Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1647 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қибрай туман халқ таълим бўлими
Source ID 1111634 Claim ID 3248947 PDF Hash 3d4086939de22ca0... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 0 370 7151311. Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 апрель 4-1102-2302/1647-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, даъвогар – Тошкент туман прокурорининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар – Қибрай туман ҳалқ таълим бўлими ҳисобидан 21.095.007,45 сўм асосий қарз ва 2.428.938,78 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Т.Рахимжонов (2023 йил 11 январдаги ДА43-21/03-49сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошкент туман прокурори “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қибрай туман ҳалқ таълим бўлими (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 21.095.007,45 сўм асосий қарз ва 2.428.938,78 сўм пеня ундиришни сўраган. Судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан Тошкент туман прокуратураси, жавобгар хамда учинчи шахснинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ҳамда учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд Тошкент туман прокуратураси, жавобгар ҳамда учинчи шахснинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далилни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни Тошкент туман прокуратураси, жавобгар Қибрай туман ҳалқ таълим бўлими ҳамда учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил 4 апрелдаги маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар томонидан 2023 йил 4 апрель ҳолати бўйича асоссий қарздорлик қисман бўлсада бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январь ойида “Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти” тўғрисида 280161-сонли шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандига асосан, ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ, “Таъминотчи” корхона “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тарафлар ўртасидаги тузилган электр энергияси таъминот шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 21.095.007,45 сўм қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 24 февралдаги талабнома оқибатсиз қолдирилган. “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 41-моддасида прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, прокурорнинг аризаси суд томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши белгиланган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 21.095.007,45 сўм асосий қарз ундириш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги учун шартноманинг 3.12-бандига асосан жавобгардан 2.428.938,78 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 2.428.938,78 сўм пеня миқдорини 400.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 468, 474-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Қибрай туман ҳалқ таълим бўлими ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 21.095.007,45 сўм асосий қарз, 400.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Қибрай туман ҳалқ таълим бўлими ҳисобидан республика бюджетига 470.478,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов