← Назад
Решение #609316 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 327 | — | code_article | |
| чунки бу ИПК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 281 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2102/17-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья –О.Эргашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Ж.Қаххоров
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 апрель
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов ва М.Фаязовдан иборат
таркибда, А.Зокиров котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш
агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Маллаев (2023 йил
11 январдаги 01/09-03/50-сонли ишончнома асосида), “SATURN GOLD
STAR AGROSANOAT EKSPORT” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
И.Казаков, АТБ “Асакабанк” вакили Ш.Шоюсупов (2023 йил 4 январдаги
20-05/38-сонли ишончномасига асосан) иштирокида, Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ажрими
устидан берилган апелляция шикояти ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июндаги 352-сонли қарорига, Жиззах вилояти ҳудудий танлов
комиссиясининг 2017 йил 18 августдаги 01-1312-сонли йиғилиш қарорига
асосан Мирзачўл туман ҳокимлигига қарашли Мирзачўл тумани, Мирзадала
ШФЙ ҳудудида жойлашган “Марказий устахона” биносига нисбатан
даъвогар (инвестиция миқдори 1 500,0 млн сўм, инвестиция киритиш
муддати 18 ой, яратиладиган ишчи ўрни сони 50 та) ғолиб деб топилиб,
сотувчи - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва харидор “Saturn gold star agro sanoat eksport” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида ҳамда шартнома
иштирокчиси – Мирзачўл туман ҳокимлиги иштирокида 2017 йил 5 сентябрь
куни 934-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра, “харидор” мазкур шартноманинг
2-иловасида белгиланган 18 ой мобайнида 1500,0 млн. сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини, яъни объектни модернизация қилиш, техник
ва технологик қайта жихозлаш ҳамда хизмат кўрсатилишини назарда тутувчи
инвестиция мажбуриятларини, 3.5-бандига асосан инвестиция объектида
50 та янги ишчи ўринлари яратиш, 3.9-бандида сотувчига инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида уларни тасдиқловчи
тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ойлик ахборот ва чораклик
ҳисоботни ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги маълумотларни
тақдим этиш, 3.10-бандида ҳар чоракда инвестиция мажбуриятлари
бажарилишининг бориши ҳисоботи ва яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги
маълумотни, шунингдек инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан ва
маҳсулот ишлаб чиқариш бошлангандан кейин кейин 1 йил мобайнида
яратилган ишчи ўринларини сақланиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2-иловаси 3-бандида “харидор”нинг
инвестиция мажбуриятларини бажарганлигини эътироф этиш “харидор”
томонидан тақдим қилинадиган объектнинг сотилгунга қадар ва ҳисобот
тақдим қилинган пайтдаги молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги
тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган ҳолдаги мустақил
аудитор ва баҳоловчи ташкилотларнинг тегишли ҳисоботларига асосан
“сотувчи”нинг инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш
комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
мазкур
инвестиция
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги натижасида даъвогар томонидан шартномани бекор
қилиш ҳақида жавобгар ва шартнома иштирокчиси Мирзачўл туман
ҳокимлигига 2020 йил 11 декабрда 01/04-2609-сонли таклиф (огоҳлантириш)
хати (талабнома) берилган.
Мазкур таклиф (огоҳлантириш) хати (талабнома) оқибатсиз
қолдирилгач, даъвогар судга шартноманинг 3.3, 3.5 ва 3.10-бандларини ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасини асос
қилиб, даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги 2017 йил
5 сентябрда тузилган 934-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Биринчи инстация судининг ажримлари билан ишга Мирзачўл туман
ҳокимлиги, “Асакабанк” акциядорлик тижорат банки низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Биринчи инстация судининг 2021 йил 03 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар, жавобгар
ҳамда Мирзачўл туман ҳокимлиги иштирокида 2017 йил 5 сентябрда
тузилган 934-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 17.840 сўм почта харажати ва республика бюджети, суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2.230.000 сўм давлат
божи ундирилган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 январдаги қарори билан “SATURN GOLD STAR AGROSANOAT
EKSPORT” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Дўстлик туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 3 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати 2022 йил 19 парелдаги қарори билан Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 3 майдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 январдаги
қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризасини қаноатлантириш рад қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 17.800 сўм почта харажати ундирилган.
Даъвогар судга янги очилган ҳолат бўйича ариза билан мурожаат
қилиб, Дўстлик туманлараро иқтисодий судида мавжуд бўлган
4-1304-2102/17-сонли иқтисодий ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 февралдаги ажрими билан
даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция шикоятда Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 16 февралдаги ажримини бекор қилиб, аризани мазмунан кўриш
сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, Мирзачўл туман ҳокимлиги суд мажлисида
иштирок этмади. Бироқ, Мирзачўл туман ҳокимлиги вакили суд мажлисига
қадар ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
274-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур апелляция шикоятини
Мирзачўл туман ҳокимлиги нинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топади.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар
томонидан инвестиция мажбурияти бажарилганлиги шарти сифатида
кўрсатилган учскуналар АТБ “Асакабанк”ка тегишли бўлганлигини, бу ҳолат
ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда маълум бўлмаганлигини, қолаверса
жавобгар раҳбари даъвогар томонидан берилган мулкни ҳужжатларни
сохталаштириш орқали банк кредитида гаровга қўйганлигини, натижада
жиноий жавобгарликка тортилганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари шартнома
шартларини бажарганлигини, инвестиция киритганлигини, ускуналарни олиб
келганлигини, ҳисоботларни топширганлигини, биноларни тасарруф этиш
ҳуқуқи мавжуд бўлганлиги сабабли кредитга гаровга қўйганлигини, жиноий
жавобгарликка бошқа ҳолат юзасидан тортилганлигини билдириб, апелляци
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Асакабанк” акциядорлик тижорат
банки вакили ҳақиқатан жавобгарга кредит ажратилганлигини, текшириш
давомида ушбу кредит мақсадли ишлатилган деб топилганлигини, жавобгар
раҳбарини жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳукмида низо юзасидан
тўхталиб ўтилмаганлигини, даъвогар вакилининг важлари янги очилган
ҳолат бўла олмаслигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад жэтишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш учун асос сифатида
“HIMOYA AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик
ҳисоботларини тайёрлашда жавобгар томонидан ёлғон маълумотлар тақдим
этилганлиги ҳамда аудитор ва баҳолаш ҳисоботлари ёлғон маълумотлар
асосида тузилганлиги Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлимининг
2022 йил 22 декабрдаги хатига асосан аризачига маълум бўлганлиги
келтирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
327-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин
аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун
муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса
ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул
қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд
судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг
шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини
қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли Қарорининг 4-бандига
кўра, янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд
бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган,
аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган,
суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни
тушуниш лозим.
Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга
келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос бўла олмайди, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди
мазмунига зид бўлади.
ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
327-моддасига асосан суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича кўриш
учун асос бўлмайди.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
ИПКнинг 281-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг қарори,
ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган
апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан
берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган
тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори,
ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ажримини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган
почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни, ушбу тоифадаги
ажримлар устидан шикоят берилганда давлат божи ундирилмаслигини
инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 260, 274, 276 ва 278 - 281-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайьати қуйидагиларни
қ а р о р қ и л а д и:
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ажрими ўзгаришсиз, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Қаххоров
ҳайъат аъзолари
С.Қувватов
М.Фаязов