← Назад
Решение #609575 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 апрель
4-1104-2302/815-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – "ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 36 388 151,66 сўм асосий қарз,
5 533 390 сўм жарима ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили
С.Хуррамов (2023 йил 10 мартдаги 01-сонли ишончнома асосида), А.Сайфутдинов
(раҳбар), жавобгар вакили Д.Садиков (2023 йил 27 февралдаги 02/27-сонли
ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар - "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 36 388 151,66 сўм асосий қарз, 5 533 390 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан Қибрай тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Хххх ва Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ишни судда кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тартибда хабадор қилинган бўлсада, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли
эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни улар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабидаги жарима
суммасини камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8
ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 465-моддасида контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб
туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2022 йил 4
октябрда 21-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 15 гектар ер майдонидан 37,5 тонна
буғдой маҳсулотини "Тайѐрловчи"га етказиб бериш "Тайѐрловчи" эса "Хўжалик"ни
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 36,6 тн. бошоқли дон етказиб берилган.
Шартноманинг 3.4-бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига
қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 36 388 151,66 сўмни ташкил
этган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
36 388 151,66 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъво талабининг асосий қарз
ундириш қисмини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 4.2бандига асосан 5 533 390 сўм жарима ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ѐки лозим
даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул
суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг жарима ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунинг учун суд даъвогарнинг жавобгардан 5 533 390 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 36 388 151,66 сўм асосий қарз,
5 533 390 сўм жарима ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
фойдасига 36 388 151,66 сўм асосий қарз, 5 533 390 сўм жарима ва олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 838 430,83 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов