← Назад
Решение #609412 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 апрель
4-1104-2302/842-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат
палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар ЯТТ Хххх ҳисобидан
25 778.891,94 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 2 383 040 сўм муддати ўтган фоиз
қарзини ундириш, тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили
Б.Ходжимуродов (2023 йил 4 январдаги 03-33-3/5-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили В.Митанова иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ЯТТ Хххх ҳисобидан 25 778.891,94 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз,
2 383 040 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб
чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Бундай ҳолатда суд ишни Палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди ва ишни Палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, кредит
қарздорлигини тўлаш учун вақт беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакиллари кўрсатмалари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ "Хххх" (кейинги ўринларда Банк) ва
ЯТТ Хххх (кейинги ўринларда Қарздор) ўртасида 2020 йил 26 октябрь куни 1128-сонли
кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк Қарздорга “Касаначиликни
ривожлантириш мақсадида Тикув машиналари сотиб олиш учун 18 ой муддатга, йиллик 14
фоиз устама тўлаш шарти билан 33 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни,
Қарздор эса ўз навбатида олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва
шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 33 000 000 сўм миқдорида пул
маблағлари ўтказиб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз
вақтида тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни сўраб,
юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада палата банк
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит бўйича асосий қарз ва фоиз
қарздорлигини ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида
назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ушбу
ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли эканлиги
сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда –
ИПК) нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд \
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ Хххх ҳисобидан АТ "Хххх" фойдасига 25 778.891,94 сўм кредит бўйича
асосий қарз, 2 383 040 сўм ҳисобланган фоиз қарзи ва 30 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ Хххх ҳисобидан Республика бюджетига 563 238,64 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов