← Назад
Решение #608964 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 27 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 185 | 1 | code_article | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2202/1023-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Пайғамов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Арипов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори Ш.Мамарахимова
иштирокида, Тошкент вилоят прокуратураси даъвогар Бўстонлиқ тумани
ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Bo‘stonliq bog‘i bo‘ston” фермер хўжалигига
нисбатан Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли
қарорини ҳамда Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва “Bo‘stonliq bog‘i bo‘ston”
фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2021 йил 17 июндаги ижара шартномасини
бекор қилиш, Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли
қарори асосида Бўстонлиқ тумани Бўстонлиқ массиви ҳудудидан ажратилган
жами 20,0 гектар ер участкасидан самарасиз фойдаланилаётган 17 гектар ер
майдонини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 августдаги қарори устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилоят прокуратураси даъвогар Бўстонлиқ тумани
ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар
“Bo‘stonliq bog‘i bo‘ston” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Бўстонлиқ
тумани ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарори ҳамда Бўстонлиқ
тумани ҳокимлиги ва “Bo‘stonliq bog‘i bo‘ston” фермер хўжалиги ўртасида
тузилган 2021 йил 17 июндаги ижара шартномасини бекор қилишни, Бўстонлиқ
тумани ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарори асосида
Бўстонлиқ тумани Бўстонлиқ массиви ҳудудидан ажратилган жами 20,0 гектар
ер участкасидан самарасиз фойдаланилаётган 17 гектар ер майдонини туман
захирасига қайтаришни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 июндаги ажрими
билан даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 августдаги қарори билан Тошкент вилоят прокуратурасининг
апелляция протести қаноатлантирилиб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 6 июндаги ажрими бекор қилинган ва иш янгидан мазмунан
кўриб чиқиш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Суднинг 2022 йил 25 августдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Давлат кадастрлари палатасининг Бўстонлиқ туман филиали ва
Тошкент вилояти қурилиш Бош бошқармаси жалб қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларининг Бўстонлиқ туман ҳокимининг
2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш
юритиш тугатилган, қолган даъво талаблари қаноатлантирилиб, тарафлар
ўртасида 2021 йил 17 июнда тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинган
ҳамда туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарори асосида
туманнинг Бўстонлиқ массиви ҳудудидан жавобгарга ажратилган жами
20,0 гектар ер участкасидан самарасиз фойдаланилаётган 17 гектар қисмини
туман захирасига қайтариш белгиланган.
Апелляция инстанция судининг 2023 йил 14 февралдаги қарори билан ҳал
қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборилган.
Жавобгар Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 августдаги қарори устидан кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда суд қарорни бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Тарафлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати, прокурорнинг фикрини тинглаб, кассация шикоятида
баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб,
апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент вилоят прокуратураси
давлат манфаатини кўзлаб жавобгарга нисбатан Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда фермер хўжалиги
туман ҳокимининг қарорига асосан ўзига ижара асосида ажратилган ер
майдонидан мақсадсиз, самарасиз фойдаланиб келаётганлиги, туман ҳокимлиги
билан ўрталарида тузилган ижара шартномаси асосида олган мажбуриятларини
лозим даражада бажармаётганлигини баён қилиб, жавобгар билан даъвогар
ўртасида 2021 йил 17 июнда тузилган ер ижара шартномасини ҳамда туман
ҳокимининг 2008 йил 8 ноябрдаги фермер хўжалигига 20,0 гектар ер майдони
ажратиш ҳақидаги 2527-сонли қарорини бекор қилиб, ер участкасини тўлиқ
туман Давлат захирасига қайтаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 июндаги ажрими билан даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган.
Лекин, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ўзаро боғлиқ бўлиб,
ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби иқтисодий судга,
даъвогарнинг жавобгарга 20,0 гектар ер майдони ажратиш ҳақидаги қарорини
бекор қилиш тўғрисидаги талаб маъмурий судга тааллуқли деб даъво аризасини
қайтариш тўғрисида ҳулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида маъмурий суд маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурийҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг,
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор
шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик
шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш
тўғрисидаги ишларни ҳал қилиши аниқ кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, мазкур Кодекс 185-моддасининг 1-қисмига кўра, манфаатдор
шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг
қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини
(ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан
судга мурожаат қилишга ҳақли.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан иқтисодиёт
соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор
мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек
корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлидир.
Аммо, мазкур ҳолатда даъво аризасида туман ҳокимининг фермер
хўжалигига ер майдони ажратиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
эмас, бекор қилиш сўралган бўлсада, биринчи инстанция суди ушбу талаб
маъмурий судга тегишли эканлиги тўғрисида нотўғри хулосага келган. Шу
боис, даъво аризадаги ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга,
бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир неча талабни
бирлаштиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоидадан келиб чиқиб, моддий
ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, процессуал ҳуқуқ нормасини бузган ҳолда
даъво аризасини асоссиз равишда қайтарган.
Шу боис апелляция инстанцияси, биринчи инстанция суди томонидан
ажримни қабул қилинишида процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл
қўйилганлигини инобатга олиб, ажримни бекор қилиш учун асослар мавжуд
деб ҳисоблаб, апелляция протестини қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг 2022 йил 6 июндаги ажримини бекор қилиб, ишни янгидан мазмунан
кўриш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборишни лозим деб
топган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал
қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор
қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Bo‘stonliq bog‘i bo‘ston” фермер хўжалигининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров