← Назад
Решение #609551 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 107 | — | code_article |
Текст решения
3 144 символов
4-1405-2301/759-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тойлоқ тумани
2023 йил 4 апрел
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.К.Мажидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХдан 37 396 340 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили Э.Г.
(2022 йил 31 октябрдаги 01-13/11-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади), жавобгар ХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 37 396 340 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Э.Г. ўз тушунтиришида,
даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди 2023 йил 29
мартдаги 4-1405-2302/776-сонли ажримига асосан жавобгар ХХХга нисбатан
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб чиқилган
747 926 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг 107-моддаси 9-банди ва 108, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 37 396 340 сўм қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 747 926 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажати даъвогар ХХХ зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд
мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000
сўм суд харажати ундирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов