амалга ошириши лозим бўлган, лекин мажбуриятини тўла бажармаган. Даъвогарнинг 93 209 229 сўм асосий қарзни ундириш талаби шартнома шартлари, ҳисоб-фактуралар, талабнома, жавобгар томонидан даъвогарга берилган солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан исботланади. Жавобгар 3 538 786 сўм тўловни даъво аризаси судга кирим қилинганидан сўнг тўлаб берилгани инобатга олиниб, суд жавобгардан қолган 89 670 443 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шартноманинг 5.4-бандида буюртмачи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан пеня, лекин пеня миқдори тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаш шарти назарда тутилган. Даъвогар шартнома шартидан келиб чиқиб бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 21 997 378 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 27-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (молмулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ, асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрь 303-сонли қарорини 2.3 ва 3-бандларида агарда шартнома давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши лозим бўлган. Рўйхатдан ўтмаган шартнома тузилмаган ҳисобланиши сабабли пеня ундириш талабини қаноатлантиришга қонуний асослар мавжуд эмаслиги учун суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни 9моддасининг 18-бандига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3бандида Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этганида ушбу даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Шунинг учун суд ИПКнинг 118-моддасини қўллаб, жавобгардан республика бюджетига 93 209 229 сўм асосий қарзни 2 фоизи миқдордаги 1 864 184,58 сўм давлат божини, суд депозитига 75 000 сўм суд мажлиси видеоконференцлоқа режимида ўтказиш харажатини ва даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини жавобгардан ундириш лозим бўлади, даъвонинг рад этилган қисми бўйича давлат божини Фермер хўжалигидан ундирилмайди. Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “B” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар “С” масъулияти чекланган жамиятидан 89 670 443 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгардан республика бюджетига 1 864 184,58 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова