Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/2669 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый NAVOIY GOLD TURON 2022 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1070092 Claim ID 3246280 PDF Hash 5ac9ceb69c99c089... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 125 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 апрель 4-2101-2301/2669-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Б.Хамидов ХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХХХ” МЧЖга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 4.354.532 сўм асосий қарз ва 525.724 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи далиллар ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар судга тақдим қилинмади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида 000-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартномага кўра, даъвогар туташтирилган электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлсада, шартнома шартларига мувофиқ тўловлар тўлиқ амалга оширилмасдан қарздорликка йўл қўйилган. Натижада 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 4.354.532 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолайди ва уни қаноатлантиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 4.354.532 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида 525.724 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. Шартноманинг 3.12-бандига кўра, истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, қарздор ҳар бир муддати кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар учун 0,2 фоиз), аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. Бинобарин, даъвонинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги талаби шартнома шартларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига кўра асослидир. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар томонидан олдиндан тўловларсиз электр энергияси етказиб берилганлигини, шу боис ушбу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини, жавобгарнинг иқтисодий ҳолатини ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини 60.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу боис суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қуйидагича тақсимлашни, яъни жавобгардан давлат бюджетига 300.000 давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “ХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига 4.354.532 сўм асосий қарз, 60.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов