← Назад
Решение #609530 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 апрель
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг
"****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "****" фермер
хўжалиги ҳисобидан 15.351.400 сўм аванс қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ишончли вакили
**** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида), жавобгар
ишончли вакили **** (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси "****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "****" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15.351.400 сўм аванс қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 27 мартдаги ажрими билан Оққўрғон туман Қишлоқ
хўжалик бўлими ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб,
даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили даъво талабида
келтирилган қарзни тан олишини, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи
шахс суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, бироқ иш юзасидан
ѐзма фикрномасини тақдим этган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "****" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда "****" фермер
хўжалиги (бундан буён матнда "Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил
10 январда Пахта хомашѐси ва уруғлик пахта етказиб бериш ҳамда ҳарид
қилиш бўйича 27-сонли фьючерс шартномаси (бундан буён матнда
"шартнома" деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, "Хўжалик" 2022 йилнинг
бизнес-режасига асосан 48,3 гектар ер майдонида 149,7 тонна пахтахомашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, " Хўжалик " эса ушбу маҳсулотни
қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Жавобгар 139,6 тонна пахта хом ашѐсини даъвогарга топшириб, 10,1 тонна
топширилмасдан қолишига олиб келган.
Бундан ташқари, шартноманинг 2.1-бандида "Хўжалик" мазкур
шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда "Хўжалик"га тўланган
маблағлар бўйича қарздорлик 2022 йил 1 декабргача қоплаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 8.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзоланиб,
туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин
кучга кириши, шартнома 3 кун мабайнида "Буюртмачи" томонидан туман
қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши ва
шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими
томонидан имзоланиши, имзо муҳр билан тасдиқланиши қайд этилган.
Жавобгар томонидан даъвогардан олинган пахта ҳосилини етиштириш
мақсадида олинган аванс маблағларини топширилган пахта хом ашѐси билан
қопланмаган қисми 15.351.400 сўмни ташкил этган ва бу жавобгар томонидан
даъвогарга тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг суддан берган кўрсатмалари ҳамда
иш хужжатларига илова қилинган далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4
сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-бандида
Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайѐрлов ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда
пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман
қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг
бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилаши кўрсатилган.
Низомнинг 2-бандида амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб
юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш, қайта ишлаш,
моддий-техника
ресурслари
етказиб
бериш
билан
шуғулланувчи,
механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимѐ,
агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайѐрлов, хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига
(уларда давлат эҳтиѐжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар),
моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни
бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилиши белгиланган.
Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида моддий-техника ресурслари
(эҳтиѐт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ѐнилғимойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан
тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб
чиқарадиган ѐки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда
етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника
ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ѐки келишилган
нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши таъминланмаган.
Бу ҳақда Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил
пахта ҳосили учун "****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда фермер ва
бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги шартномалар туман қишлоқ
хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, лекин рўйхатдан ўтказиш
тўғрисда "****" масъулияти чекланган жамияти бир неча маротаба хабардор
қилинганлиги тўғрисида маълумот берган.
Юқоридагиларга кўра, суд шартнома белгиланган тартибга риоя этган
ҳолда тузилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга пахта ҳосили
етиштириш учун берилган аванс маблағлари солиштирма далолатнома билан
билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аванс қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
15.351.400 сўм аванс қарздорлиги ундиришни, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
Қ А Р ОР Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "****"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15.351.400 сўм асосий қарз, 30 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
307 028 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
****