← Назад
Решение #610057 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 111 символов
4-2101-2302/2262-сонли иш
КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
03.04.2023 йил
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья Б.А.Джумаев
раислигида судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида ХХХХ
манфаатида жавобгар ХХХ, қўшимча жавобгарлар ХХХ, ХХХга нисбатан
солидар тартибда асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХ акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ХХХ, қўшимча жавобгар ХХХ, қўшимча жавобгарларХХХ,
ХХХ, ХХХХ масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан солидар
тартибда 76.997.827 сўм асосий қарз ва 23.045.464 сўм пеняни солидар
тартибда ундиришни сўраган.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган даъвогар, жавобгар ва
қўшимча жавобгарлар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси
савдо-саноат палатаси Навоий вилоят худудий бошқармаси ишни палата
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим
топди.
Суд,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, «Ўзагролизинг» акциядорлик
жамияти билан ХХХ ўртасида 2020 йил 30 ноябрда тузилган шартномага
кўра, “Dominator-130” русумли 2 дона ғалла ўриш комбайни ҳамда 2020
йил 25 ноябрда тузилган 20/06-4-178 УФ-сонли шартномага кўра, “Т-6070”
русумли 1 дона тракторни «Лизинг берувчи» «Лизинг олувчи»нинг
буюртмаси асосида «Сотувчи»дан ўз мулки этиб сотиб олиш ва «Лизинг
олувчи»га лизингга бериш, «Лизинг олувчи» эса шартнома шартлари
асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини
шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ
тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ шартнома мажбуриятини бажариб,
жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникаларини техникани қабул қилиштопшириш далолатномаси билан топширган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан,
лизинг тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Тарафлар ўртасида
тузилган лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган 1-иловада
лизинг даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи
миқдори тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, «Лизинг олувчи»
томонидан шартноманинг ушбу шартлари тўлиқ бажарилмасдан лизинг
тўловлари тўлаб бориш кечиктирилган.
Хусусан, жавобгар томонидан 2023 йил 20 февраль куни ҳолатида
тўланиши лозим бўлган 76.997.827 сўм қарздорлик тўланмаган. Бироқ
даъво аризаси киритилгандан сўнг, жавобгар томонидан 24.086.827
сўмлик қарздорлик тўлаб берилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги
қисмини 52.911.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
Даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун 23.045.464 сўм
пеняни ундириш ҳам сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 8.3-бандига кўра,
етказиб берилган махсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун лизинг
олувчи ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб
белгиланган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган пенянинг ҳисоб-китоби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг
қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга келиб чиқиб, суд, неустойка кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
сабабли,
шунингдек, даъвогар шартномада олдиндан тўлаш белгиланган бўлсада,
жавобгарга маҳсулотларни олдиндан тўловсиз бериб юборганлигини,
қарздорлик юзага келишида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини,
жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга, кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини 4.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Лизинг тўловларининг таъминоти сифатида ХХХХ акциядорлик
жамияти Навоий вилоят филиали, жавобгар ХХХ, қўшимча жавобгарлар
ХХХ,ХХХХ, ХХХХ масъулияти чекланган жамиятлари билан 2020 йил 25
ноябрда 20/139-сонли ҳамда 2020 йил 30 ноябрда 20/018к-сонли
кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномаларининг 1-бандига кўра, кафил Лизинг берувчи
ва Лизинг олувчи ўртасида 2020 йил 30 ноябрда тузилган 19/06-2-050-УФсонли ҳамда 2020 йил 25 ноябрда тузилган 20/06-4-178уф-сонли лизинг
шартномаси бўйича “Лизинг олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг
тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича лизинг олувчи билан
биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган.
ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради.
Кафиллик шартномасининг 3.4-бандига мувофиқ, кафил лизинг
шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида
белгиланган, “Лизинг олувчи” томонидан тан олинган пеня (жарима)ни,
суд харажатларини тўлаш, лизинг берувчининг лизинг шартномаси
бўйича бошқа зарарларни қоплаши белгиланган.
Шу сабабли суд асосий қарз ва пеняни жавобгар ва қўшимча
жавобгар кафиллардан солидар тартибда ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, хусусан жавобгардан
2.000.866 сўм давлат божини республика бюджетига, олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179- моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ, қўшимча жавобгарлар ХХХХларидан даъвогар ХХХХ
акциядорлик жамияти фойдасига 52.911.000 сўм асосий қарз, 4.000.000
сўм пеня ва тўланган 30.000 сўм почта харажатлари солидар тартибда
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан республика бюджетига, суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 2.000.866 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Б.Джумаев