Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2154 Дата решения 05.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти транспорт бошқармаси Ответчик / Подсудимый Шодик авто гранд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1070611 Claim ID 3185695 PDF Hash 51f133cef14a61a2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
нинг 215-моддаси нинг 215 law
тисодий процессуал кодекси 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
тисодий процессуал кодекси 221-моддаси тисодий процессуал кодекси 221 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+998-73) 244 65 03, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 апрель 4-1501-2304/2154-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.Зуфаров, О.Ибрагимов, А.Хожиматов, Ж.Ҳакимовлар (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Х.Атабаев (жамият раҳбари), Н.Соловева (адвокатлик ордери асосида) иштирокида, М.Расулованинг таржимонлигида, ―Узглобал ТВ‖ ахборот агентлиги вакили К.Халимжонов (гувохнома асосида) қатнашувида, даъвогар Фарғона вилояти транспорт бошқармасининг жавобгар – «Шодлик авто гранд» масъулияти чекланган жамиятининг ―Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш‖ фаолиятини амалга ошириш хуқуқини берувчи АТ серияли 2007414 рақамли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси (бундан буѐн матнда - аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Шодлик авто гранд» масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда - жавобгар деб юритилади)нинг ―Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш‖ фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АТ серияли 2007414 рақамли (бош) лицензиясини бекор қилиш ҳамда жавобгардан почта харажати ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари ариза талабини қўллаб қувватлашиб, 2023 йил 20 январдан 2023 йил 30 январгача муддат оралиғида жавобгар жамиятнинг автомобиль тарнспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда ―Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари‖га риоя этилиши бўйича 2022 йил 1 январдан 2023 йил 30 январь оралиғида бўлган муддат иш фаолияти текширилганлиги, текшириш жараѐнида жавобгар томонидан қўпол қонунбузилиш ҳаракатлари содир этилганлиги, яъни жавобгар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ―Лицензалаш бўйича ягона электрон тизим‖га ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, йўл варақаларини юритишилиши қоидалари бузилганлиги аниқланганлиги, бу билан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли Қарори 2-бобининг 11-бандини ―в‖, ―е‖ ва ―ж‖- кичик бандлари ҳамда ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги 701-сонли Қонуни талабларига риоя қилмаганлиги, жавобгарнинг ўз айбига иқрорлиги 2023 йил 2 март санаси билан расмийлаштирилган, Фарғона вилоят транспорт бошқармасига 2023 йил 30 март санаси билан кирим қилинган аризасида ҳам ўз аксини топганлигини билдиришиб, жавобгарга берилган АТ серияли 2007414 рақамли лицензияни бекор қилишни сўрадилар. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво аризаси бўйича ўз эътирозларини билдириб, 2022 йил сентябрь ойида электрон тарзда ташкил этилган йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича очиқ тендерда қатнашиб, ғолиб деб топилганлиги, шу сабабли даъвогар билан 2022 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябрга қадар ташувчига ушбу шартноманинг иловасида белгиланган шартларда ШЙТ 430-сонли Тошлоқ-Фарғона йўналишида мунтазам йўловчи ташиш ҳуқуқини олганлиги, текшириш ноқонуний тартибда ўтказилганлиги, йўналишда қатнайдиган шофѐрларнинг тушунтириш хатлари судга тақдим қилинганлиги, текширишда аниқланган камчиликларни бартараф қилганлиги, шу сабабли даъвогарнинг даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи бошлиғининг 2023 йил 16 январдаги 7-сонли текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан жавобгарнинг 2022 йил 1 январдан 2023 йил 30 январь кунига қадар лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан тасдиқланган дастур асосида 2023 йил 20 январдан 30 январга қадар текшириш ўтказилган. Текшириш якуни бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, бир нусҳаси жавобгарга топширилган. Текширишда жавобгар фаолияти давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгарда текшириш даврида фойдаланаѐтган автотранспортлар сони жами 145 тани ташкил этади, жамият 80 та хайдовчиларнинг мехнат шартномаларини тақдим қилган. Жавобгар жамият томонидан йўл варақаларини юритилиши текширилганда, 2022 йилнинг январь ойида 41 та, февраль ойида 39 та, март ойида 37 та, апрель ойида 38 та, май ойида 40 та, июнь ойида 38 та, июль ойида 40 та, август ойида 40 та, сентябрь ойида 39 та, октябрь ойида 40 та, ноябрь ойида 40 та, декабрь ойида 40 та йўл варақалари тақдим қилинган. Жамият томонидан 2022 йил давомида 173 та автотранспорт воситаси лицензия варақасига эга бўлмаган ҳолда ҳар ойда турлича белгиланмаган тартибда ишга чиқарилганлиги маълум бўлган. Жумладан: 2022 йилнинг январь ойида 21 та, февраль ойида 22 та, март ойида 16 та, апрель ойида 20 та, май ойида 19 та, июнь ойида 16 та, июль ойида 16 та, август ойида 14 та, сентябрь ойида 11 та, октябрь ойида 1 та, ноябрь ойида 6 та, декабрь ойида 11 та автотранспорт воситалари ишга чиқарилган. Шунингдек, текшириш ўтказиш жараѐнида жамият томонидан 156-сонли оферта шартномасида белгиланган автотранспорт воситалари ва уларни хайдовчиларининг исм-шарифи, хайдовчилик гувохномаси, 30 соат сертификатга эгалиги тўғрисида тақдим қилинган маълумотномадаги жами 3 та автотранспорт воситаси хайдовчиларининг мехнат шартномалари мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли Қарори 2-бобининг 11-бандини ―в‖, ―е‖ ва ―ж‖кичик бандлари ҳамда ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида‖ги 701-сонли Қонуни талабларига риоя қилмаганлиги аниқланган. Жавобгарнинг 2023 йил 2 март санаси билан расмийлаштирилган ва Фарғона вилоят транспорт бошқармасига 2023 йил 30 март санаси билан кирим қилинган судга тақдим қилинган аризасида текширишда аниқланган камчиликларни бартараф қилганлиги жавобгарнинг йўлларда харакатланишда йўловчи ташиш ва йўл транспорти қоидалари бузилганлигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли Қарорининг 37-бандига кўра қуйидагилар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади: лицензиатнинг штатида Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли лавозимни эгаллаш учун Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги; лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши; даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши; лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши. Юқоридаги Қарорнинг 38-бандида лицензияловчи органнинг лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ѐзма (электрон) шаклда, асосланган ҳолда қарор қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилиши белгиланган. ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида‖ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органларнинг бир қатор ваколатлари белгиланган бўлиб, уларга лицензияларни бекор қилиш ѐки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ваколати ҳам берилган. Ушбу Қонуннинг 33-моддасида лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, лицензия ѐки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилиниши, шу жумладан лицензиат ѐки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ѐки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ѐки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғига зиѐн, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиѐн етказилишига олиб келган бўлса лицензия ѐки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат суд томонидан бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иқтисодий процессуал кодекси 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ѐки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Иқтисодий процессуал кодекси 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли қарори, ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги Қонун талабларига риоя қилмасдан, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиб келганлиги сабабли аризачининг талабини асосли деб ҳисоблайди. ―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, суд мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 1 октябрь кунги 156-сонли шартнома мажбуриятлари, ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида‖ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли қарори талаблари қай даражада бажарилганлигини ўрганиш, уларни ижро этилиши бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш учун мазкур хусусий ажримни Фарғона шаҳар прокуратурасига юборишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд 5 ҚАРОР ҚИЛАДИ: Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси томонидан «Шодлик авто гранд» масъулияти чекланган жамиятига 2021 йил 14 январь куни АТ № 2007414-сонли чекланмаган муддатга берилган ―Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш‖ лицензияси бекор қилинсин. Жавобгар «Шодлик авто гранд» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Фарғона вилоят Транспорт бошқармаси фойдасига 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта харажатини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов