← Назад
Решение #608600 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1405-2201/2643-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья У.Мурадов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья О.Нуримов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, АТ “Халқ банки” вакили Б.Абдувахидов (2022 йил 23 июндаги
10-01/23/05-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул
қилинган Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судов
ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ “Халқ банки”
(бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида жавобгарлар
“Чашма Инвест” МЧЖ ва “Сардор Бино” МЧЖга нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Чашма Инвест” МЧЖдан 220 230,80 АҚШ
доллари кредит асосий қарзи ва 6 847,66 АҚШ доллари кредит фоизини
ундиришни, ундирувни жавобгар “Сардор Бино” МЧЖ томонидан гаровга
қўйилган SHACMAN SX 3258DR384 русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель рақами WP10340E321620L101234, кузов рақамсиз, шасси рақами
LZGJLDR47LX181420,
ранги
оқ
(белый),
давлат
рақам
белгиси
30 014 МВА ва SHACMAN SX 3258DR384 русумли, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами WP10340E321620L101244, кузов рақамсиз, шасси
рақами LZGJLDR47LX181418, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси
30 018 МВА бўлган юк-ўзиағдарувчи турдаги автотранспорт воситаларига
қаратишни сўраган.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, банк фойдасига “Чашма
Инвест” МЧЖдан 213 179,51 АҚШ доллари асосий кредит қарзи, 6 847,66 АҚШ
доллари кредит фоизи ундирилган, ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган.
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг
2023 йил 20 январдаги қарори билан Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул
қилинган. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Банк Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судов
ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори устидан кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди даъво аризасининг
имзоланмаганлигини билганлигини, бу ҳолатга аниқлик киритиш чораларини
кўрмаганлигини, Палатада даъво аризасининг имзоланган нусхаси мавжудлигига
аниқлик киритмасдан жавобгар манфаатида қарор қабул қилганлиги ҳақида
важлар келтириб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 20 январдаги
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили банкдан давлат божи
нотўғри ундирилганлиги, Палата томонидан даъво аризаси имзоланмасдан
берилганлигидан хабари йўқлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Палата ва жавобгарлар вакиллари муҳокамаси вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгарлар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати банк вакилининг важларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Аниқланишича, Палата банк манфаатида жавобгарлар “Чашма Инвест”
МЧЖ ва “Сардор Бино” МЧЖга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Чашма Инвест” МЧЖдан 220 230,80 АҚШ доллари кредит
асосий қарзи ва 6 847,66 АҚШ доллари кредит фоизини ундиришни, ундирувни
жавобгар “Сардор Бино” МЧЖ томонидан гаровга қўйилган SHACMAN SX
3258DR384 русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
WP10340E321620L101234, кузов рақамсиз, шасси рақами LZGJLDR47LX181420,
ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 30 014 МВА ва SHACMAN SX
3258DR384 русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
WP10340E321620L101244, кузов рақамсиз, шасси рақами LZGJLDR47LX181418,
ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 30 018 МВА бўлган юк-ўзиағдарувчи
турдаги автотранспорт воситаларига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг мазкур 2022 йил 22 августдаги 11 SN-12-9950-сонли даъво
аризаси имзоланмаган.
Биринчи инстанция суди эса имзоланмаган даъво аризасини иш юритувга
қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқиб процессуал хатоликка йўл қўйган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш, банкдан республика бюджетига биринчи инстанция суди
учун 50 547 438 сўм ва апелляция инстанцияси учун 25 273 719 сўм, жами
75 821 157 сўм давлат божи ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган апелляция инстанцияси суди даъво
аризасининг имзоланмаганлигини билганлигини, бу ҳолатга аниқлик киритиш
чораларини кўрмаганлигини, Палатада даъво аризасининг имзоланган нусхаси
мавжудлигига аниқлик киритмасдан жавобгар манфаатида қарор қабул
қилганлиги тўғрисидаги важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш
учун асос бўлмайди.
Чунки, апелляция инстанцияси суди томонидан даъво аризасининг
имзоланмаганлиги аниқлаганлиги сабабли ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Палатада даъво аризасининг имзоланган
нусхаси мавжудлигига аниқлик киритиш иш учун аҳамиятга эга эмас. Чунки,
ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига асосан даъво аризаси судга ёзма шаклда
берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация
шикояти учун тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
банкдан кассация шикояти учун республика бюджетига 25 273 719 сўм давлат
божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундиришни, ижро варақаларини беришни лозим топади.
4
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг
2023 йил 20 январдаги қарори
ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
АТ “Халқ банки”дан:
- республика бюджетига 25 273 719 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Ш.Мирзахакимов