← Назад
Решение #609360 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/14080-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Хакимова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари
Ш.Мирзахакимов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, “DZM DELTA” масъулияти чекланган жамияти вакили –
А.Тиллахужаев (раҳбар), “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш
маркази” ДУК вакили – Р.Солиев (2022 йил 17 майдаги 01/28-05-1113-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, “DZM DELTA” масъулияти чекланган
жамиятининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
ДУКдан аукцион савдосида қатнашиш учун киритилган 18 900 000 сўм
миқдоридаги закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 июлдаги қарори
устидан “DZM DELTA” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар
қўмитаси раисининг 2022 йил 19 январдаги 8-сонли буйруғига кўра Навоий
вилояти, Нурота тумани, “Сойкечар” қишлоғидан 7,5 км шимолий-ғардба
жойлашган уникал рақами NV-2022-0014 бўлган Шохсой-17/22-номли ер
қаъри участкаси (бундан буён матнда объект деб юритилади)нинг 3 йил
муддатга фойдаланиш ҳуқуқи 37 800 000 сўм бошланғич баҳода электрон
аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида электрон шаклдаги буюртмага
асосан “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан
2022 йил 18 мартда 1115216-сонли лот бўйича электрон-онлайн аукцион
савдолари ўтказилган.
Электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида “O Anda” масъулияти
чекланган жамияти 710 640 000 сўм таклифи билан аукцион ғолиби ва “DZM
Delta” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) 706 860 000 сўм таклифи билан аукционнинг салоҳиятли ғолиби
деб топилган.
Аукцион ғолиби “O Anda” масъулияти чекланган жамияти томонидан
объект қиймати тўланмаганлиги сабабли жавобгар салоҳиятли ғолиб, яъни
давогарга лот қийматини ўзи тасдиқлаган 706 860 000 сўмга сотиб олиши
юзасидан таклиф юборилган. Бироқ, даъвогар томонидан аукцион объекти
қиймати 10 иш куни ичида жавобгарнинг ҳисоб рақамига тўланмасдан,
жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, 1115216-сонли лот бўйича
18 900 000 сўм олдиндан тўлаган закалат пулини қайтаришни сўраган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “E-auksion”
электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни
ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён
матнда Низом деб юритилади) 32-бандига асосан закалат пули
қайтарилмаслигини маълум қилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан аукцион савдосида қатнашиш учун киритилган 18 900 000 сўм
миқдоридаги закалат пулини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида аукционда қатнашиш учун
18 900 000 сўм миқдоридаги закалат пули тўлаганлиги, бироқ, ғолиб
бўлмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
юбормасдан, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (Бундан
буён матнда ФК деб юритилади)) 380-моддасининг еттинчи қисмига
мувофиқ кимошди савдосининг қатнашчилари кимошди савдоси ўтказилиши
тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат
пули тўлайдилар. Агар кимошди савдоси ўтказилмаса, закалат қайтариб
берилиши керак. Закалат кимошди савдосида қатнашган, лекин унда ғолиб
чиқмаган шахсларга ҳам қайтариб берилади.
Низоли лот ўтказилган вақтда амалда бўлган, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги
224-сон қарори билан тасдиқланган “Қимматбаҳо металларни олтин
изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги” Низомга кўра қимматбаҳо металларни олтин изловчилар
усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш
ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан электрон онлайн-аукцион
натижаларига асосан берилиши белгиланган.
Низомнинг 1-бандида, ушбу Низом Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги жавобгар томонидан “E-auksion” электрон савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш
ҳамда ўтказиш тартибини белгилаши қайд этилган.
Низомнинг 32-бандига мувофиқ аукцион ғолиби белгиланган муддатда
лотни сотиб олишдан (ижарага олишдан) бош тортса ёки лот қийматини
муддатида тўлиқ тўламаса, оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай
аукционнинг салоҳиятли ғолибига у тасдиқлаган нархда лотни сотиб олишни
таклиф қилади. Аукционнинг салоҳиятли ғолибига операторнинг таклифи
келиб тушган кундан бошлаб, лот қийматини тўлаш учун ушбу Низомнинг
44-бандига мувофиқ муддат берилади. Аукционнинг салоҳиятли ғолиби лот
қийматини муддатида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб ҳисобланади
ва
унга
мазкур
Низомда
белгиланган
тартибда
баённома
расмийлаштирилади. Агар аукционнинг салоҳиятли ғолиби белгиланган
муддатда лотни сотиб олишдан (ижарага олишдан) бош тортса ёки лот
қийматини муддатида тўлиқ тўламаса, аукцион ўтказилмаган деб
ҳисобланади ва салоҳиятли ғолиб томонидан киритилган закалат миқдори
қайтарилмайди.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни, жумладан, Низом айнан
электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш
тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжати ҳисобланишини, аукцион
иштирокчилари Низомда белгиланган талабларга амал қилиши мажбурий
эканлигини, Низом талабига кўра аукционнинг салоҳиятли ғолиби ҳам лот
қийматини тўламаган тақдирда, у томонидан тўланган закалат миқдори
қайтарилмаслиги белгиланганлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
4
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 94 500 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 июлдаги қарори
ўзгаришсиз, “DZM DELTA” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Ш. Мирзахакимов
А. Абдуллаев