← Назад
Решение #608774 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Фукаролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 705 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1253-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 05 апрель
Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар Ургут туман йўллардан фойдаланиш
унитар корхонасининг жавобгар «JM TECHNO» масъулияти чекланган жамиятидан
48 057 763 сўм асосий қарз ва 18 021 600 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида,
даъвогар вакили Б.Султонов (05.04.2023 йилдаги 4-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Х.Давранов (14.12.2022 йилдаги 80-сонли ишончнома асосида)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар Ургут туман йўллардан
фойдаланиш унитар корхонаси томонидан даъво аризаси билан мурожаат қилиниб,
даъво аризасида Ургут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ижрочи) ва
«JM TECHNO» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 05.01.2022 йилда
05/1-2022-сонли транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлиги,
шартномага асосан ижрочи буюртмачининг топшириғига мувофиқ транспорт хизмати
кўрстиш мажбуриятини олганлиги, буюртмачи кўрсатилган хизматларни қабул қилиш
ва хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлиги, буюртмачининг ижрочи олдида
48 057 763 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, шртноманинг 3.6-бандига асосан
18 021 600 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгар «JM TECHNO»
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ургут туман йўллардан фойдаланиш
унитар корхонаси фойдасига 48 057 763 сўм асосий қарз, 18 021 600 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Б.Султонов даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили Х.Давранов даъво аризаси юзасидан эътироз
билдирмади.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ургут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ижрочи) ва «JM
TECHNO» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 05.01.2022 йилда
05/1-2022-сонли транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартномага асосан ижрочи буюртмачининг топшириғига мувофиқ транспорт
хизмати кўрстиш мажбуриятини олган бўлиб, буюртмачи кўрсатилган хизматларни
қабул қилиш ва хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим
даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ижрочи томонидан бажарилган хизматлар буюртмачи томонидан қабул
қилинган бўлиб, кўрсатилган транспорт хизматлари ҳисобидан буюртмачининг ижрочи
олдида 48 057 763 сўм қарздорлиги юзага келган.
Фуқаролик кодексининг 705-моддасига мувофиқ буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ижрочи томонидан буюртмачига талабнома билан мурожаат қилиниб
48 057 763 сўм қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Буюртмачи томонидан қарздорлик
тўлаб берилмаган.
Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 48 057 763 сўм асосий қарз, 18 021 600 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд, шартнома шартлари ижрочи томонидан бажарилганлигини, шартномага
асосан хизматлар кўрсатилганлигини, буюртмачи томонидан шартномавий
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини, кўрсатилган хизматлар ҳақи
тўлаб берилмаганлигини, буюртмачининг ижрочи олдида 48 057 763 сўм қарздорлиги
юзага келганлигини, қарздорлик тегишли далиллар билан тасдиқланганлигини
инобатга олган ҳолда, даъвонинг асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шартноманинг 3.6-бандига асосан буюртмачидан ижрочи фойдасига
18 021 600 сўм пеняни ундириш сўралган. Шартномада кўрсатилган хизматлар учун
ҳақ тўлаш кечиктирилганда пеня тўланиши назарда тутилган. Пенянинг ҳисоб-китоби
тўғрисидаги ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинган.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган.
Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабидаги
18 021 600 сўм пеняни 3 604 320 сўмга камайтиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг
кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони
қисман қаноатлантиришни, жавобгар «JM TECHNO» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Ургут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
фойдасига 48 057 763 сўм асосий қарз, 3 604 320 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, ундирилиши лозим бўлган 1 321 587 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта
харажатини «JM TECHNO» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим
топади.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «JM TECHNO» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ургут
туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фойдасига 48 057 763 сўм асосий қарз,
3 604 320 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «JM TECHNO» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 1 321 587 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев