← Назад
Решение #608971 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 728 символов
4-1703-2302/1129-сонли иш
Судья: Ш.М.Абдухаликов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 05 апрель
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Бўстон туман
прокуратураси даъвогар «Ҳудуд газ таъминот” акциядорлик жамияти манфаатида,
жавобгар Бўстон туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига
нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори
ёрдамчиси А.Юсубжонов, даъвогар вакили М.Войитов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Г.Мамаюсупова (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бўстон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура” деб
аталади) «Ҳудуд газ таъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, Бўстон туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 29 411 351 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили кўрсатма беришиб,
жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан табиий газ етказиб
берилганлигини, истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик ихтиёрий тўлаб
берилмаганлигинибилдиришиб, жавобгардан 29 411 351 сўмни ундириб беришни
сўрашди.
Жавобгар суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам даъвогардан
29 411 351 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ушбу қарздорликни бартараф этиш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суднинг 28.03.2023 йилдаги ажрими билан Бўстон туман мактабгача таълим
бўлими ҳамда Андижон вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб қилинган.
Бўстон туман мактабгача таълим бўлими ҳамда Андижон вилоят Молия ва
Ғазначилик бошқармалари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган,
бироқ уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини
билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
“ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни Бўстон туман мактабгача
таълим бўлими ҳамда Андижон вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, “Ҳудудгаз Андижон” ГТФ ҳамда Бўстон туман
мактабгача таълим бўлими ўртасида 2019 йил 4 январь куни 523-сонли “Табиий газни
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш шартнома”си тузилган. Шартнома
шартларига кўра етказиб берувчи газни ҳисоблаш приборлари мавжуд бўлганда
етказиб бериши, истеъмолчи эса етказиб берилган табиий газ учун ҳақ тўлаш асосида
амалга ошириши белгиланган.
Улгуржи истеъмолчининг абонент картасидан жавобгарнинг ПГ4, УГОН-9
(миллий қозон), Катёл харакат 30 учун 16 335 м3 истеъмол қилинган табиий газдан
29 411 351 сўм қарздорлиги кўринади.
Даъвогар билан жавобгар ўртасида ўзаро ҳисобларни мувофиқлаштириш
далолатномаси расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан
29 411 351 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Жавобгарнинг 29 411 351 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд улгуржи
истеъмолчининг абонент картаси ва ўзаро ҳисобларни мувофиқлаштириш
далолатномаси билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига
29 411 351 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини, Республика
бюджетига 588 227,02 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Бўстон туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобидан:
- «Ҳудуд газ таъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 29 411 351 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 588 227,02 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон
вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов