← Назад
Решение #609268 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 апрель
4-1104-2302/949-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 390 958 850 сўм
асосий қарз, 178 163 440 сўм пеня ва пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалаш
харажатлари учун ушлаб қолинган 19 045 289 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Т.Жўраев (раҳбар), Юқори Чирчиқ тумани
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили З.Мирзаматова
(2022 йил 13 декабрдаги 103-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Эшбаев
(2023 йил 6 январдаги 2-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида
суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх, Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
"ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 390 958 850 сўм асосий қарз, 178 163 440 сўм
пеня ва пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалаш харажатлари учун ушлаб қолинган
19 045 289 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан Юқори Чирчиқ тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Юқори Чирчиқ
тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Юқори Чирчиқ тумани фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакили асосий қарз ундириш талабига эътироз билдирмади, пеня
суммасини камайтириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2022 йил 1 апрель куни тарафлар ўртасида
пахта хом ашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича 98сонли фьючерс шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 71,1 гектар ер майдонидан 241,7
тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 241,061 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 390 337 079 сўмни ташкил
этган.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий
қарзи бўйича қисман тўловлар амалга оширилмаган бўлиб, қарздорлик 390 337 079
сўмни ташкил этган.
Бироқ суд муҳокамасида аниқланишича тарафлар ўртасида тузилган солиштирма
далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами қарздорлиги 1 171 958 850
сўмни ташкил этган бўлиб, 2023 йил 31 январдаги 212-сонли тўлов топшириқномаси
билан 781 621 771 сўм пул маблағлари тўлаб бериланлиги (1 171 958 850781 621 771=390 337 079) сўмни ташкил этиши суд мажлисида ўз исботини топди.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 390 337 079 сўм
асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.4-бандига асосан жавобгардан
178 163 440 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 261-модасига кўра, неустойка жарима ѐки пеня шаклида бўлади. Қарздор
мажбуриятларни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва
қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима
ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 263-модасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня
шаклидаги белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши,
судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослийлиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 38 000 000 сўмга қаноатлантиришни
ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган солиштирма
далолатномага асосан жавобгар томонидан қуритиш тозалаш учун ушлаб қолинган
19 045 289 сўм ундиришни сўраган.
Шартномада пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалашга қилинадиган харажатлар
даъвогар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланмаган бўлса-да жавобгар томонидан
ушбу маблағлар ушлаб қолинган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантирилиши
лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 390 337 079 сўм асосий
қарз, 38.000.000 сўм пеня ундиришни суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер
хўжалиги фойдасига 390 337 079 сўм асосий қарз, 38.000.000 сўм пеня, қуритиш
тозалаш учун ушлаб қолинган 19 045 289 сўм ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
11 763 351,58 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш мумкин.
Т.Салимов