Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/1404 Дата решения 05.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Azkamar масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Qiziltepa Fosforit масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068667 Claim ID 3084909 PDF Hash d9eb0e5d0ca1cc69... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2202/1404-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида кўрган судья – Б.Джумаев ишни Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Л.Тошмуродов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “AZKAMAR” масъулияти чекланган жамияти вакиллари О.Жумаев, О.Жумаев (2022 йил 13 октябрдаги ишончномага асосан), О.Қандахоров (2022 йил 3 октябрдаги 0310/02-сонли ишончномага асосан), У.Алиев, жавобгар вакили Б.Умиров, А.Холиқов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Навоий вилоят бошқармаси бўлими бошлиғи П.Камолов, Қизилтепа туман ҳокимлиги вакили И.Файзиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “AZKAMAR” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “Qiziltepa fosforit” масъулияти чекланган жамиятини ўзига тегишли ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 24 октябрдаги қарори устидан “AZKAMAR” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “AZKAMAR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Qiziltepa fosforit” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўзига тегишли ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Oq oltin kapital cervis” масъулияти чекланган жамияти, Қизилтепа туман ҳокимлиги, мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатасининг Навоий вилоят бошқармаси жалб этилган. Биринчи инстанция суднинг 2022 йил 11 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарни Қизилтепа туман ҳокимининг 2010 йил 15 апрелдаги Қ-4/213-сонли қарори билан Қизилтепа тумани Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан керамзит, гил кукуни ва оҳак ишлаб чиқариш заводи қуриш учун ажратилган ер майдонининг 1.08 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатини ундириш белгиланган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 24 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ҳамда унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари ва унинг таъсисчиси туман ҳокимининг 2010 йил 15 апрелдаги қарори билан ер майдони уларга тегишли эканлиги, жавобгар томонидан қалбаки ҳужжатлар асосида кадастр ҳужжатлари тайёрланиб олинганлиги, жавобгар ҳеч қандай ҳужжатларсиз уларга тегишли бўлган 1,08 га ер майдонини асоссиз эгаллаб олиб фойдаланиб келаётганлиги, у ердаги цемент заводига тегишли бўлган ускуналарнинг 70 фоизи уларга тегишли эканлигини билдириб, апелляция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Qiziltepa fosforit” масъулияти чекланган жамияти вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция инстанция суди асосли ва қонуний қарор қабул қилганлиги сабабли уни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “Oq oltin kapital cervis” масъулияти чекланган жамияти кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция инстанция суди асосли ва қонуний қарор қабул қилганлиги сабабли уни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатасининг Навоий вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи П.Камолов низоли ер майдони даъвогарга қонуний асосда тегишли эканлиги, туман архитекторини айби билан чизмалар нотўғри чизилганлигини айтиб тушунтириш берди. Қизилтепа туман ҳокимлиги вакили И.Файзиев кассация шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни судлов ҳайъатига ҳавола қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Қизилтепа туман ҳокимининг 2010 йил 15 апрелдаги Қ-4/213-сонли қарори билан даъвогарга Қизилтепа тумани, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини худудидан керамзит, гил кукуни ва оҳак ишлаб чиқариш заводи қуриш учун 2.50 гектар ер майдони ажратиб берилган. Қизилтепа туман ҳокимининг 2012 йил 7 июндаги Қ-6/340-сонли қарорига асосан даъвогар томонидан қуриб битказилган “маъмурий бино ва оҳак ишлаб чиқариш цехи” фойдаланишга қабул қилинган ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, Қизилтепа туман ҳокимининг 2016 йил 29 октябрдаги Қ-10/1162-сонли қарори билан Қизилтепа тумани “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖга кичик цемент заводи қуриш учун 4 гектар ер майдони ажратиб берилган. Қурилиш тугалланган нотурар бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги 2020 йил 24 августдаги 316-сонли далолатномасига асосан “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖ томонидан қуриб битказилган “кичик цемент заводининг маъмурий ва ёрдамчи бинолари” фойдаланишга қабул қилинган ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Шундан сўнг “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖ 2021 йил 10 июлдаги 15-сонли кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига асосан, ўзига тегишли бўлган 4,0 гектар ер участкасида жойлашган кичик цемент заводининг маъмурий ва ёрдамчи биносини “QIZILTEPA FOSFORIT” МЧЖга сотган ҳамда 2021 йил 11 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖ раҳбарига 2021 йил 20 октябрда 10/20-сонли талабнома юбориб, унда жамиятга тегишли ер майдонининг 1,3 гектарини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, шу сабабли ер майдонидан ихтиёрий равишда 10 кунлик муддатда чиқиб кетиш сўралган. “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖ томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар суддан жавобгарни ўзига тегишли бўлган 1,08 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришда, Давлат кадастрлар палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 22 июлдаги 01-20/2326-сонли хатини ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Қизилтепа туман филиалининг 2022 йил 17 февралда тузилган далолатномасини асос қилиб барвақт хулосага келган. Чунки, биринчи инстанция суди низонинг келиб чиқиш сабабларини, ер майдонларини жойлашиш тавсифлари, уларнинг аниқ топографик сёмкалари, жавобгарга тегишли ер майдони даъвогарга тегишли бўлган ер майдонидан ўлчаб берилган ёки берилмаганлиги ҳолатларига аниқлик киритмаган. Хусусан, иш варағининг 11-бетида даъвогар ва жавобгарларнинг таъсисчилари томонидан 2018 йил 22 июль куни ёзилган хатда, “цемент заводи қурилиш муносабати билан “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖга О.Жумаевнинг таъсисчи бўлиб киришлигига розилиги, 8 миллиард печни сотиб олинишидан ташқари”-деб кўрсатилган. Судлов ҳайъатида жавобгар таъсисчиси ўзаро оғзаки келишган ҳолда даъвогарнинг ер ва мол-мулкни сотиб олиш учун “даъвогарнинг 2016 йилдаги таъсисчиларига 150 000 АҚШ доллари берганлиги, шундан сўнг Қизилтепа туман ҳокимининг 2016 йил 29 октябрдаги Қ-10/1162-сонли қарори билан кичик цемент заводи қуриш учун 4 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги, даъвогар таъсисчиси эса келишув бўлган бўлса-да, бироқ пулларни бошқа кишига берганлигини айтиб тушунтириш берди. Низоли ер майдонида қурилган кичик цемент заводига нисбатан бирон бир шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса-да, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра ушбу завод жавобгар томонидан 2017, 2018 йиллар давомида қуриб битказилиб иш бошлаганлиги аниқланганлиги, низоли ер майдонида завод қурилиши бошланганлигига даъвогар шу вақтга қадар эътироз билдирмаганлиги, ушбу низо тарафлар раҳбарлари ва таъсисчилари ўртасида ўзаро пул олди-берди ҳамда жамият таъсисчилигига киритиш масаласидаги муаммолар келиб чиққандан кейин вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади) нинг 32-моддасида, ер участкасининг чегараларини жойнинг ўзида ва хариталарда дастлабки тарзда белгилаш ажратиб бериш учун ер участкаси танланган вақтда уни бериш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар амалга оширилади деб қайд этилган. Жавобгарга берилиши лозим бўлган танланган ер майдони туман ҳокимининг қарори қабул қилингунга қадар ер участкасининг топографик плани тайёрланган бўлиб, унда даъвогарга тегишли бўлган ер майдони устидан жавобгарга кичик цемент заводи қуриш учун ер майдони ажратиб берилганлиги кўринади (ишга жавобгарга тегишли АРТ ҳужжатларининг архивдаги асли нусхаси йиғма жилди қўшилган). Бундан ташқари, жавобгарга тегишли бўлган АРТ (архитектура режалаштириш топшириғи) ҳужжатларининг архивдаги асли нусхаси йиғма жилдининг охирги бетида, Қизилтепа тумани “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖга кичик цемент заводи қурилишини лойиҳалаштириш учун унинг чегара қизил чизиқлари белгиланган нуқталарда Навоий вилоят Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси билан келишилганлиги ҳақидаги харитаси мавжуд бўлиб, унда даъвогарга тегишли бўлган ер майдони устидан жавобгарга кичик цемент заводи қуриш учун ер майдони ажратишда қизил чизиқ билан белгилаб берилган. Даъвогарга Қизилтепа туман ҳокимининг 2010 йил 15 апрелдаги Қ-4/213-сонли қарори билан ер майдони ажратилган, жойининг ўзида ўлчаб берилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса-да, кейинчалик Қизилтепа туман ҳокимининг 2016 йил 29 октябрдаги Қ-10/1162-сонли қарори билан даъвогарга тегишли ер майдонининг бир қисми “OQ OLTIN KAPITAL CERVIS” МЧЖ га ажратиб берилганлиги юқорида қайд этиб ўтилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “AZKAMAR” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари А. Абдуллаев Р. Хайдаров