Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/950 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "ASFALT STROY INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079468 Claim ID 3201232 PDF Hash a9a2e0182f8d1203... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддаси олатларни исботлаши керак Мазкур кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 4 апрель 4-1104-2302/950-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 13 304 004 сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Хамраев (2023 йил 17 мартдаги 02/09-1515-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Д.Бекназаров (раҳбар), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 13 304 004 сўм компенсация тўлови ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори (бундан буѐн матнда Қарор деб юритилади) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомга (бундан буѐн матнда Низом деб юритилади) мувофиқ жавобгар компенсация тўловчиси ҳисобланиши, жавобгарнинг 13 304 004 сўм компенсация тўловлари юзасидан қарздорлиги мавжудлигини, берилган эътирозномаларга қарамай жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили, даъво талабларини тан олиб, компенсация тўловлари юзасидан қарздорлик мавжудлиги, тез кунда тўловларни амалга оширишлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра компенсация тўловини ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга атроф-табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 13 304 004 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланган. Қарор 2-бандининг в-кичик бандида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланиши белгиланган. Низомнинг 26-бандида I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар деб кўрсатилган. Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаши, компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ѐки электрон шаклда тақдим этишга мажбурлиги белгиланган. Шу билан бирга, Низом 35-бандининг саккизинчи хатбошисида давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар Низом талабларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириши лозим бўлган субъект эканлиги, тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик мавжудлиги тан олинганлигини инобатга олган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 274 800 519 сўм компенсация тўловлари ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баѐн этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси” фойдасига 13 304 004 сўм компенсация тўлови ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар Хххх фойдасига 13 304 004 сўм компенсация тўловлари ва 30 000 сўм почта харажати - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Т.Салимов