← Назад
Решение #609253 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
10-1610/14674-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда иш юритишни
тўхтатган судья – А.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
10-1610/14674
2023 йил 4 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва
Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, Бош
прокуратура бошқарма катта прокурори Ш.Мамарахимова, “Ўзмарказимпекс”
АЖ вакиллари М.Қозоқов (2023 йил 30 январдаги 10/23-сонли ишончнома),
М.Мўминов, К.Комилов (2023 йил 23 январдаги 08/23-сонли ишончнома),
А.Йўлдашев (2023 йил 9 январдаги 02/23-сонли ишончнома), ТИФ “Миллий
банки” вакиллари И.Абасов (2023 йил 5 январдаги 01-153/12-сонли
ишончнома), Т.Алиев (2023 йил 5 январдаги 01-151/12-сонли ишончнома),
“Ўзтрейд” акциядорлик жамиятининг вакиллари Ф.Хайдаров ва Қ.Хўжаёров
(2022 йил 8 январдаги 01/06-16-сонли ишончнома)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо
компанияси акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ТИФ “Миллий
банки” ва ТИФ “Миллий банки” Марказий амалиёт бўлимидан асоссиз ечиб
олинган 500 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун
50 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган Олий суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажрими
устидан “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо компанияси акциядорлик жамияти
томонидан берилган апелляция шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо
компанияси акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ТИФ “Миллий банки” ва ТИФ “Миллий банки” Марказий амалиёт бўлимидан
асоссиз ечиб олинган 500 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб
олганлиги учун 50 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2016 йил 28 июндаги ажрими билан “Азия инвест банк”
акциядорлик жамияти, “Ўзтадбиркорэкспорт” масъулияти чекланган жамияти,
“Ўзтадбикорэкспорт” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2016 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қаноатлантирилган. ТИФ “Миллий банки”дан
“Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамияти фойдасига асоссиз ечиб олинган
500 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун
50 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш белгиланган. ТИФ “Миллий
банки” Марказий амалиёт бўлимига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 17 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими билан ТИФ “Миллий банки”
ва “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти ўртасида 2019 йил 23 январда тузилган
келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.
Кассация инстанцияси судининг 2019 йил 8 апрелдаги қарори билан
2019 йил 23 январдаги ажрим бекор қилиниб, ТИФ “Миллий банки”нинг
келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2019 йил 21 июндаги қарори билан ТИФ “Миллий банки”нинг
назорат шикояти қисман қаноатлантирилиб, 2019 йил 8 апрелдаги қарорнинг
ТИФ “Миллий банки”дан бюджетга 8 055 135 сўм давлат божи ундириш қисми
бекор қилинган. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 31 октябрдаги
қарори билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суднинг 2019 йил
23 январдаги ажрими ва кассация инстанцияси судининг 2019 йил 8 апрелдаги
қарори ҳамда Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил
21 июндаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Олий суднинг
биринчи инстанциясига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 13 январдаги ажрими
билан Бош прокуратура томонидан “Ўзинтеримпекс” ва “Ўзмарказимпекс”
акциядорлик жамиятларида олиб борилаётган текшириш ўз якунига етгунига
қадар иш бўйича иш юритиш тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 17 декабрдаги
ажрими билан иш юритиш тикланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 10 февралдаги
ажрими билан 10-1610/14674-сонли иш бўйича “Ўзтрейд” акциядорлик
жамияти тугатилаётган “Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамиятининг ҳуқуқлари,
шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал
этилгунга қадар иш юритиш тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 майдаги қарори билан
2022 йил 10 февралдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 январдаги қарори билан Олий суднинг 2022 йил
10 февралдаги ажрими ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 11 майдаги қарори бекор қилинган.
10-1610/14674
10-1610/14674
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 28 февралдаги
ажрими билан 10-1610/14675-сонли иш бўйича иш юритиш тўхтатилган.
Даъвогар Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг
2023 йил 28 февралдаги ажримини бекор қилишни ва ишни мазмунан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
Даъвогарнинг ҳамда “Ўзтрейд” акциядорлик жамиятининг вакиллари
апелляция шикоятини қувватлаб, Олий суднинг 2023 йил 28 февралдаги
ажримига қўшилмаслиги, 2023 йил 16 январда кассация инстанцияси суд
мажлисида айни шу предмет кўрилиб, иш юритишни тўхтатиб туришга асослар
мавжуд эмаслиги ҳақида хулосага келганлиги, биринчи инстанция суди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасига
амал қилмаганлиги, даъвогар ўша вақтда ва ҳозирги кунда ҳам мустақил ҳолда
иш олиб бораётганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
сўрадилар.
ТИФ “Миллий банки” вакили даъвогарнинг шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Прокурор суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажримини ўзгаришсиз,
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли Қарорида “Ўзмарказимпекс” АЖ ва
“Ўзинтеримпекс” АЖ негизида “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ (Ўзтрейд” АЖ)
тузиш,
“Ўзтрейд” АЖ тугатилаётган “Ўзмарказимпекс” АЖ ва
“Ўзинтеримпекс” АЖларнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари
бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 102-моддасининг иккинчи бандига кўра, ишда
иштирок этувчи шахс бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда, иш
юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.
Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда “Ўзтрейд” АЖ тугатилаётган
“Ўзинтеримпекс” АЖнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича
ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади.
ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан
4
берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни,
ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Биринчи инстанция суди, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим
чиқарган.
Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатларини
даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278-281-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 28 февралдаги
ажрими ўзгаришсиз, “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо компанияси акциядорлик
жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
10-1610/14674
Раислик қилувчи
Б. Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
Р. Хайдаров
Ш. Маҳмудов