← Назад
Решение #609493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
3 632 символов
4-2101-2302/XXX-сонли иш
КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
XXXX йил
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, XXXX
даъвогар AAAA манфаатини кўзлаб, жавобгар BBBBBдан асосий қарз ва
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
XXXX даъвогар AAAA манфаатини кўзлаб, жавобгар BBBBBдан MMMM
сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида юридик
шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда - ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шартномага кўра, даъвогар уланган электр тармоқлари орқали
электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр
энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да,
шартнома шартларига мувофиқ MMMM сўмлик тўлов тўлиқ амалга
оширилмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шунга кўра, суд MMMM сўм асосий қарздорликни ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан
республика бюджетига MMMM сўм давлат божи ва жавобгардан даъвогар
фойдасига MMMM сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар BBBBBдан даъвогар фойдасига MMMM сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар XXXX масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига MMMM сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев