Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/966 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KASABA QURILISH TA шўъба корхонаси Ответчик / Подсудимый OBI BAROKA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079318 Claim ID 3202031 PDF Hash 7dd8d7599fc9979a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 апрель Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/966-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Kasaba Qurilish Ta’mir” ШКнинг жавобгар - “Obi Baroka” МЧЖ ҳисобидан 40.700.000 сўм асосий қарз, 20.350.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Ш.Худайқулов (2023 йил 23 мартдаги 30-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Kasaba Qurilish Ta’mir” ШК (бундан кейин матнда - даъвогар) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Obi Baroka” МЧЖ ҳисобидан 40.700.000 сўм асосий қарз, 20.350.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар “Obi Baroka” МЧЖ бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд унинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, шартномага кўра жавобгарга пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. 1 ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 2 мартда 1/2022-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, жавобгар шартноманинг 1-бандида назарда тутилган қум-шағал аралашмасини даъвогарга сотиши, даъвогар эса маҳсулотни сотиб олиб унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-бандида унинг қиймати 500.000.000 сўм этиб белгиланган. Даъвогар шартноманинг 3.1-бандига асосан жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 2022 йил 3 мартдаги 321-сонли тўлов топшириқномаси билан 15.000.000 сўм, 2022 йил 9 мартдаги 367-сонли тўлов топшириқномаси билан 20.000.000 сўм, 2022 йил 16 мартдаги 416-сонли тўлов топшириқномаси билан 5.700.000 сўм (жами 40.700.000 сўм) олдиндан тўловларни амалга оширган. Шартноманинг 3.1-бандида даъвогар маҳсулот учун тўловни шартнома имзолангандан сўнг 15 банк куни мобайнида жавобгарнинг ҳисоб рақамига аввалдан 15 фоиз миқдорида, қолган 85 фоизни эса маҳсулот етказиб берилгач 10 банк иш куни ичида пул ўтказиш орқали амалга ошириши белгиланган. Бироқ, жавобгар маҳсулот учун олдиндан тўловларни қабул қилганига қарамасдан маҳсулотларни даъвогарга етказиб бермаган. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Kasaba Qurilish Ta’mir” ШКнинг жавобгарга етказиб берилмаган маҳсулот ҳақини қайтаришни сўраб йўллаган 2022 йил 2 ноябрдаги 70-сонли талабномаси эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар даъвогарга маҳсулотни етказиб бермаганлиги ёки етказиб берилмаган маҳсулотлар ҳақини қайтармаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабларининг 40.700.000 сўм етказиб берилмаган маҳсулот ҳақини ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 6.1-бандига асосан жавобгардан 20.350.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун 2 ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 20.350.000 сўм пеня миқдорини 3.500.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333, 386, 388-моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Obi Baroka” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Kasaba Qurilish Ta’mir” ШК фойдасига 40.700.000 асосий қарз, 3.500.000 сўм пеня, 1.223.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 3