Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/4664 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHAROF RASHIDOV NOMIDAGI PARRANDACHILIK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мирусмон Мирхолиқ Барака масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079314 Claim ID 3084020 PDF Hash 31b65476b8e62800... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 26-моддаси тисодий процессуал кодекси 26 code_article
Мазкур кодекснинг 37-моддаси Мазкур кодекс 37 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 23 code_article
Мазкур кодекснинг 31-моддаси Мазкур кодекс 31 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Мазкур кодекснинг 68-моддаси Мазкур кодекс 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2201/4664-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг жавобгар - “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги зиммасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиҳаёт МФЙ, Жомий массиви ҳудудида жойлашган даъвогарга тегишли жами 433,58 га ер майдонлари ичида 37, 38, 78к, 79а ва 79-контурларидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 28,56 га ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Х.Расулов (2022 йил 10 ноябрдаги 118-сонли ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили М.Комилов (2022 йил 26 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (бундан кейин матнда - даъвогар) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги зиммасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиҳаёт МФЙ, Жомий массиви ҳудудида жойлашган даъвогарга тегишли жами 433,58 га ер майдонлари ичида 37, 38, 78к, 79а ва 79-контурларидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 28,56 га ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 августдаги 9-сонли йиғилиш баёнида Тошкент вилояти ҳокимлигига “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга озуқа базасини мустаҳкамлаш ва омухта емга бўлган эҳтиёжини таъминлаши учун 360 гектар ер майдони ажратилиши белгиланганлигини, Қибрай тумани ҳокимининг 2018 йил 30 ноябрдаги 3209-сонли қарори билан жамиятга Зафаробод қишлоғи ҳудудидан 433,58 гектар ер майдони ажратилиб, туман ҳокимининг мазкур қарори Тошкент вилоят ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги 935-сонли қарори билан тасдиқланганлигини, жавобгар 37, 38, 78к, 79а ва 79-контурдаги жами 28,56 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. 1 Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер майдонидан узоқ йиллардан буён фойдаланиб келишини, ҳокимликнинг даъвогарга ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорида туман заҳира ерларидан ажратилиши белгиланганлигини, қолаверса, хўжаликнинг ер майдони туман заҳирасига олинганлиги тўғрисида Қибрай туман ҳокимининг қарори мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26-моддасига кўра, иқтисодий суд мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги тўғрисидаги низоларни ҳам ҳал этади. Мазкур кодекснинг 37-моддасига кўра, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар, кўчмас мулк ҳақидаги низолар, шу жумладан кўчмас мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ёхуд мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилишини бартараф этиш ҳақидаги ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги бошқа даъволар кўчмас мулк жойлашган ердаги судга тақдим этилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 августдаги 9-сонли йиғилиш баёнининг 5-бандида Тошкент вилояти ҳокимлигига икки ой муддатда “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга озуқа базасини мустаҳкамлаш ва омухта емга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида буғдой, маккажўхори, соя ва бошқа донли экинларни етиштириш учун 360 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминлаш белгиланган. Қибрай тумани ҳокимининг 2018 йил 30 ноябрдаги 3209-сонли қарори билан “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга Зафаробод қишлоғи ҳудудидаги туман давлат заҳира ерларидан жами 433,58 гектар ер майдони 49 йилга ижара асосида ажратилган. Қибрай тумани ҳокимининг 2018 йил 30 ноябрдаги 3209-сонли қарори Тошкент вилоят ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги 935-сонли қарори билан тасдиқланган. Даъвогар “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси даъво аризасида унга тегишли бўлган ер майдонидан “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги қонунга ҳилоф равишда ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётганлиги боис, мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. 2 Суд даъвогарнинг даъво талаби билан қуйидагиларга асосан келиша олмайди. Хусусан, Қибрай туман ҳокимининг 2013 йил 3 декабрдаги 3197-сонли қарори билан фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича танлов (К.Хамраев) ғолибларига ер майдонлари 49 йилга узоқ муддатли ижарага берилган. Қибрай туман ҳокимининг 2013 йил 3 декабрдаги 3197-сонли қарори Тошкент вилоят ҳокимининг 2014 йил 3 мартдаги 59-сонли қарори билан тасдиқланган. Шундан сўнг, Қибрай туман ҳокимлиги билан “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги ўртасида 2014 йил 15 апрелда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилиб, Қибрай тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида 21/14-сонли рақам билан рўйхатга олинган. Кейинчалик, “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалигининг 400 та шартли қорамол бош сонини ҳисобга олиб ижарада фойдаланаётган ғаллачилик йўналишидаги жами 90 гектар ер майдони Қибрай туман ҳокимининг 2016 йил 9 мартдаги 469-сонли қарори билан чорвачилик йўналишига ўзгартирилган. Ишни кўриш жараёнида “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги томонидан ўзига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер майдонидан ихтиёрий равишда воз кечиш тўғрисида Қибрай туман ҳокимлигига ариза берилмаганлиги, шунингдек юқоридаги тарафлар ўртасида тузилган ер ижараси шартномаси ҳамда туман ҳокимининг қарорлари суд тартибида ҳам бекор қилинмаганлиги маълум бўлди. Ваҳоланки, Қибрай тумани ҳокимининг 2018 йил 30 ноябрдаги 3209-сонли қарорида “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга озуқа базасини мустаҳкамлаш учун Зафаробод қишлоғи ҳудудидаги туман давлат заҳира ерларидан жами 433,58 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасида берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш таъқиқланиши белгиланган. Мазкур кодекснинг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. 3 Мазкур кодекснинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, суд даъвогар - “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар - “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги зиммасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиҳаёт МФЙ, Жомий массиви ҳудудида жойлашган даъвогарга тегишли жами 433,58 га ер майдонлари ичида 37, 38, 78к, 79а ва 79-контурларидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 28,56 га ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23, 31-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 37, 66, 68, 72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар - “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг жавобгар - “Мирусмон Мирҳолиқ Барака” фермер хўжалиги зиммасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиҳаёт МФЙ, Жомий массиви ҳудудида жойлашган даъвогарга тегишли жами 433,58 га ер майдонлари ичида 37, 38, 78к, 79а ва 79-контурларидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 28,56 га ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар - “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 4