Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/2747 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый IBROHIM KELAJAK BOG`I фермер хўжалиги
Source ID 1071823 Claim ID 3230848 PDF Hash cc71b301d51aa1a7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
Текст решения 2 554 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган иш юритиш тартибида) 04.04.2023 йил Навоий шаҳри ххххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххнинг, жавобгар хххдан хх сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар ххх судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххдан хх сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 3.155.220 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига хх сўм асосий қарз, хх сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Жавобгар хххдан республика бюджетига хх сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Б.Раджабов