← Назад
Решение #609388 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 129-170 | — | code_article | |
| зР ФК | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 734 | — | law | |
| зР ФК | 735 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| зР ФК | 292 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/968-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
АТИБ “Ипотека банк” манфаатида жавобгар - “B-M Kapital Biznes Time”
МЧЖдан 71.248.098 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни, ундирувни қўшимча
жавобгар “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга тегишли бўлган Сирдарё
вилояти, Сайхунобод тумани, Гулистон МФЙ, Ором кўчаси 134-уйда жойлашган
кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Ж.Мамаюсупов
(ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТИБ “Ипотека банк” манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “B-M Kapital Biznes Time” МЧЖдан
71.248.098 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар
“Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга тегишли бўлган Сирдарё вилояти,
Сайхунобод тумани, Гулистон МФЙ, Ором кўчаси 134-уйда жойлашган кўчмас
мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакилларли
иштирок этмади.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси жавобгар ва
қўшимча жавобгарнинг манзилига юборилган. Бироқ, жавобгарлар ўзининг
манзилида йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси
билан қайтиб келган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 129-170-моддасига асосан ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар - “B-M Kapital Biznes
Time” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖ
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар “B-M Kapital Biznes Time” МЧЖдан 71.248.098 сўм
миқдорида фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар
1
“Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга тегишли бўлган кўчмас мулкка қаратишни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг важлари, кўрсатмалари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
“B-M Kapital Biznes Time” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ЎзР ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006
йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида кредит
ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал
шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз
олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий
мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, деб
тушунтириш берилган.
Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини олган.
ЎзР ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Агар ушбу ЎзР ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу
боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
2
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ЎзР ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТИБ “Ипотека банк” 2022 йил
28 мартдаги 228/117-сонли кредит шартномасига асосан “B-M Kapital Biznes
Time” МЧЖга 18 ой муддатга, йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
350.000.000 сўм миқдорда кредит маблағини ажратиши, жавобгар эса олинган
кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси бажарилишини таъминлаш мақсадида АТИБ “Ипотека
банк”, “B-M Kapital Biznes Time” МЧЖ ва “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖ
ўртасида 2022 йил 30 мартда гаров шартномаси тузилган. Унга кўра, қўшимча
жавобгар “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Гулистон МФЙ, Ором кўчаси
134-уйда жойлашган умумий майдони 1220,33 кв.м бўлган нон комбинати
гаровга қўйилиб, гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати 2022 йил
17 мартдаги далолатномага асосан 437.500.000 сўмга баҳоланган.
“Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ, ипотекага
олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд
ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун
ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу молмулкка қаратишга ҳақли.
ЎзР ФКнинг 292-моддаси 1-қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича
кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятини бузиб, 2023 йил 20 февраль
ҳолатига Банк олдида 71.248.098 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини
тўламаган. Ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмаси
ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далиллар билан ўз тасдиғини топди.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
3
мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар - B-M Kapital Biznes Time” МЧЖдан даъвогар - АТИБ “Ипотека банк”
фойдасига 71.248.098 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни қўшимча
жавобгар “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга тегишли бўлган Сирдарё
вилояти, Сайхунобод тумани, Гулистон МФЙ, Ором кўчаси 134-уйда жойлашган
кўчмас мулкка қаратишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини жавобгар B-M Kapital Biznes Time” МЧЖдан ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
279, 280, 292-293, 333, 734, 735, 736, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 75, 118, 129, 169, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “B-M Kapital Biznes Time” МЧЖдан даъвогар - АТИБ “Ипотека
банк” фойдасига 71.248.098 сўм фоиз қарздорлиги, 30.000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга мулк
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Гулистон
МФЙ, Ором кўчаси 134-уйда жойлашган умумий майдони 1220,33 кв.м бўлган
нон комбинатига қаратилсин.
Жавобгар - “B-M Kapital Biznes Time” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 1.424.961 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4