← Назад
Решение #609375 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 537 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
20
Чирчиқ шаҳри
11 4-1001-2309/5788-сонли иш
иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Salar-Toshpo’latov Avaz” фермер хўжалигининг жавобгар - ЯТТ “Yunusov Sarvar
Ravshanovich” ҳисобидан 65.237.349,85 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳамда
жавобгарни Тошкент вилояти, Салар шаҳарчаси, Маърифат МФЙ, Боғистон
кўчаси манзилида жойлашган кўчмас мулкдан мажбурий тартибда чиқариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида
суд биносида даъвогар вакили Ж.Насриддинов (2023 йил 15 январдаги
ишончнома асосида), жавобгар С.Юнусов, унинг вакили Р.Юнусов
(ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “Salar-Toshpo’latov Avaz” фермер хўжалиги иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - ЯТТ “Yunusov Sarvar
Ravshanovich” ҳисобидан 65.237.349,85 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳамда
жавобгарни Тошкент вилояти, Салар шаҳарчаси, Маърифат МФЙ, Боғистон
кўчаси манзилида жойлашган кўчмас мулкдан мажбурий тартибда чиқаришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирган
важларини такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини тан олиб, ижарага олган иссиқхонадан узоқ йиллар давомида
фойдаланиб келишини, ўтган йиллар ҳосилдорлик яхши бўлмаганлиги учун
ижара тўловлари тўланмай қолганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
1
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФКнинг
544-моддасига
асосан,
ижарага
олувчи
мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ФКнинг 537-моддаси кўра, ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган
участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва
фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа
ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, даъвогар (ижарага берувчи)
билан жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2020 йил 29 октябрда 2а-сонли
ижара шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий майдони 5028,6 кв.м
бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, Маърифат МФЙ,
Боғистон кўчасида жойлашган замонавий иссиқхонани ижарага бериши, жавобгар
эса ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида ижара қиймати 160.000.000 сўмни ташкил
қилиши, шартноманинг 10.1-бандида тарафлар ўртасида имзоланган ижара
шартномасининг амал қилиш муддати 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йилнинг
31 октябргача қилиб белгиланган.
Мазкур
шартноманинг
3.1-бандида
ижарага
олувчи
шартнома
имзоланганидан кейин ҳар бир чоракни биринчи ойи 10-чи санасигача
шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган 25% миқдоридаги тўловни ижарага
берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши белгиланган.
Бироқ, жавобгар даъвогарга ижара тўлови учун 126.090.945,15 сўм тўлаб
берганлиги натижасида 33.909.050 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 январда 1а-сонли ижара
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий майдони 5028,6 кв.м
бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, Маърифат МФЙ,
2
Боғистон кўчасида жойлашган замонавий иссиқхонани ижарага бериши, жавобгар
эса ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида ижара қиймати 50.000.000 сўмни ташкил
қилиши, шартноманинг 3.2-бандида электр ва иссиқлик энергияси, совуқ ва
табиий газ ҳаражатлари ижарага олувчи томонидан ҳар ойда ҳисобга олинадиган
асбобларнинг кўрсатгичларига кўра, ҳақиқий ҳаражатларга мувофиқ қопланиши,
шартноманинг 10.1-бандида унинг амал қилиш муддати 2022 йилнинг
31 декабрь кунига қадар қилиб белгиланган.
Мазкур
шартноманинг
3.1-бандида
ижарага
олувчи
шартнома
имзоланганидан кейин ҳар бир чоракни биринчи ойи 10-чи санасигача
шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган 25% миқдоридаги тўловни ижарага
берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши белгиланган.
Бироқ, жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги
оқибатида 31.328.299 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни (33.909.050+31.328.299=65.237.349 сўм) тўлаш
бўйича юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда
тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва иш
ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга даъво аризаси киритганидан сўнг
ҳам жавобгар даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича қисман бўлса-да тўловларни
амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. Суд ушбу ҳолатни инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан 65.237.349,85 сўм асосий ундириш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарни Тошкент
вилояти, Салар шаҳарчаси, Маърифат МФЙ, Боғистон кўчаси манзилида
жойлашган кўчмас мулкдан мажбурий тартибда чиқариш талаби қўйилган.
Суд даъвогарнинг мазкур талабини асосли деб ҳисоблайди.
Гарчи, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 январда тузилган 1а-сонли ижара
шартномасининг амал қилиш муддати 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар
қилиб белгиланган.
Бироқ, шартнома муддати тугаган бўлса-да, жавобгар иссиқхонани
даъвогарга бўшатиб бермаган.
Мазкур ҳолатда ижара шартномасига асосан ижарага олинган объектдан
ижарага олувчи ЯТТ “Yunusov Sarvar Ravshanovich”ни мажбурий тартибда
чиқарилиши асослидир.
3
Шу сабабли суд даъвогар “Salar-Toshpo’latov Avaz” фермер хўжалигининг
жавобгар ЯТТ “Yunusov Sarvar Ravshanovich”ни Тошкент вилояти, Салар
шаҳарчаси, Маърифат МФЙ, Боғистон кўчаси манзилида жойлашган кўчмас
мулкдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176,
180, 186, 192-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 33, 535, 537, 54-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Yunusov Sarvar Ravshanovich” ҳисобидан даъвогар “Salar-Toshpo’latov Avaz” фермер хўжалиги фойдасига 65.237.349,85 сўм асосий
қарздорлик, 2.152.374 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Yunusov Sarvar Ravshanovich” Тошкент вилояти, Салар
шаҳарчаси, Маърифат МФЙ, Боғистон кўчаси манзилида жойлашган кўчмас
мулкдан мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 10 (ўн) кунлик муддатда
мажбурий тартибда чиқарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4