← Назад
Решение #608972 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 14 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+998-73) 244 65 03, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 апрель
4-1501-2304/2153-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари Ш.Зуфаров, О.Ибрагимов, А.Хожиматов, Ж.Ҳакимовлар (ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари Х.Атабаев (жамият раҳбари), Н.Соловева (адвокатлик
ордери асосида) иштирокида, М.Расулованинг таржимонлигида, ―Узглобал ТВ‖
ахборот агентлиги вакили К.Халимжонов (гувохнома асосида) қатнашувида,
даъвогар Фарғона вилояти транспорт бошқармасининг жавобгар – ―Шодлик қиргули
авто‖ масъулияти чекланган жамиятининг ―Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва
шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш‖ фаолиятини амалга ошириш хуқуқини
берувчи АТ серияли 2040308 рақамли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси (бундан буѐн матнда - аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Шодлик қиргули авто»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда - жавобгар деб юритилади)нинг
―Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда
ташиш‖ фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АТ серияли 2040308 рақамли
(бош) лицензиясини бекор қилиш ҳамда жавобгардан почта харажати ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари ариза талабини қўллаб қувватлашиб,
2023 йил 20 январдан 2023 йил 30 январгача муддат оралиғида жавобгар
жамиятнинг автомобиль тарнспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга
оширишда ―Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари‖га риоя этилиши
бўйича 2022 йил 14 октябрдан 2023 йил 30 январь оралиғида бўлган муддат иш
фаолияти текширилганлиги, текшириш жараѐнида жавобгар томонидан қўпол
қонунбузилиш ҳаракатлари содир этилганлиги, яъни жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлигининг ―Лицензалаш бўйича ягона электрон
тизим‖га ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан, автотранспорт воситаларини техник
кўрикдан ўтказиш, йўл варақаларини юритишилиши қоидалари бузилганлиги
аниқланганлиги, бу билан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва
юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича
ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли Қарори 2-бобининг
11-бандини ―в‖, ―е‖ ва ―ж‖- кичик бандлари ҳамда ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги 701-сонли Қонуни талабларига
риоя қилмаганлигини, жавобгарнинг ўз айбига иқрорлиги 2023 йил 2 март санаси
билан расмийлаштирилган, Фарғона вилоят транспорт бошқармасига 2023 йил
30 март санаси билан кирим қилинган аризасида ҳам ўз аксини топганлигини
билдиришиб, жавобгарга берилган АТ серияли 2040308 рақамли лицензияни бекор
қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво аризаси бўйича ўз
эътирозларини билдириб, 2022 йил октябрь ойида электрон тарзда ташкил этилган
йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича очиқ тендерда қатнашиб, ғолиб
деб топилганлиги, шу сабабли даъвогар билан 2022 йил 29 октябрдан 2025 йил
25 октябрга қадар ташувчига ушбу шартноманинг иловасида белгиланган шартларда
ШЙТ 514-сонли Фарғона-Марғилон йўналишида мунтазам йўловчи ташиш
ҳуқуқини олганлиги, текшириш ноқонуний тартибда ўтказилганлиги, йўналишда
қатнайдиган шофѐрларнинг тушунтириш хатлари судга тақдим қилинганлиги,
текширишда аниқланган камчиликларни бартараф қилганлиги, шу сабабли
даъвогарнинг даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни
сўрадилар.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи бошлиғининг 2023 йил 16 январдаги 6-сонли
текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан жавобгарнинг 2022 йил 14 октябрдан
2023 йил 30 январь кунига қадар лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши
юзасидан тасдиқланган дастур асосида 2023 йил 20 январдан 30 январга қадар
текшириш ўтказилган. Текшириш якуни бўйича далолатнома расмийлаштирилиб,
бир нусҳаси жавобгарга топширилган.
Текширишда жавобгар фаолияти давомида бир қатор камчиликларга йўл
қўйганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгарда текшириш даврида фойдаланаѐтган
автотранспортлар сони жами 125 тани ташкил этади, жамият 70 та хайдовчиларнинг
мехнат шартномаларини тақдим қилган. Жавобгар жамият томонидан йўл
варақаларини юритилиши текширилганда, 2022 йилнинг октябрь ойи учун 38 та,
ноябрь ойи учун 38 та, декабрь ойи учун 30 та йўл варақаси тақдим этилган. Жамият
томонидан 2022 йилнинг октябрь ойида жами 21 та автранспорт воситаси хар хил
кунлари турлича сонда белгиланмаган тартибда ишга чиқарилган. Думладан,
2022 йил 14 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган 9 та 40Е652АВ, 40Ғ438ВВ,
40Ғ859RA, 40G994WA, 40K500TA, 40K506UA, 40M554WA, 40Q024JA, 40Y347KA
транспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда, 2022 йил 15 октябрь
куни лицензия варақаси бўлмаган 6 та 40F438BB, 40F815ZA, 40G994WA,
40H641BB, 40N418ZA, 40R921ZA транспорт воситалари йўл варақаси билан
таъминланган ҳолда, 2022 йил 17 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган 7 та
40F438BB, 40F965UA, 40M186WA, 40T864AB, 40W276PA, 40Y347KA, 40Y534OA
транспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда, 2022 йил 18 октябрь
куни лицензия варақаси бўлмаган 5 та 40E652AB, 40F438BB, 40Q024JA, 40Q124WA,
40W276PA транспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда, 2022 йил
19 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган 5 та 40K506UA, 40M914NA,
40N418ZA, 40R921ZA, 40V759TA транспорт воситалари йўл варақаси билан
таъминланган ҳолда, 2022 йил 20 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган 2 та
40F815ZA, 40K500TAтранспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган
ҳолда, 2022 йил 21 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган 9 та 40F859RA,
40F965UA, 40H641BB, 40K506UA, 40M554WA, 40Q024JA, 40T864AB, 40V759TA,
40W124WA транспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда ишга
чиқарилган.
Шунингдек, текшириш ўтказиш жараѐнида жамият томонидан 294-сонли
оферта шартномасида белгиланган автотранспорт воситалари ва уларни
хайдовчиларининг исм-шарифи, хайдовчилик гувохномаси, 30 соат сертификатга
эгалиги тўғрисида тақдим қилинган маълумотномадаги жами 15 та автотранспорт
воситаси хайдовчиларининг мехнат шартномалари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар
атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини
лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини
тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли Қарори 2-бобининг 11-бандини ―в‖, ―е‖ ва ―ж‖кичик бандлари ҳамда ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида‖ги 701-сонли Қонуни талабларига риоя қилмаганлиги
аниқланган.
Жавобгарнинг 2023 йил 2 март санаси билан расмийлаштирилган ва Фарғона
вилоят транспорт бошқармасига 2023 йил 30 март санаси билан кирим қилинган
судга тақдим қилинган аризасида текширишда аниқланган камчиликларни бартараф
қилганлиги жавобгарнинг йўлларда харакатланишда йўловчи ташиш ва йўл
транспорти қоидалари бузилганлигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги
―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида,
шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш
тўғрисида‖ги 636-сонли Қарорининг 37-бандига кўра қуйидагилар лицензиат
томонидан лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши
ҳисобланади:
лицензиатнинг штатида Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли
лавозимни эгаллаш учун Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус
дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган, йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги;
лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган
ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан
фойдаланилиши;
даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган
ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши;
лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл
варақаларининг берилиши.
Юқоридаги
Қарорнинг
38-бандида
лицензияловчи
органнинг
лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ѐзма
(электрон) шаклда, асосланган ҳолда қарор қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш
кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни/лицензия варақасини бекор
қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун
ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилиши белгиланган.
―Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари
тўғрисида‖ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
14-моддасида лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органларнинг бир қатор
ваколатлари белгиланган бўлиб, уларга лицензияларни бекор қилиш ѐки ушбу
Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни
бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ваколати ҳам
берилган.
Ушбу Қонуннинг 33-моддасида лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатни бекор қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, лицензия ѐки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи — ўнинчи
хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилиниши, шу жумладан
лицензиат ѐки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан
лицензия ѐки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил
давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ѐки бир маротаба қўпол равишда
бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғига зиѐн,
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиѐн етказилишига олиб келган бўлса
лицензия ѐки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат суд томонидан бекор қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат
қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иқтисодий процессуал кодекси 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига
асосан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш ѐки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни
(рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Иқтисодий процессуал кодекси 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
30 июлдаги ―Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар
атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини
лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини
тасдиқлаш тўғрисида‖ги 636-сонли қарори, ―Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида‖ги Қонун талабларига риоя
қилмасдан, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиб келганлиги
сабабли аризачининг талабини асосли деб ҳисоблайди.
―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Шунингдек, суд мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил 29 октябрь кунги 294-сонли шартнома мажбуриятлари, ―Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида‖ги 2021 йил
14 июлдаги 701-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги ―Автомобиль
транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва
халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат
хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ги
636-сонли қарори талаблари қай даражада бажарилганлигини ўрганиш, уларни ижро
этилиши бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларни
жавобгарликка тортиш учун мазкур хусусий ажримни Фарғона шаҳар
прокуратурасига юборишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси томонидан «Шодлик қиргули авто»
масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 14 октябрь куни АТ № 2040308-сонли
чекланмаган муддатга берилган ―Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва
шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш‖ лицензияси бекор қилинсин.
Жавобгар «Шодлик қиргули авто» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар Фарғона вилоят Транспорт бошқармаси фойдасига 30000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта харажатини ундириш юзасидан
ижро варақаси берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов