← Назад
Решение #609417 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 53 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Чирчиқшаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй.
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 7151311.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 апрель
4-1102-2202/3622-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья
ѐрдамчиси
С.Маткурбанова
котибалигида,
аризачи
–
+++++++++бошқармасининг жавобгар – “+++++++++” МЧЖга нисбатан тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни вакили –
++++ (жамият раҳбари), ++++++ (адвокатлик ордери асосида) иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
+++++++++бошқармаси (бундан буѐн матнда – аризачи деб юритилади)
ариза билан судга мурожаат қилиб, “+++++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда –
қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан муваққат бошқарувчиси
этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Шараев
Улуғбек Алишерович тайинланган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тилхатга имзо қўйдирган ҳолда
хабардор қилинган аризачи ва муваққат бошқарувчи бугунги суд мажлисида
иштирок этмади. Шунингдек суд мажлисида учинчи шахс Қибрай туман Давлат
хизматлари маркази, Чирчиқ шаҳар прокуратураси, ва Давлат активларини
бошқариш Агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари
ҳам иштирок этмади. Суд аризачи, муваққат бошқарувчи ва учинчи шахслар
суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни аризачи, муваққат бошқарувчи ва учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили ариза
талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўраган.
Олдиниги суд муҳокамасида иштирок этган “+++++++++” МЧЖ муваққат
бошқарувчиси судга қарздорнинг кузатув таомили давридаги фаолияти бўйича
ҳисоботни тақдим этди ва қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ваиллари суддан қарздорликни
тўлиқ бартараф қилиш учун суддан қўшимча муддат беришни сўради.
Суд, олдинги суд мажлисида иштирок этган аризачи, муваққат
бошқарувчисининг ҳамда жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризачининг талабларини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд
харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топди.
сентябрда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, ҳокими томонидан 5360-сонли
гувоҳнома билан рўйхатга олиниб, унга 302701684 СТИР берилган.
Жамият манзили, Тошкент вилоти, Чирчиқ шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси,
16-уйда жойлашган.
Жамиятнинг 2022 йил 27 октябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарзи 4.928.864.433,92 сўмни
ташкил қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва
Марказий банк томонидан амалиѐтга жорий этилган дастурий махсул
маълумотларига кўра, жамиятнинг ҳисобварақасига қўйилган инкасса
топшириқномалари асосида картотека (К-2) 5.235.987.223,18 сўмни ташкил
қилган.
Бундан ташқари, солиқ органи томонидан корхонанинг молиявий аҳволи
ўрганилганда, жамият ҚҚСдан 2022 йилнинг январь ойи учун топширган
ҳисоботи ҳамда қўлланилган молиявий жарималар ҳисобига қарздорлик ҳосил
бўлганлиги аниқланган.
Мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарзларни ундиришга доир
чораларни кўриш мақсадида, аризачи +++++++++бошқармаси бошлиғининг
2022 йил давомида 3972732, 3763671, 3270210, 3261795, 3226414, 3808551,
3883801, 3851425, 3864461, 3400140, 3423980, 3900091 ҳамда 3923304-сонли
қарорлари туман Мажбурий ижро бюроси бўлимига мажбурий тартибда ижро
этишлик учун юборилган бироқ, ушбу қарорлар туман Мажбурий ижро
бюросидан солиқ идораларига пул маблағлари келиб тушмаган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ
тўловчиларнинг ягона реестри” дастурий маҳсули маълумотларига асосан
жамиятнинг номида давлат рақами 10 797 FBA бўлган LACETTI русумли
автотранспорт воситаси рўйхтатга олинганлиги аниқланган.
Шунингдек, жамият томонидан давлат солиқ хизмати органларига
2022 йил 15 февралда 2021 йилдаги фаолияти учун тақдим этган бўлиб, унга
кўра асосий воситаларининг
қолдиқ қиймати 423.172,0 минг сўмни,
дебирторлик қарздорлиги 1.348.000,0 сўм минг сўмни ташил этган бўлиб,
жамият 2021 йилда 268.540,8 минг сўм фойда кўрганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда аризачи қарздорга нисбатан умумий тартибда тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур ҳолда суд қарздорнинг уч ой давомидан ошиқ даврда кредитор
олдидаги тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлигини эътиборга олган
ҳолда банкротлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ѐки суд санациясини ѐхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ѐки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда суд аризачининг аризасини қаноатлантириб, қарздорга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш тайинланиши ва тугатиш бошқарувчиси
этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси Хушмирзаев Акромжон
Бахромжоновични тайинлашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд иш бўйича суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 92-моддаларига ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179,
186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “+++++++++” МЧЖ банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
“+++++++++” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали
суд бошқарувчиси Хушмирзаев Акромжон Бахромжоновичнинг номзоди
тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-моддасига асосан уч кунлик муддатда қарздорни банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги
маълумотни чоп этиш учун расмий нашр манзилига юборсин ва буни
тасдиқловчи далиллар судга тақдим этсин;
- қарздорнинг фаолияти таҳлил қилиниб, унинг натижалари бўйича
банкротликни яшириш ѐки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги ѐхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тузилиб, судга тақдим этсин;
- тугатишга доир иш юритиш Қонун талабларига мувофиқ
ташкиллаштирсин ва ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш
натижалари бўйича ҳисоботни қонунда белгиланган муддатда тақдим этсин.
“+++++++++” МЧЖ ҳисобидан +++++++++бошқармаси фойдасига 24.000
сўм миқдорда почта харажати ундирилсин.
“+++++++++” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
900.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“+++++++++” МЧЖ бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида
корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва
бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими, Чирчиқ шаҳар
прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов