← Назад
Решение #608864 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
35 058 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 05 апрель
4-1103-2301/619-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ
"XALQ BANKI" манфаатида жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти
чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "OQTEPA BUILDING GROUP"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 4.188.177.299 сўм
муддати келмаган асосий кредит қарзи, 486.986.830,20 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 282.491.755,16 сўм кредит фозини ундириш;
ундирувни қўшимча жавобгар "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган "GIGA PRICE" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 23.12.2019 йилда 244-12-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан
5.025.742.620 сўмга баҳоланган, банк ва гаровга қўювчи ўртасида 11.05.2020
йилда тузилган келишув далолатномасига асосан 1.775.000.000 сўмга
келишилган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маданият МФЙда
жойлашган кадастр рақами 11:06:05:02:01:0127 бўлган умумий ер майдони
1.8300 га бўлган чорва ферма нотурар биносига;
жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган двигател рақами 181107014967, кузув рақамсиз, давлат рақам
белгиси 10 855 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK
юк ташувчи;
двигател рақами 181207031107, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 854 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи;
двигател рақами 181207031077, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 853 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи машиналарига;
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туман машина ва жихозларни техник
назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 07 февраль куни
берилган ТТР 236646 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган
2019 йилда ишлаб чиқарилган МТЗ-82.1 русумли, завод рақами 1123624,
двигател русуми Д-240, двигател рақами 056148, давлат рақам белгиси 10НА852
бўлган транпорт трактори ва "AGROSTAR 2х8/16", "AGROSTAR 2х10/20",
"AGROSTAR 2х12/24", "AGROSTAR 2х14/28", "AGROSTAR 2х16/32" бўлган сут
соғиш ускуналари ҳамда "KERTSAN FEED MIXER 8m3", "FEED MIXER 12m3"
бўлган ем тарқатиш ускуналарига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар АТ "XALQ BANKI" ишончли вакили А.Хамдамов
(2023 йил 09 январдаги 03-33-5/15-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТ "XALQ BANKI" манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган
жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 4.188.177.299 сўм муддати
келмаган асосий кредит қарзи, 486.986.830,20 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 282.491.755,16 сўм кредит фозини ундириш;
ундирувни қўшимча жавобгар "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган "GIGA PRICE" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 23.12.2019 йилда 244-12-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан
5.025.742.620 сўмга баҳоланган, банк ва гаровга қўювчи ўртасида 11.05.2020
йилда тузилган келишув далолатномасига асосан 1.775.000.000 сўмга
келишилган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маданият МФЙда
жойлашган кадастр рақами 11:06:05:02:01:0127 бўлган умумий ер майдони
1.8300 га бўлган чорва ферма нотурар биносига;
жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган двигател рақами 181107014967, кузув рақамсиз, давлат рақам
белгиси 10 855 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK
юк ташувчи;
двигател рақами 181207031107, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 854 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи;
двигател рақами 181207031077, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 853 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи машиналарига;
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туман машина ва жихозларни техник
назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 07 февраль куни
берилган ТТР 236646 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган 2019
йилда ишлаб чиқарилган МТЗ-82.1 русумли, завод рақами 1123624, двигател
русуми Д-240, двигател рақами 056148, давлат рақам белгиси 10НА852 бўлган
транпорт трактори ва "AGROSTAR 2х8/16", "AGROSTAR 2х10/20",
"AGROSTAR 2х12/24", "AGROSTAR 2х14/28", "AGROSTAR 2х16/32" бўлган
сут соғиш ускуналари ҳамда "KERTSAN FEED MIXER 8m3", "FEED MIXER
12m3" бўлган ем тарқатиш ускуналарига қаратишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар АТ "XALQ BANKI" ишончли
вакили А.Хамдамов даъво аризадаги важларни такрорлаб, "VAQT SHIJOAT
BARAKA" масъулияти чекланган жамиятига тарафлар ўртасида 2019 йил
04 июнда тузилган кредит шартномасига асосан 413.000 АҚШ доллар миқдорда
кредит маблағлари ажратилганлигини, ушбу кредит таъминоти сифатида
"OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги
ҳамда "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли молмулклар қабул қилинганлигини, ажратилган кредит тўлов жадвалига асосан
жавоблгарнинг муддати ўтган кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлиги
вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлса-да, вужудга келган
кредит қарздорлиги қоплаб берилмаганлигини, бугунги кун ҳолатига қарздорлик
қисман қопланганлигини билдириб, қарздорлик юзасидан маълумотнома тақдим
этиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги
суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини
билдирмади.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
асосан иқтисодий ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд
муҳокамасида
иштирок
этган
даъвогар
тараф
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар АТ "XALQ BANKI" (бундан
буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "VAQT SHIJOAT BARAKA"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 04 июнда 25-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Банк" "Қарз
олувчи"га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини олиши, "Қарз олувчи" эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши
юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.10-бандларига асосан
"Банк" "Қарз олувчи"га 413.000 АҚШ долларни 84 ой муддатга 36 ой имтиёзли
давр асосида, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов жадвали (графиги)
мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи иловада
белгиланганлиги, йиллик 6,5 фоиз миқдорда, ҳар куни йиллик базавий давр 365
кундан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши, фоизларни ҳисоблаш оралиқ давр 15
майдан 14 ноябргача ва 15 ноябрдан 14 майгача ҳисобланиши, кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошириш куни, 1 май ва 1 ноябр
(агар тўлов куни дам олиш куни ёки байрам кунларига тўғри келган ҳолларда
тўлов кунидан олдинги иш кунида амалга оширилиши), кредит Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ туманида Абай маҳалласи ҳудудида фаолият юритиб келаётган
"VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамиятида 2019 йилда
чорвачиликни янада ривожлантириш, наслчилик ишларини илмий асосида
ташкил этиш, сервис хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, озуқа
базасини мустаҳкамлаш ҳисобига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмларини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш:
А) 87452 "ALTUSRIED" GERMANIY мол етказиб берувчи бўлиб мазкур
кантракт шартномада иштирок этган "INTERBOVES GmbH" ўртасида 2019 йил
22 майда имзоланган ISOF026590-сонли кантракт шартномасига асосан 99 бош
қорамол;
Б) "Riga Vienibas gatvel18ARiga LV-104" манзилида фаолият юритиб, "SIA
AGRION"лар ўртасида 2019 йил 23 майдаги имзоланган 23052019-1-сонли
кантракт шартномасига асосан "Беларус-82.1 МТЗ" трактори ва "Беларус"
тракторига жихоз;
В) "8 FLOOR BLOCK В АOLONG CHINA" (Китай) манзилида фаолият
юритиб мазкур кантракт шартномада иштирок этган "ASIA MOTORS CO.LTD"
ўртасида 2019 йил 23 майда имзоланган 2019YD-EXP2057UZ-сонли кантракт
шартномаисга асосна 2 дона "Самосвал HOWO (газовқ);
Г) "Cumhuriyat Mah D-100 Karayolu Cad ADM istambul Konaklari Outlet
Park 374/63 Buyukcekmece-ISTANBUL Turkey" фаолият юритиб мазкур
шартномада
иштирок
этган
"AGROSTAR
INVEST
TARIM
VE
HAYVANCHILIKEKIPMANLARISAN/VE TIC/LTD STI" ўртасида 2019 йил 23
майда имзоланган UZ-2405/19-сонли кантракт шартномасига асосан сут соғиш
ускуналари ва ем тарқатиш ускуналарини харид қилиш учун Халқаро тикланиш
ва тараққиёт банки (МБРР) кредит линияси маблағи ҳисобидан 84 ой муддатга,
йиллик 6,5 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 36 ой имтиёзли давр асосида
413.660 АҚШ доллари ажратилиши;
-Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (МАР) "Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида чорвачилик соҳасини ривожлантириш" лойиҳасига
асосан ажратилган кредит линияси маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши;
-"Қарз олувчи" "Банк"га кредит ташкил қилинганлиги учун кредит
суммасининг 0,5 фоиз миқдорида бир марталик воситачилик тўловини тўлаши,
тўлов миллий валюта эквивалентида тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг АҚШ долларини миллий валютага нисбатан курсига асосан
амалга оширилиши;
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий
қайта тузиш Агентлигининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган
кундан бошлаб ссуда ҳисоб рақамидан ажратилгунга қадар бўлган муддатга
йиллик базавий давр-360 кундан келиб чиққан ҳолда кредит суммасидан
4,3 фоиз миқдорида тўловни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий
қайта тузиш агентлиги ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (МАР)
томонидан лойиҳани амалга оширишга розилик берилиб, банкнинг вакиллик
ҳисоб рақамига кредит маблағлари келиб тушгандан сўнг амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 6-бўлимида кредит қайтарилишининг
таъминоти шартлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 6.1-6.2-бандларига
мувофиқ, шартнома асосида ажратиладиган кредит таъминоти сифатида:
"VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамиятига ажртилган
кредит таъминоти сифатида фуқаро Исаков Аман Агзамовичга тегишли Тошкент
вилояти, Қибрай тумани, Қибрай шаҳарчаси Шодлик МФЙ, Садоқат кўчаси 40уйда жойлашган, умумий майдони 420 кв.метр, кадастр рақами 11-05-03-02-032652 мустақил баҳоловчи "GOLD GRAND ESTIMATION" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2019 йил 21 майдаги 202-1/2019-сонли баҳолаш ҳисоботига
асосан 463.340.000 сўмга, банк билан мулк эгалари ўртасида имзоланган
келишув далолатномасига кўра 370.672.000 сўмга келишилган турар жой биноси,
фуқаро Ўрунова Нилуфар Фархадовнага тегишли Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Оханграбо кўчаси 39-уй, 58-хонадон, умумий майдони 92,44 кв.метр
кадастр рақами 11-04-01-02-03-5024-0001-058 бўлган мустақил баҳоловчи
"GOLD GRAND ESTIMATION" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019
йил 21 майдаги 202-3/2019-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 384.362.000 сўмга,
банк билан мулк эгалари ўртасида имзоланган келишув далолатномасига кўра
307.489.000 сўмга келишилган турар жой биноси ҳамда кредит маблағлари
ҳисобига сотиб олинадиган 2 дона самосвал, қишлоқ хўжалиги техника ва
ускуналари 1.480.000.000 сўм миқдорида ўрнатилган тартибда, ажратиладиган
кредитнинг муддатига мутаносиб даврга суғурталаниб, нотариал тарзда гаровга
олиб таъқиқга қўйиш, кредит ҳисобига сотиб олинадиган 2 дона самосвал,
қишлоқ хўжалиги техника ва ускуналари белгиланган тартибда гаров
таъминотига тақдим этилгунга қадар 1.480.000.000 сўм миқдорида кредит
қайтмаслиги хавфини суғурталаш суғурта полиси, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 1.700.000.000 сўм
миқдоридаги кафиллиги ҳамда кредит таъминотининг етмаган қисмига
650.000.000 сўм миқдорида кредит қайтмаслиги хавфини суғурталаш суғурта
полиси белгилан тартибда расмийлаштирилиши, қарздор томонидан ажратилган
кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ўз вақтида
қайтарилмаган тақдирда гаровга олиниб таъқиқга қўйилаётган мижознинг банк
олдидаги кредитларини қайтариш учун ҳеч қандай эътирозсиз банк ҳисобига
тасарруф этиш, гаровга тақдим этилган мулклар "Қарз олувчи" томонидан
кредитдан фойдаланиш даври учун "Банк" фойдасига тегишли тартибда барча
хавф-хатарлардан суғурталаниши, ушбу шартнома имзоланган кундан эътиборан
кучга кириши юзасидан ўзаро келишган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти
сифатида АТ "XALQ BANKI" (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади)
ҳамда "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ҳамда фуқаро Ўрунова Нилуфар
Фархадовна (бундан буён матнда-"Ипотека қўювчи" деб юритилади) ўртасида
2019 йил 22 июнда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳар,
Бибихоним кўчаси рақамсиз уйда жойлашган Қуйичирчиқ тумани 1-сон давлат
нотариал идораси нотариуси Сотволдиев Режавали Рожиевич томонидан гаровипотека шартномаси расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳар, Хамза тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси
томонидан 2010 йил 02 декабрь кунидаги реестр 2332 рақам билан қайд этилган
олди-сотди шартномасимасига фуқаро Ўрунова Нилуфар Фархадовнага асосан
тегишли бўлиб, бу Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати
давлат унитар корхонаси Хамза тумани рўйхатдан ўтказиш филиалида 2010 йил
14 декабрь куни 71-сон кадатср китобига 6618-рақам билан 144-вароғига ёзилиб,
10:04:01:02:03:5024:0001:058 кадастр рақами билан рўйхатга олинган ва сериаси
ТА 1087281 рақамли гувохноманома берилган.
Ушбу мулк мустақил баҳоловчи "GOLD GRAND ESTIMATION"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019 йил 21 майдаги 202-3/2019сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 384.362.000 сўмга баҳоланган.
Мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси талабларини ўз
вақтида таъминлаш мақсадида Ўрунова Нилуфар Фархадовнага тегишли бўлган
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оханграбо кўчаси 39-уй, 58-хонадон, умумий
майдони 92,44 кв.метр кадастр рақами 11-04-01-02-03-5024-0001-058 бўлган
турар жой биноси банк билан мулк эгаси ўртасида имзоланган келишув
далолатномасига кўра 307.489.000 сўмга гаров таъминоти сифатида қабул
қилинган.
Шунингдлек, АТ "XALQ BANKI" (бундан буён матнда-"Банк" деб
юритилади) ҳамда "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ҳамда фуқаро Аббосов
Зафар Равшанович (бундан буён матнда-"Ипотека қўювчи" деб юритилади)
(ишончнома асосида) ўртасида 2019 йил 30 августь куни Тошкент вилояти
Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳар, Бибихоним кўчаси рақамсиз уйда
жойлашган Қуйичирчиқ тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси
Шерматов Абдусаттор Джумабоевич томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ
тумани Дўстобод шаҳар, Бибихоним кўчаси рақамсиз уйда жойлашган
Қуйичирчиқ тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Сотволдиев
Режавали Рожиевич томонидан 2019 йил 22 июнда расмийлаштирилган гаровипотека шартномасига қўшимча шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан Сирғали ТРИБ томонидан 2019 йил 24 май
куни берилган AFF серияли 0852000 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 2014 йилда ишлаб чиқарилган "GENTRA"
русумли,
двигатель
рақами
12141132DFDX0193,
кузов
рақами
XWB5V319VEA569650,
шасси
рақами
рақамсиз,
ранги
қора
(BLEDNOCHERNIY), давлат рақам белгиси 01Q660CB бўлган автотранспорт
воситаси Аббосова Махбуба Адашевага тегишли.
Ушбу мулк тарафлар ўртаисда ўзаро тузилган баҳолаш далолатномасига
асосан 87.000.000 сўмга баҳоланиб, гаровга қабул қилинган.
Шунингдек, АТ "XALQ BANKI" (бундан буён матнда-"Банк" деб
юритилади) ҳамда "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда-"Қарз олувчи-гаровга қўювчи" деб юритилади) ўртасида
2020 йил 20 февраль куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстобод
шаҳар, Бибихоним кўчаси рақамсиз уйда жойлашган Қуйичирчиқ тумани 1-сон
давлат нотариал идораси нотариуси Сотволдиев Режавали Рожиевич томонидан
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳар, Бибихоним кўчаси
рақамсиз уйда жойлашган Қуйичирчиқ тумани 1-сон давлат нотариал идораси
нотариуси Сотволдиев Режавали Рожиевич томонидан 2019 йил 22 июнда
расмийлаштирилган гаров-ипотека шартномасига қўшимча шартнома тузилган.
Мазкур шартномага ва банк ва гаровга қўювчилар ўртасида тузилган
тузилган келишув далолатномага асосан "VAQT SHIJOAT BARAKA"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган:
двигател рақами 181207031077, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 853 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи транспорт воситаси 57.000 АҚШ доллар 13.12.2019 йилдаги курс
бўйича 9.539,16 курс 543.732.120 сўмга баҳоланиб, банк томонидан 434.950.000
сўмга;
двигател рақами 181207031107, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 854 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи транспорт воситаси 57.000 АҚШ доллар 13.12.2019 йилдаги курс
бўйича 9.539,16 курс 543.732.120 сўмга баҳоланиб, банк томонидан 434.950.000
сўмга;
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туман машина ва жихозларни техник
назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 07 февраль куни
берилган ТТР 236646 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган
2019 йилда ишлаб чиқарилган МТЗ-82.1 русумли, завод рақами 1123624,
двигател русуми Д-240, двигател рақами 056148, давлат рақам белгиси 10НА852
бўлган транпорт трактори 205.000.000 сўмга баҳоланиб, банк томонидан
164.000.000 сўмга;
"AGROSTAR 2х8/16", "AGROSTAR 2х10/20", "AGROSTAR 2х12/24",
"AGROSTAR 2х14/28", "AGROSTAR 2х16/32" бўлган сут соғиш ускуналари
53.760 АҚШ доллар 13.12.2019 йилдаги курс бўйича 9.539,16 курс
352.825.241,16 сўмга баҳоланиб, банк томонидан 282.000.000 сўмга;
"KERTSAN FEED MIXER 8m3", "FEED MIXER 12m3" бўлган ем тарқатиш
ускуналари 16.772,9 АҚШ доллар 13.12.2019 йилдаги курс бўйича 9.539,16 курс
159.999.376,76 сўмга баҳоланиб, банк томонидан 128.000.000 сўмга, жами
1.443.900.000 сўм гаровга қабул қилинган.
Шунингдлек, АТ "XALQ BANKI" (бундан буён матнда-"Банк" деб
юритилади) ҳамда "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ҳамда "AVIA AGRO BEST"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Ипотека қўювчи" деб
юритилади) ўртасида 2020 йил 26 июнь куни Тошкент вилояти Оққўрғон
тумани, Оққўрғон шаҳар, Ойбек кўчаси рақамсиз уйда жойлашган Оққўрғон
тумани хусусий амалиёт шуғулланувчи нотариус Мухамеджанова Шохида
Мухамеджановна томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстобод
шаҳар, Бибихоним кўчаси рақамсиз уйда жойлашган Қуйичирчиқ тумани 1-сон
давлат нотариал идораси нотариуси Сотволдиев Режавали Рожиевич томонидан
2019 йил 22 июнда расмийлаштирилган гаров-ипотека шартномасига
ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча шартнома тузилган.
Мазкур шартномага ва банк ва гаровга қўювчилар ўртасида тузилган
тузилган келишув далолатномага асосан "AVIA AGRO BEST" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган "GIGA PRICE" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 23.12.2019 йилда 244-12-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан
5.025.742.620 сўмга баҳоланган, банк ва гаровга қўювчи ўртасида 11.05.2020
йилда тузилган келишув далолатномасига асосан 1.775.000.000 сўмга
келишилган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маданият МФЙда
жойлашган кадастр рақами 11:06:05:02:01:0127 бўлган умумий ер майдони
1.8300 га бўлган чорва ферма нотурар биноси;
"VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган двигател рақами 181107014967, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 855 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи транспорт воситаси мустақил баҳоловчи "ESTIMATION STANDART"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йил 04 майдаги 06/05-сонли
ҳисоботга асосан 950.000.000 сўмга баҳоланиб, банк томонидан 760.000.000
сўмга, жами 2.535.000.000 сўм гаровга қабул қилинган.
Шунингдек, АТ "XALQ BANKI" (бундан буён матнда-"Кредитор" деб
юритилади), "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ҳамда "OQTEPA BUILDING
GROUP" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Кафил" деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 30 август куни тузилган 1-сонли кафиллик
шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига асосан "Кафил"
"Кредитор" ва "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича қарздорнинг барча
мажбуриятлари яъни ҳозирда мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга
келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан "Кредитор"
олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз
зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган.
Мазкур кафиллик шартномаси шартларига асосан "OQTEPA BUILDING
GROUP" масъулияти чекланган жамиятининг 400.000.000 сўм миқдорда
кафиллиги тақдим этилган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида кредитнинг муддати келмаган қисмидан 4.188.177.299 сўм, муддати
ўтган қисмидан 486.986.830,20 сўм ҳамда муддати ўтган фоиз қисмидан
қарздорлиги 282.491.755,16 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
"Банк" томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан 2023 йил
17 февралда №29, 30, 31-сонли талабнома асосида "Қарз олувчи" "Кафил" ҳамда
"Ипотека қўювчи"ларга мурожаат қилган бўлиб, мазкур талабнома хатлари
"Қарз олувчи" "Кафил" ҳамда "Ипотека қўювчи"лар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Суд муҳокамасида АТ "XALQ BANKI" томонидан 2022 йил 05 апрель
ҳолатига тақдим қилинган 14/04-55-сонли маълумотномага мувофиқ жавобгар
"VAQT
SHIJOAT
BARAKA"
масъулияти
чекланган
жамиятининг
4.216.192.185,40 сўм муддат келмаган асосий кредит қарзи, 490.244.340,60 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва муддати ўтган 186.036.870,51 сўм
кредит фоизини ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараёнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 04 июнда тузилган 25-сонли кредит
шартноманинг 4.3-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу
бўлимнинг 4.3.3-бандига асосан "Қарз олувчи" томонидан кредитдан мақсадсиз
фойдаланилганда, 90 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва
фоизлар тўланмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга
кўра таъминланмаганда шунингдек, кредит қайтарилишига салбий таъсир
кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар
бажарилмаганда "Банк" "Қарз олувчи"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни
ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек,ундирувни
кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талаби бўйича
4.188.177.299 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 486.986.830,20 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарзи, 282.491.755,16 сўм кредит фози қарздорлиги
жами 4.957.655.884,36 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво
талабларини жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар томонидан қисман тўловлар
амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар
тартибда даъвогар фойдасига 4.216.192.185,40 сўм муддати келмаган ҳамда
490.244.340,60 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 186.036.870,51
сўм кредит фоизини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома
шартларига асосан ундирувни қўшимча жавобгар "AVIA AGRO BEST"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган "GIGA PRICE" масъулияти
чекланган жамияти томонидан 23.12.2019 йилда 244-12-сонли баҳолаш
ҳисоботига асосан 5.025.742.620 сўмга баҳоланган, банк ва гаровга қўювчи
ўртасида 11.05.2020 йилда тузилган келишув далолатномасига асосан
1.775.000.000 сўмга келишилган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани,
Маданият МФЙда жойлашган кадастр рақами 11:06:05:02:01:0127 бўлган
умумий ер майдони 1.8300 га бўлган чорва ферма нотурар биносига;
жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган двигател рақами 181107014967, кузув рақамсиз, давлат рақам
белгиси 10 855 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK
юк ташувчи;
двигател рақами 181207031107, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 854 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи;
двигател рақами 181207031077, кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси
10 853 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK юк
ташувчи машиналарига;
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туман машина ва жихозларни техник
назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 07 февраль куни
берилган ТТР 236646 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган
2019 йилда ишлаб чиқарилган МТЗ-82.1 русумли, завод рақами 1123624,
двигател русуми Д-240, двигател рақами 056148, давлат рақам белгиси 10НА852
бўлган транпорт трактори ва "AGROSTAR 2х8/16", "AGROSTAR 2х10/20",
"AGROSTAR 2х12/24", "AGROSTAR 2х14/28", "AGROSTAR 2х16/32" бўлган
сут соғиш ускуналари ҳамда "KERTSAN FEED MIXER 8m3", "FEED MIXER
12m3" бўлган ем тарқатиш ускуналарига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида
мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни Қарз олувчи гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай молмулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси
бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка
бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров
шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси
бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган
ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-
мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгарлар ҳисобидан даъвогар фойдасига муштарак тартибда
4.216.192.185,40 сўм асосий кредит қарздорлиги, 490.244.340,60 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарздорлиги, 186.036.870,51 сўм фоизини ундиришни,
ундирувни "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маданият МФЙда жойлашган
кадастр рақами 11:06:05:02:01:0127 бўлган умумий ер майдони 1.8300 га бўлган
чорва ферма нотурар бинога, жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган двигател рақами 181107014967, кузув
рақамсиз, давлат рақам белгиси 10 855 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган HOWO SINOTRUK юк ташувчи, двигател рақами 181207031107,
кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси 10 854 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган HOWO SINOTRUK юк ташувчи, двигател рақами 181207031077,
кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси 10 853 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган HOWO SINOTRUK юк ташувчи машиналарига ҳамда Тошкент
вилояти, Қуйичирчиқ туман машина ва жихозларни техник назорат қилиш
давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 07 февраль куни берилган ТТР 236646
рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган
МТЗ-82.1 русумли, завод рақами 1123624, двигател русуми Д-240, двигател
рақами 056148, давлат рақам белгиси 10НА852 бўлган транпорт трактори ва
"AGROSTAR 2х8/16", "AGROSTAR 2х10/20", "AGROSTAR 2х12/24",
"AGROSTAR 2х14/28", "AGROSTAR 2х16/32" бўлган сут соғиш ускуналари
ҳамда "KERTSAN FEED MIXER 8m3", "FEED MIXER 12m3" бўлган ем тартатиш
ускуналарига қаратишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан
рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 280, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан муштарак тартибда:
Даъвогар АТ "XALQ BANKI" фойдасига муддати ўтган 4.216.192.185,40
сўм асосий кредит қарздорлиги, 490.244.340,60 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 186.036.870,51 сўм кредит фоизи, 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув: "AVIA AGRO BEST" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маданият МФЙда жойлашган
кадастр рақами 11:06:05:02:01:0127 бўлган умумий ер майдони 1.8300 га бўлган
чорва ферма нотурар бинога, жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган двигател рақами 181107014967, кузув
рақамсиз, давлат рақам белгиси 10 855 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган HOWO SINOTRUK юк ташувчи, двигател рақами 181207031107,
кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси 10 854 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган HOWO SINOTRUK юк ташувчи, двигател рақами 181207031077,
кузув рақамсиз, давлат рақам белгиси 10 853 UBA бўлган, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган HOWO SINOTRUK юк ташувчи машиналарига ҳамда Тошкент
вилояти, Қуйичирчиқ туман машина ва жихозларни техник назорат қилиш
давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 07 февраль куни берилган ТТР 236646
рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган
МТЗ-82.1 русумли, завод рақами 1123624, двигател русуми Д-240, двигател
рақами 056148, давлат рақам белгиси 10НА852 бўлган транпорт трактори ва
"AGROSTAR 2х8/16", "AGROSTAR 2х10/20", "AGROSTAR 2х12/24",
"AGROSTAR 2х14/28", "AGROSTAR 2х16/32" бўлган сут соғиш ускуналари
ҳамда "KERTSAN FEED MIXER 8m3", "FEED MIXER 12m3" бўлган ем тартатиш
ускуналарига қаратилсин.
Жавобгар "VAQT SHIJOAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 99.153.117,69 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов