← Назад
Решение #609462 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| адар тарафлар томонидан | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
4 722 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 4 апрель
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг
"*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "*****" фермер
хўжалиги ҳисобидан 453.059.500 сўм аванс тариқасида олдиндан берилган
маҳсулотлар ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили ***** (2023 йил 5
январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
"*****" фермер хўжалиги ҳисобидан 453.059.500 сўм аванс тариқасида
олдиндан берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом
ашёсини етиштириш учун олдиндан аванс тариқасида берилган маҳсулотлар
ҳақи қайтарилмаган ва 453.059.500 сўм қарздорлик юзага келган. Мазкур
қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинган.
Жавобгар вакили томонидан судга тарафлар ўртасида 04.04.2023 йилда
тузилган медиатив келишув тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув
даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш
шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда,
тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив
келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув
унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан
ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда
тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга
ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар
томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107- моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17- моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал
қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, даъво аризаси олдиндан давлат божи
тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*****