Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-1901/771 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Mubina Express Trans хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый ФАРТЕКС хусусий корхонаси
Source ID 1068815 Claim ID 3098916 PDF Hash b917ed986a4ab297... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 168-моддаси нинг 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
тисодий процессуал кодексининг 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ИПКнинг 328-моддаси ИПКнинг 328 law
бундан ушбу Кодекс 327-моддаси бундан ушбу Кодекс 327 code_article
сентябрги ажримини ИПК 107-моддаси сентябрги ажримини ИПК 107 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-1901/771-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Мирмаксудов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Мамадалиев Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори Ш.Мамарахимова қатнашувида, “Mubina express trans” хусусий корхонаси раҳбари Н.Холматов иштирокида, Фарғона вилоят прокурорининг “Mubina express trans” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар “Fartex” хусусий корхонасидан 128 314 830 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қароридан норози бўлиб, “Fartex” хусусий корхонаси суд бошқарувчиси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилоят прокурори “Mubina express trans” хусусий корхонаси (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Fartex” хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)дан 128 314 830 сўм зарар ундиришни сўраган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 119 314 830 сўм зарар ундирилган. “Luxury life invest” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарнинг 980 000 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, жавобгарни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2020 йил 26 июндаги 4-1503-2001/223-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар умумий таомил бўйича банкрот деб эътироф этилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган, суднинг ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб Нурматов Саъдулло Абдуллаевич тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 6 январдаги ҳукми билан жавобгар корхонаси раҳбари А.Ғаниев Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси (кейинги матнда ЖК деб юритилади)нинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган, Фарғона вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб-рақамида сақланаётган гаров суммасининг 74 000 000 сўм қисми даъвогар раҳбари жабрланувчи У.Холматов фойдасига ўтказилган. Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 17 майдаги ажрими билан ЖИБ Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 6 январдаги ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Шундан сўнг, жавобгар Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июндаги 4-1503-1901/771-сонли иш бўйича ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан мазкур суднинг 2019 йил 10 июндаги 4-1503-1901/771-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб, ҳал қилув қарори асосида берилган ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар бекор қилинган. Шунингдек, суднинг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан Фарғона вилоят прокурорининг даъвогар манфаатини кўзлаб, жавобгардан 128 314 830 сўм зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Суднинг мазкур 2022 йил 15 сентябрдаги ҳамда 2022 йил 29 сентябрдаги ажримлари устидан Фарғона вилоят прокурори апелляция протести келтирган. Судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори билан Фарғона вилоят прокурорининг апелляция протести қаноатлантирилиб, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш ҳақидаги 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими ҳамда 2022 йил 29 сентябрдаги даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими бекор қилинган. Мазкур қарордан норози бўлиб, суд бошқарувчиси С.Нурматов кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоят судининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ва 2022 йил 29 июндаги ажримларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян харакатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтсиодий суд учун мажбурий эканлиги, қолаверса, апеллция инстанция суди ушбу иш бўйича Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг ажримлари Ўзбекистон Республикасининг айнан қайси қонун нормалари талабларига зид равишда чиқарилганини, нима ва қандай асосларга кўра суд ажримлари бекор қилинганлигини асосламаганлигини қайд қилган. Суд мажлисида қатнашган даъвогар корхонаси раҳбари У.Холматов кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, янги очилган ҳолат мавжуд эмаслиги таъкидлаб, протестни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафларнинг кўрсатмаларини, прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. ИПКнинг 328-моддаси 4-қисмига мувофиқ, суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди, бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ишни кўришда 2015 йил 6 январда ўтказилган аукцион савдосида жавобгар раҳбари У.Холматов ғолиб деб топилиб, ДАТ “Асакабанк”и Қўқон филиали балансида бўлган “ВИХР-90” русумли мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва “Парагон” русумли қадоқлаш дастгоҳларини олди-сотди шартномаси асосида сотиб олганлиги, 2015 йил 10 февралда даъвогар корхона раҳбари У.Р.Холматов жавобгар корхона раҳбари А.Ғаниев билан ушбу дастгоҳларни ижарага бериш тўғрисида яъни иккита юридик шахс раҳбарлари билан ўзаро ижара шартномаси тузилиб, ижара ҳақи ҳар бир ой учун 3 225 000 сўм этиб, ижара муддати эса 2018 йил 10 февралга қадар этиб белгиланганлигини, бироқ, жавобгар собиқ раҳбари А.Ғаниев ижарага олинган дастгоҳларни 2017 йил 5 октябрда фуқаро М.Қурбоновга 150 000 000 сўмга сотиб юборганлигини, ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб-рақамига 81 850 000 сўм пул ўтказиш йўли билан, 15 000 000 сўм эса нақд пул кўринишида жами 96 850 000 сўм тўланганлигини, бу билан ушбу низо фуқаролар эмас, балки юридик шахслар ўртасида вужудга келганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бермасдан аризани қаноатлантирган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ўзининг 2022 йил 29 сентябрги ажримини ИПК 107-моддасининг 9-банди билан асослаб, агарда етказилган зарарни ундириш юзасидан даъво ариза судга жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланганлигидан келиб чиқиб, Фарғона вилоят прокурорининг даъвогар манфаатини кўзлаб, жавобгардан 128 314 830 сўм зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдирган. Юқорида таъкидланган ҳолатлардан кўринадики, биринчи инстанция суди қайд этиб ўтилган ҳолатларга эътибор қаратмасдан, уларга атрофлича қонуний баҳо бермасдан, 2022 йил 15 сентябрдаги ўзининг ажрими билан аризачи суд бошқарувчиси С.Нурматовнинг Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб бекор қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, ўзининг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан Фарғона вилоят прокурорининг даъвогар манфаатини кўзлаб, жавобгардан 128 314 830 сўм зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдириб барвақт хулосага келган. Биринчи инстанция суди ўзининг ажрими билан мазкур ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга ЖИБ Қўқон шаҳар судининг ҳукми ҳамда жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримида юзага келган муносабатларда жавобгар собиқ раҳбари А.Ғаниев айбдор деб топилиб, даъвогар раҳбари фуқаро У.Холматов ва ДАТ “Асакабанк”и ўртасида бўлганлиги, фуқаро У.Холматовга етказилган зарар суммаси А.Ғаниевдан ундирилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, мазкур суд ҳужжатлари билан аниқланган ҳолатлар фуқаролар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққанлигини асос қилиб келтирса-да, бироқ апелляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатлар даъвогар, жавобгар ва ДАТ “Асакабанк”и ўртасида вужудга келганлиги, фуқаролар А.Ғаниев ҳамда У.Холматовлар барча низоли муносабатларда ўзининг корхонаси номидан раҳбар сифатида иштирок этган деб топиб, биринчи иснтанция судининг 2019 йил 10 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш ҳақидаги 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими ҳамда 2022 йил 29 сентябрдаги даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, тўғри тўхтамга келган. ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, апелляция инстанцияси қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан жавобгар томонидан олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, шу билан бирга жавобгардан суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги учун Олий суд депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. 5 Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Fartex” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Fartex” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев В.Сатторова