Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/2803 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Боғи Эрам меваси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1071784 Claim ID 3230084 PDF Hash 4361501a46ef38c7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
Текст решения 4 849 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 04.04.2023 йил ххххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххх манфаатида, жавобгар хххдан хх сўм асосий қарз, хх сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида Навоий шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси С.Рашидов, даъвогарнинг вакили Б.Саматов (04.01.2023 йилдаги х-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар ххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххдан хх сўм асосий қарз, хх сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва прокурорнинг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томониджан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи хх сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига кўра ҳар бир кечиктирилган кунлар учун муддати ўтган карздорликнинг 0,4 фоиз миқдорида аммо 50 фоизидан ошмаган миқдорда хх сўм пеня ундиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 1.150.218 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига хх сўм асосий қарз, хх сўм пеня, хх сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Даъвогарнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 4. Жавобгар ххх фермер хўжалигидан республика бюджетига хх сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов