Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/2665 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый MR-FISH COMPANY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1070096 Claim ID 3246352 PDF Hash cb0c67e6fb54b871... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 078 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 апрель 4-2101-2301/2665-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Б.Хамидов ХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХХХ” МЧЖга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.050.377 сўм асосий қарз ва 14.267 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи далиллар ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар судга тақдим қилинмади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 мартда юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида 0000-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартномага кўра, даъвогар туташтирилган электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган Натижада 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 1.050.377 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолайди ва уни қаноатлантиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 1.050.377 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво аризасида 14.267 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Шартноманинг 3.12-бандига кўра, истеъмолчи етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, қарздор ҳар бир муддати кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар учун 0,2 фоиз), аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. Бинобарин, даъвонинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги талаби шартнома шартларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига кўра асослидир. Шунга кўра, даъвогар жавобгарга нисбатан мавжуд қарздорликлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кунларга 14.267 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб, ундириш талабини қўйган. Шу боис, суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб баҳолаб, уни қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 14.267 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қуйидагича тақсимлашни, яъни жавобгардан давлат бюджетига 300.000 давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “ХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига 1.050.377 сўм асосий қарз, 14.267 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. А.Б.Хамидов