← Назад
Решение #609402 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| арорига биноан ИПК | 73 | — | law | |
| м пеняни ФК | 326 | — | law | |
| арори билан ФК | 326 | — | law | |
| дорини ФК | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| дорини белгилашда ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2203/2742-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Б.Баймуратов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Ниязов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
даъвогарнинг вакили Т.Казиев (2023 йил 20 январдаги 45-01/07-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “O’zsuvta’minоt” акциядорлик
жамияти “Suv ta’minоti va oqava suv ob’yektlari qurilish bo’yicha injiniring
kompaniyasi” унитар корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Zamin qurilish trans servis” масъулияти чекланган
жамиятидан 2 213 145 862 cўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори
устидан “Suv ta’minоti va oqava suv ob’yektlari qurilish bo’yicha injiniring
kompaniyasi” унитар корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий
бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O’zsuvta’minоt” акциядорлик жамияти “Suv ta’minоti va oqava suv
ob’yektlari qurilish bo’yicha injiniring kompaniyasi” унитар корхонасининг
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Zamin qurilish trans servis” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
10 майда 37-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 2-бандига кўра, жавобгар Қорақалпоғистон
Республикаси, Бўзатов тумани, “Қазанкеткен” сув тозалаш иншоотини
реконструкция қилиш, даъвогар эса, жавобгарга қурилиш ишларини бажариш
учун зарур шароитларни яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага биноан қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 10 204 321 576
сўмни ташкил этган ва 2021 йил сентябрь ойига қадар якунланиши лозим бўлган.
Жавобгар
томонидан
5 778 029 853
сўмлик
қурилиш
ишлари
бажарилганлиги,
қолган
4 426 291 724
сўмлик
ишлар
бажарилиши
кечиктирилганлигини асос қилиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 2 213 145 862 cўм пеня ундиришни сўраган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 332 000 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан даъвогар
фойдасига 332 000 000 сўм пеня ундириш қисми 35 394 333,92 сўмга,
жавобгардан бюджет ҳисобига 44 262 917,24 сўм давлат божи ундириш қисми
4 424 291,74 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар мазкур суд қарори устидан кассация шикояти бериб, шикоятда
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарорини бекор қилиб, Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўраган.
Даъвогарнинг вакили кассация шикояти важларини қувватлаб, шикоятда
келтирилган эътирозларни инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарорини
бекор қилиб, Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасининг 2-бандига кўра,
жавобгар Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани, “Қазанкеткен” сув
тозалаш иншоотини реконструкция қилиш, даъвогар эса, жавобгарга қурилиш
ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиш, уларни қабул қилиш ва
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага биноан қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 10 204 321 576
сўмни ташкил этган ва 2021 йил сентябрь ойига қадар якунланиши лозим бўлган.
Жавобгар 5 778 029 853 сўмлик қурилиш ишларини бажариб, 4 426 291 724
сўмлик ишлар бажарилишини 270 кунга (2022 йил январь-сентябрь)
кечиктирган. Шунга биноан, даъвогар мажбуриятни бажариш кечиктирилган
кунлар учун жами 2 213 145 862 cўм пеня ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан ушбу пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар қурилиш ишларини 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар
тамомлаши лозим бўлса-да, белгиланган муддатда ўзининг мажбуриятини
бажармаган. Ушбу ҳолат 4-2301-2201/181-сонли иш бўйича қабул қилинган
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарорига
биноан ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан исботлашдан озод
этилади.
Шартноманинг 61-бандига кўра, пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси
бажарилмаган мажбурият қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан мажбурият бажарилганлиги
кечиктирилганлиги учун жавобгардан пеня ундириш лозимлиги ҳақида тўғри
хулосага келган бўлса-да, 4-2301-2201/181-сонли иш бўйича талаб этилган
пеняни ҳисобга олмасдан, мазкур иш бўйича 2 213 145 862 cўм пеняни ФКнинг
326-моддасини қўллаган ҳолда камайтириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Чунки, 4-2301-2201/181-сонли иш бўйича айнан мазкур низо билан боғлиқ
мажбуриятлар, яъни жавобгар томонидан 4 426 291 724 сўмлик курилиш ишлари
бажарилиши кечиктирилганлигини асос қилиб, даъвогар жавобгардан
1 991 931 275 сўм пеня ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 мартдаги ҳал қилув
қарори билан ФКнинг 326-моддаси қўлланилиб, жавобгардан 2021 йил октябрьдекабрь ойлари (90 кун) учун 278 870 378,5 сўм пеня ундириш белгиланган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур иш бўйича ундирилиши сўралган пеня суммаси билан
4-2301-2201/181-сонли иш юзасидан ҳисобланган пеня миқдори қўшилганда
(1 991 931 275 + 2 213 145 862 = 4 205 077 137) пенянинг умумий суммаси
бажарилмаган мажбурият қийматининг 50 фоизи (2 213 145 862 сўм)дан ошиб
кетган.
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, даъво
талабининг фақатгина 221 214 587 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб
ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгартириш лозимлиги ҳақида асосли хулосага
келган. Аммо, ушбу пеня миқдорини ФКнинг 326-моддасига биноан
35 394 333,92 сўмгача камайтириб, ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён
матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди пеня миқдорини белгилашда ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизлар миқдорини инобатга олмасдан, моддий
ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, унинг миқдорини банк фоизининг ҳисоб
ставкасидан камайтириб юборган.
Ваҳоланки, Пленум қарорининг 2-бандига кўра, судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди низони ҳал қилишда
моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. Бу эса, асоссиз қарор қабул
қилишга сабаб бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириб, жавобгардан 221 214 587 сўм пеня ундиришни, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг давлат божини тақсимлаш қисми бўйича,
апелляция инстанцияси суди қарори бўйича ундирувни тўлиқ бекор қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни
кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2021 йил
27 ноябрдаги 36-сонли қарори 35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, суд
харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал
этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки
ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда кассация инстанцияси суди
қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда
тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
5
Жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган
давлат божининг 8 848 583,48 сўм қисмини (барча суд инстанциялари учун)
унинг зиммасида қолдириш, олдиндан тўланган давлат божининг 13 282 875,52
сўмини даъвогардан жавобгар фойдасига ундириш, “Давлат божи тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 17-бандига
асосан даъвогар иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, барча суд инстанциялари учун давлат божининг
қолган қисми (66 394 375,48 сўм)ни ундирмаслик, Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм
харажатни жавобгардан ундириш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Suv ta’minоti va oqava suv ob’yektlari qurilish bo’yicha injiniring
kompaniyasi” унитар корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий
бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори ўзгартирилсин.
“Zamin qurilish trans servis” масъулияти чекланган жамиятидан
“O’zsuvta’minоt” акциядорлик жамияти “Suv ta’minоti va oqava suv ob’yektlari
qurilish bo’yicha injiniring kompaniyasi” унитар корхонасининг Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий бошқармаси фойдасига 221 214 587 сўм пеня ундирилсин.
“O’zsuvta’minоt” акциядорлик жамияти “Suv ta’minоti va oqava suv
ob’yektlari qurilish bo’yicha injiniring kompaniyasi” унитар корхонасининг
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасидан “Zamin qurilish trans
servis” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган
13 282 875,52 сўм давлат божи ундирилсин.
“Zamin qurilish trans servis” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув
қарорининг давлат божини тақсимлаш қисми ҳамда Қорақалпоғистон
Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
7 февралдаги қарори бўйича тўлиқ ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Р. Хайдаров
Б. Исрайлов