Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2306/28 Дата решения 05.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AZMUS SK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ПУ ООО ПСК "ТЕРМОИНЖЕНИРИНГ"
Source ID 1071264 Claim ID 3206095 PDF Hash 9a7f9e64dec30145... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2306/28-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Р.Бердияров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “AZMUS SK” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Ахмедов (МЧЖ раҳбари) И.Ражабов (2023 йил 30 январдаги ишончнома асосида), А.Менглиев (2022 йил 6 декабрдаги ишончнома ва 00102-сонли ордер асосида) “Термоинжениринг” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги (Россия Федерацияси) қурилиш компанияси вакили А.Соатжонова (2022 йил 15 декабрдаги ишончнома ва 289-сонли ордер асосида) иштирокида, “AZMUS SK” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятига асосан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги ажрими устидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “AZMUS SK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент шаҳар судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Россия Федерациясининг “Термоинжениринг” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қурилиш компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 475 189 480 сўм асосий қарз, 73 759 474 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан 1 600 000 000 сўм миқдорида жавобгарнинг банкдаги ҳисобрақамларига хатлаш бўйича даъвони таъминлаш чорасини кўриш сўралган. Суднинг 2023 йил 1 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўлланиши белгиланган. Суднинг 2023 йил 15 февралдаги суд мажлисида жавобгар вакили томонидан даъвони таъминлаш чорасини бекор қилиш бўйича ва далилларни талаб қилиб олиш бўйича ёзма илтимосномалар тақдим этилган бўлиб, жавобгар вакили тарафлар ўзаро келишувга эришиш учун суд томонидан берилган вақт етарли бўлмаганлиги, даъвогарнинг важлари асоссиз киритилганлиги, назорат ўлчови бўйича экспертизага эътирозлиги йўқлиги, бироқ уни ўтказиш учун аниқ саволлар қўйилмаганлиги, сметадан ташқари бажарилган ишлар бўйича тўлов қилиш важи асоссизлигини маълум қилиб, даъвони таъминлаш чораси ҳақидаги ва далилларни таъминлаш ҳақидаги берилган аризаларини қаноатлантиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 15 февралдаги ажрими билан жавобгар вакилининг даъвони таъминлашни бекор қилиш ҳақидаги ёзма илтимосномаси қаноатлантирилиб, суднинг 2023 йил 1 февралдаги жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўллаш ҳақидаги ажрими бекор қилинган ва низо юзасидан бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини аниқлаш бўйича назорат ўлчови ўтказиш мақсадида экспертизаси тайинланиб, назорат ўлчови экспертизасини ўтказиш “SQB Construction” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилган. Мазкур ажримнинг даъвони таъминлаш қисмидан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва суднинг 2023 йил 15 февралдаги ажримининг даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги қисмини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важлар асоссизлигини баён қилиб, апелляция шикоятини рад этишни ва суднинг 2023 йил 15 февралдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 15 февралдаги ажрими билан суднинг 2023 йил 1 февралдаги жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўллаш ҳақидаги ажримни бекор қилиш қисмини бекор қилишни, жавобгарнинг даъвони таъминлаш чораси бекор қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш учун иш биринчи инстанцияси судига юборишни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3298-сонли “Тошкент шаҳрида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш” лойиҳасини амалга оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги 4425-сонли қарори билан ўзгартишлар киритилиб, қурилиш ишлари бўйича Россия Федерациясининг “Термоинжениринг” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қурилиш компанияси масъул қилиб белгиланган. 2 ҳисобидан 1 475 189 480 сўм асосий қарз, 73 759 474 сўм пеня ундиришни сўраган. Шу билан биргаликда даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан 1 600 000 000 сўм миқдорида жавобгарнинг банкдаги ҳисобрақамларига хатлаш бўйича даъвони таъминлаш чорасини кўриш сўраган. Суднинг 2023 йил 1 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўлланиши белгиланган. Шундан сўнг жавобгар судга даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 99-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра даъвони таъминлаш чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг 2023 йил 15 февралдаги ажрими билан жавобгар вакилининг даъвони таъминлашни бекор қилиш ҳақидаги ёзма илтимосномаси қаноатлантирилиб, суднинг 2023 йил 1 февралдаги жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўллаш ҳақидаги ажрими бекор қилинган. Бирок, биринчи инстанция суди томонидан даъвони таъминлаш чораларини бекор қилишни муҳокама қилмасдан, 2023 йил 15 февралдаги ажрими билан суднинг 2023 йил 1 февралдаги даъвони таъминлаш чораси қўллаш ҳақидаги ажримини бекор қилиб, хатоликка йўл қўйган кўринади. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-2-бандлари иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 15 февралдаги ажримининг суднинг 2023 йил 1 февралдаги жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўллаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш қисмини бекор қилишни, жавобгарнинг даъвони таъминлаш чораси бекор қилиш тўғрисидаги илтимосномасини 3 мухокама қилиш учун иш биринчи инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиши, жавобгарнинг даъвони таъминлаш чораси бекор қилиш тўғрисидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, унга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278 – 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги ажримининг суднинг 2023 йил 1 февралдаги жавобгарнинг 1 475 189 480 сўм миқдорида пул маблағлари доирасида даъвони таъминлаш чораси қўллаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш қисми бекор қилинсин. Жавобгар Россия Федерациясининг “Термоинжениринг” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қурилиш компаниясининг даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақидаги илтимосномаси қайта муҳокама қилиш учун иш биринчи инстанция судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров 4