← Назад
Решение #608630 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3070-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Маматожиевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор “Кредитор” МЧЖ
вакили (ишончномага асосан) ХХХ, қарздор "Аt" МЧЖ раҳбари ХХХларнинг
иштирокида, "Аt" масъулияти чекланган жамиятининг ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарздор "Аt" масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга ариза билан
мурожаат этиб, "Аt" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатишни ва банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўраган.
Суд мажлисида қарздор жамият раҳбари ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
кредиторлар олдидаги қарздорликларни тўлаш имконияти бўлмаганлиги сабабли ариза
талабларини қаноатлантириб, банкрот деб топишни сўради.
Кредитор “Кредитор” МЧЖ вакили ариза юзасидан ўз эътирозларини билдириб,
аризани қаноатлантиришни рад этилишини сўради.
Олдинги суд мажлисида қатнашган кредитор АИТ “кредитор” банки вакиллари
ариза юзасидан ўз фикрларини билдириб, қарздор жамиятнинг банк олдида 26 797 711,19
сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли кредиторлар реестрига киритилишини сўраган.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг
(бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой
ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Кредитор” масъулияти чекланган жамияти
билан "Аt" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 14 февраль кунги 395сонли авиа чипталарни сотиш, брон қилиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш учун
субагентлик шартномаси тузилган.
Ушбу шартнома ижроси бўйича "Аt" МЧЖнинг
“Кредитор”МЧЖ олдида
76 600 744,18 сўм қарздорлиги юзага келган.
Шунингдек, 28..02.2022 йилдаги ММF 100-2/01168/283011-сонли кредит
шартномасига асосан "Аt" МЧЖнинг АИТ “кредитор” банки олдида жами кредит
қарздорлиги 26 797 711,19 сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, "Аt" МЧЖнинг солиқ олдидаги қарздорлиги 845 575 сўмни ташкил
қилган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди.
Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда
суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар
мустасно.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг
ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат
қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни
банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор
қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун
назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг
улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам
тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, қарздорнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб
қаноатлантиришни ҳамда қарздор томонидан 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажатлари, 6 440 000 сўм суд бошқарувчиси учун ҳақ тўланганлигини инобатга
олишни ва қарздор ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000 сўм ВКА харажатларини
ундиришни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Жўраев Бахтиёр Махмудовични
тайинлашни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
"Аt" масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин.
"Аt" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
"Аt" масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб, Жўраев
Бахтиёр Махмудович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчига:
- ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир
иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш (“Биржа” ёки
“Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган
ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани
кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой);
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш.
- оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини
қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш юклатилсин.
"Аt" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси
тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари
ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган
тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин.
"Аt" масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 900 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажатлари, 6 440 000 сўм тугатиш бошқарувчиси ҳақи инобатга
олинсин.
"Аt" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев