← Назад
Решение #609275 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 139 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 апрель
4-2101-2301/2671-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Б.Хамидов
ХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХХХХ” МЧЖга нисбатан асосий қарз ва пеня
ундириш тўғрисида киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
аниқлади:
ХХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХХХ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
1.027.215 сўм асосий қарз ва 446.499 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган
бўлиб, жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан судга ёзма фикр
билдирилган, унга кўра жавобгар даъво аризасидаги асосий қарзни тан
олишини билдириб, иқтисодий аҳволини инобатга олган ҳолда даъво
талабидаги пеняни ундирмасликни сўраган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
1 январда юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида
0000-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шартномага кўра, даъвогар туташтирилган электр тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса
қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр
энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлсада,
шартнома шартларига мувофиқ тўловлар тўлиқ амалга оширилмасдан
қарздорликка йўл қўйилган.
олдидаги қарзи 1.027.215 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
баҳолайди ва уни қаноатлантиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига
1.027.215 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида 446.499 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Шартноманинг 3.16-бандига кўра, истеъмолчи етказиб берилган
энергия учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, қарздор ҳар бир
муддати кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар учун
0,2 фоиз), аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган.
Бинобарин, даъвонинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги
талаби шартнома шартларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига кўра
асослидир.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар
томонидан
олдиндан
тўловларсиз
электр
энергияси
етказиб
берилганлигини, шу боис ушбу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби
мавжудлигини, жавобгарнинг иқтисодий ҳолатини ҳамда кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини 50.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган
ҳолда
суд
томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиқиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шу боис суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
қуйидагича тақсимлашни, яъни жавобгардан давлат бюджетига
300.000 давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “Навоий
ХХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига 1.027.215 сўм асосий қарз,
50.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал
қилув қарори устидан ўн кун ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов