Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/1285 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қишлоқ қурилиш банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый MAX PETRO TECH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079251 Claim ID 3137422 PDF Hash ca2e36a40ae4e86a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 04 апрель 4-1501-2304/1285-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Абдурахимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Таджиев (жамият таъсисчиси), қўшимча жавобгарлар “OIL MAGNAT” МЧЖ вакили И.Хасанов (жамият раҳбари), “OIL MAGNAT IMPEX” МЧЖ вакили Д.Хасанова (жамият раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТ "Қишлоқ қурилиш банк" АЖ манфаатида жавобгар – “MAX PETRO TECH” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар “OIL MAGNAT IMPEX” МЧЖ, “OIL MAGNAT” МЧЖ, “Фар Шахона таом” МЧЖларга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 28 сентябрь кунги 78-сонли кредит шартномасини бекор қилиш ва 4 200 000 000 сўм асосий қарздор, 157 000 000 сўм кредит фоизи ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТ "Қишлоқ қурилиш банк" АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “MAX PETRO TECH” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар “OIL MAGNAT IMPEX” МЧЖ, “OIL MAGNAT” МЧЖ, “Фар Шахона таом” МЧЖларга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 28 сентябрь кунги 78-сонли кредит шартномасини бекор қилиш ва 4 200 000 000 сўм асосий қарздор, 157 000 000 сўм кредит фоизи ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган бино-иншоотларига қаратишни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрадилар. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар АТ "Қишлоқ қурилиш банк" АЖ томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов