← Назад
Решение #608664 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Фукаролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1254-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 05 апрель
Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар «Геофундаментпроект» масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш
бошқармасидан 388 614 026 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа
режимдаги очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили Ж.Кучимов (06.03.2023 йилдаги 9сонли ишончнома асосида), Ж.Кучимов (06.03.2023 йилдаги 10-сонли шартнома
асосида) жавобгар вакили И.Маматов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар «Геофундаментпроект»
масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво аризаси билан мурожаат қилиниб,
даъво аризасида «Геофундаментпроект» масъулияти чекланган жамияти (Ижрочи) ва
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Буюртмачи) ўртасида
04.04.2022 йилда 01СТ-2022-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан ижрочи
буюртмачининг топшириғига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш
мажбуриятини олганлиги, буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилиш ва бажарилган
ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлиги, бажарилган ишлар буюртмачи
томонидан қабул қилиб олинганлиги, буюртмачининг ижрочи олдида 388 614 026 сўм
қарздорлиги юзага келганлиги, қарздорлик тўлаб берилмаслиги натижасида буюртмачи
томонидан ижрочига 388 614 026 сўм зарар етказилганлиги баён қилиниб, жавобгар
Самарқанд
шаҳар
ҳокимлиги
Ободонлаштириш бошқармасидан
даъвогар
«Геофундаментпроект» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 388 614 026 сўм
зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Ж.Кучимов даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили И.Маматов даъво аризаси юзасидан эътироз
билдирмади.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «Геофундаментпроект» масъулияти чекланган жамияти (Ижрочи) ва
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Буюртмачи) ўртасида
04.04.2022 йилда 01СТ-2022-сонли шартнома тузилган.
Шартномага асосан ижрочи буюртмачининг топшириғига мувофиқ қурилиш
таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган, буюртмачи бажарилган ишларни
қабул қилиш ва бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим
даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Бажарилган ишлар буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган бўлиб,
буюртмачининг ижрочи олдида 388 614 026 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъво аризасида қарздорлик тўлаб берилмаслиги натижасида буюртмачи
томонидан ижрочига 388 614 026 сўм зарар етказилганлиги баён қилиниб, жавобгар
Самарқанд
шаҳар
ҳокимлиги
Ободонлаштириш бошқармасидан
даъвогар
«Геофундаментпроект» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 388 614 026 сўм
зарарни ундиришни сўраган.
Буюртмачи томонидан шартномага бўйича бажарилган 388 614 026 сўмлик
ишлар ҳақи ижрочига тўлаб берилмаган.
Фуқаролик кодексининг 14-моддасига мувофиқ, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар),
шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилади.
Шунинг учун суд, шартномага бўйича бажарилган 388 614 026 сўмлик ишлар
ҳақи буюртмачи томонидан тўлаб берилмаслиги натижасида ижрочига зарар
етказилганлиги тегишли далиллар билан тасдиқланганлигини инобатга олган ҳолда,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг
кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш
бошқармасидан даъвогар «Геофундаментпроект» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 388 614 026 сўм зарарни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, ундирилиши лозим бўлган 3 886 140 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта
харажати, 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатини Самарқанд шаҳар
ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклашни лозим топади.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасидан
даъвогар «Геофундаментпроект» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
388 614 026 сўм зарар, 3 886 140 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа
режими харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев