← Назад
Решение #609668 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2301/416-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро тумани
2023 йил 4 апрель
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Сафаров раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, даъвогар Бухоро вилояти
қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказининг
жавобгар “Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси”
давлат унитар корхонаси Бухоро вилоят филиалига нисбатан асосий қарз
ва пеня ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни жавобгар вакиллари
Д.Соибов ва С.Абдуллаев(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Бухоро вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш
консалтинг маркази (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) билан
“Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси” давлат
унитар корхонаси Бухоро вилоят филиали(кейинги ўринларда филиал деб
юритилади) ўртасида тузилган 2/2021-сонли шартномага асосан даъвогар
савдо ташкилотчиси сифатида Олот тумани Ганжи Чандир МФЙ
ҳудудидаги 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш
бўйича тендер савдоларини ташкил этиши, филиал мазкур савдоларни
ўтказиш харажатларини тўлаб бериши лозим. Томонларнинг келишувига
кўра шартнома баҳоси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган
калькуляцияга асосан 3.700.000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган ҳолда
тендер савдоларини ташкиллаштириб берган.
Жавобгар тўланиши лозим бўлган тўловни ўз вақтида тўламаганлиги
сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Жавобгар тўловни амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3.70.000 сўм асосий
қарздорлик ҳамда 370.000 сўм ҳисобланган пеняни ундиришни сўрамоқда.
Суднинг ажрими билан ишга жавобгар сифатида “Инфратузилмани
ривожлантириш инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси, низо
предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги
“Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-378-сонли Қарорида
Мактабгача
таълим
вазирлиги
ҳузуридаги
“Инфратузилмани
ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассасаси ва
унинг ҳудудий филиаллари 2023 йил 1 январдан бошлаб тугатилиши,
“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари тугатилаётган
буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий
ворис ҳисобланиши белгиланган.
Шунга
кўра
Мактабгача
таълим
вазирлиги
ҳузуридаги
“Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси” давлат
муассасаси ва Бухоро вилоят филиали ҳуқуқий вориси ҳисобланган Бухоро
вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг
компанияси давлат унитар корхонаси ишга жавобгарнинг ҳуқуқий вориси
сифатида жалб қилинган.
Илгари бўлиб ўтган суд мажлисларида даъвогар вакиллари даъво
аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрашган эди. Даъвогар
навбатдаги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд мазкур
ҳолатда ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона
буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси давлат унитар корхонаси
вакиллари даъвони тан олмасдан, “Инфратузилмани ривожлантириш
инжиниринг компанияси” Бухоро вилоят филиали томонидан уларга
бирор-бир ҳужжат тақдим этилмаганлигини, Президент қарорига асосан
ушбу ташкилотнинг ҳуқуқий вориси эканликларини, тугатилаётган
буюртмачи хизматлари томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар ва
объектларни топшириши, инжиниринг компаниялари томонидан эса қабул
қилиб олиниши лозимлигини, филиалга бир неча мартаба хат билан
мурожаат қилишганини, аммо филиал ҳужжатларни топширишмасдан
келаётганлигини,
натижада
пудратчи
ташкилотлар
билан
тушунмовчиликлар келиб чиқаётганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал
қилишни ҳамда “Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг
компанияси” Бухоро вилоят филиалига нисбатан хусусий ажрим
чиқаришни сўрашди.
Бухоро вилояти бўйича Ғазначилик бошқармси судга ариза билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликда
рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2021 йил 9 февраль кунидаги
2/2001-сонли шартномага асосан даъвогар Олот туман Ганжи Чандир МФЙ
ҳудудидаги 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш
ишларини олиб бориш учун ғолибни аниқлаш мақсадида тендер
ҳужжатларини тайёрлаши ва тендер савдоларини ташкил этиши, филиал
мазкур тендер савдоларини ташкиллаштириш билан боғлиқ харажатларни
тўлаб бериши лозим.
2021 йил 2 июль куни бўлиб ўтган тендер савдолари натижасига кўра
Олот туман Ганжи Чандир МФЙ ҳудудидаги 90 ўринли мактабгача таълим
ташкилоти биносини қуриш ишларини олиб бориш учун ғолиб ташкилот
аниқланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик органларида
рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 109-моддасига биноан битимнинг оддий ёзма шаклига риоя
қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан
тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки
бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни
ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга
ҳақлидирлар.
ФКнинг 112-моддасига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни
давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақиқий бўлмаган битим
унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари
бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир.
ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра битим ҳақиқий
бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма
нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган
нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат
билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи
бандига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (бундан буён
матнда “Пленум қарори” деб юритилади)нинг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 7-бандининг иккинчи
қисмига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва
манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим этиши
мумкин.
Пленум қарори 8-бандининг биринчи хат бошига кўра агар даъво
аризасида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигини даъвогар бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги талабни асослашда келтирган бўлса, судлар фақатгина
бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор мавжуд
эмаслигига асосланиб даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли
эмаслар, балки қарорнинг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг
важларига баҳо беришлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306сонли қарори 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши
лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал
этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур
қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим” деб
тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 2.3-бандида “Судларнинг
эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни
рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш
пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда
тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни
қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади” деб
тушунтириш берилган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан филиалга жами 3.700.000
сўмлик хизмат кўрсатган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд далиллар ва
тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисида берган кўрсатмалари билан
ўз исботини топди.
Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига 3.700.000 сўмлик
бажарилган ишлар қийматини ундиришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг 370.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, юқоридаги қонун нормаларини қўллаган ҳолда
мазкур даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талабининг суд харажатларини ундириш қисмини
муҳокама қилиб, тарафлардан даъвонинг қаноатлантирилган ва рад
қилинган қисмига мутаносиб равишда давлат давлат божи ва почта
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 179-180-моддалари, Фуқаролик кодексининг
8, 112, 114, 234-моддаларини қўллаб, суд
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати”
инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасидан Бухоро вилояти
қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази
фойдасига 3.700.000 сўм бажарилган ишлар қиймати, олдиндан тўланган
272.727 сўм давлат божи 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Олдиндан тўланган 27.273 сўм давлат божи Бухоро вилояти
қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро
туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция
тартибида шикоят келтириш мумкин.
Судья
А.Сафаров