Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1189 Дата решения 05.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бахор фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK BUKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1125626 Claim ID 3248386 PDF Hash 09e0ffa685f3f14c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 356-моддаси аролик кодекси 356 code_article
аролик кодекси 418-моддаси аролик кодекси 418 code_article
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 апрель 4-1104-2301/1189-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари Р.Абдуғаниев (ХХХнинг ишончли вакили, судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), М.Абдурасулов (“ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари), жавобгар вакили А.Кабилов (судга тақдим этган ишончномаси асосида), Ф.Файзиев (Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва Бўка тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили, судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 338 580 639 сўм асосий қарз, 81 259 320 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни “Бўка пахта тозалаш” АЖнинг биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 338 580 639 сўм асосий қарз, 81 259 320 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига топширилган пахта хомашёсини томонлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисобфактуралардаги нархлар билан ҳисоб-китоб қилишни сўраб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий қарздорликни тўлиқ равишда бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги асосий қарздорликни қисман, даъво аризада кўрсатилган неустойканинг пеня қисмини амалдаги қонунчилик талаблари доирасида тўлиқ ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъво аризасидаги талаб бўйича асосий қарздорлк борлигини қисман тан олиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдидаги асосий қарздорлиги даъво аризада кўрсатилгандек эмаслигини айтиб, лекин эътирози борлигини, даъвогар томонидан топширган пахта хом ашёси маҳулотининг 1 кг. учун 8 300 сўмдан (ҚҚС билан) ҳисоб-китоб қилинишини таъкидлаб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўловлар ўтказганлигини боис, қарздорликларни тўлаб беришлигини ҳамда даъвогарнинг 1 жавобгардан ундирилиши сўралган неустойкани амалдаги қонунчилик талаблари доирасида рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган тегишли солиқ органларининг вакили Ф.Файзиев, Бўка туманида пахта етиштирувчи “Хўжалик”лар томонидан 2022 йил ҳосилидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига сотилган пахта хом ашёсининг ҳар бир килограмми учун 9 770 сўмдан (ҚҚС билан бирга) ҳисобланиб, томонлар ўртасида ихтиёрий равишда электрон кўринишда, электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирилганлигини тушунтириб, ушбу ҳақидаги маълумотни судга тақдим этиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 24 мартда 169-сонли “Пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда – Шартнома деб юритилади). Шартнома белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ХХХ” фермер хўжалиги – “Хўжалик” ўзига тегишли ер майдонларидан мазкур шартноманинг тегишли бандларида кўрсатилган миқдордаги пахта хом ашёсини “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига – “Буюртмачи”га етказиб бериш, “Буюртмачи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиш ва муаян нарх бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, “Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг бир тоннаси учун “нарх”, ҳосил йилининг сентябрь ҳолатига жаҳон бозоридаги бир тонна пахта толасининг ўртаса фъючерс котировкалари нархида белгиланишига ҳамда “Буюртмачи” “Хўжалик”га якуний ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг сортлари бўйича тасдиқланган тавсиявий нархлардан кам бўлмаган нархда тўлашни зиммасига олишга томонлар ўзаро келишишган. Ушбу бандга кўра, Шартнома бўйича бир тонна пахта хом ашёсининг нархини 6 512 000 сўмга келишишган. Шу билан бирга, Шартноманинг 2.4-банди, “е” кичик бандига асосан, маҳсулот тайёрлов масканига “Хўжалик”нинг транспорт воситасида ташилганда “Хўжалик”га транспорт ҳақини ҳақиқий вазн бўйича тўлиқ масофа учун белгиланган маъёрий тарифлар асосида тўлаб бериш мажбуриятини “Буюртмачи” ўз зимасига олган. 2 Аммо, тарафлар ўртасида пахта хомашёсининг нархида томонлар ўртасида низо пайдо бўлган. Бунда, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан, ўзига топширилган пахта хом ашёсининг бир килограмми учун 8 300 сўмдан (ҚҚС билан биргаликда) ҳисоб-китоб қилинишини “Хўжалик”га тавсия этган, аммо “Хўжалик” ушбу нархни рад этиб, томонлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб тасдиқланган, ҳисоб-фактурадаги нархлар билан (ҚҚС билан бирганликда) ҳисоб-китоб қилинишини талаб қилганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 356-моддасига асосан, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 418-моддасига асосан, Сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 363моддасига асосан, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади) — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белиганган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илова “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни 3 (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбулардан келиб чиқиб, суд маҳсулотни реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, томонлар ўртасида электрон равишда тузилиб тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган нарх бўйича низони ҳал қилишни лозим деб топади ҳамда жавобгар вакилининг, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан, ўзига топширилган пахта хом ашёсининг бир килограмми учун 8 300 сўмдан (ҚҚС билан биргаликда) ҳисоб-китоб қилиниши керак деган важи билан келишмайди. Қолаверса, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан, ўзига топширилган пахта хом ашёсининг бир килограмми учун 8 300 сўмдан (ҚҚС билан биргаликда) ҳисоб-китоб қилиниши керак деган важи тасдиқлайдиган асосли шартномавий ёки ўзаро тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар каби ҳужжатлар мавжуд эмаслиги суд муҳокамасида аниқланди Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан “ХХХ” фермер хўжалигининг – “Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар тўлаб берилишига келишилган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида, электрон кўринишда икки томонлама тузилиб, тасдиқланган ҳисобварақфактураларга ва судга тақдим этилган ушбу 2022 йил 30 октябрдаги №6-сонли (413 163 424,28 сўмлик ҚҚС билан), 2022 йил 01 октябрдаги №5-сонли (369 833 485,37 сўмлик ҚҚС билан) ҳисобварақ-фактураларга кўра, “Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га топширган пахта хом ашёси ҳамда 721 286,90 сўм ташиш хизмати учун ҳақдорлик ва 2022 йил 1 январи ҳолатига томонларнинг тақдим этган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан қолдиқ 141 304 831,31 сўмлик ҳақдорлиги билан жами 925 023 027,86 сўмлик даъвогарнинг ҳақдорлигидан жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 633 485 652,31 сўмлик сарф-харажатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган моддий ресурслар, ўтказиб берилган пул маблағлари ва бошқа харажатлари) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган пахта хом ашёсидан якуний ҳисоб-китоб бўйича 291 537 375,55 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб–китоблар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқланди. Мазкур ҳолатда, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар фермер хўжалиги олдида топширилган пахта хом ашёсидан 291 537 375,55 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб– китоблар, тақдим этилган ҳужжатлар, иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномалари орқали аниқланди ва суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисоб-китобларга асосан суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда 4 иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 338 580 639 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан 291 537 375,55 сўм миқдорида ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 291 537 375,55 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва шартноманинг 5.4-банди талабларига жавобгар ҳисобидан 81 259 320 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунги қадар тўлиқ тўламаган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, даъвогар томонидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулоти учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 5 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326, 327-моддаси талабларидан келиб чиқиб, 8 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333, 356, 363, 418-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарори талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори талабларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 291 537 375,55 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 8 396 799,18 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 6