Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/2659 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KUBARO DIYOR фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Текстил Навоий Гроуп масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079176 Claim ID 3245980 PDF Hash b95d943ae6c86744... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
Мазкур Кодекснинг 236-моддаси Мазкур Кодекс 236 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 385 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 апрель 4-2101-2301/2659-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХ” ФХ манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХХХХ” МЧЖдан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари Х.Р ва даъвогар вакили Ш.К (2023 йил 1 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХХ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўз шартномавий мажбуриятини бажармаганлигини кўрсатиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 135.391.333 сўм асосий қарз ва 37.368.008 сўм пеняни ундиришни ҳамда ишни Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили даъво талабларини қисман қўллаб-қувватлаб, даъво талабидаги пенянинг ҳисоб-китобида янглишиш бўлганлигини, яъни шартномада пеня ҳисоблаш ставкаси 0,04 фоиз бўлсада, ҳисоб-китоб қилишда пеня ҳисоблаш ставкасини 0,4 фоиз бўйича ҳисобланганлигини, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлигини билдиришиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 135.391.333 сўм асосий қарз ва 3.736.801 сўм пеня ундиришни сўрашди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил хх мартда хххх-сонли “маҳсулот етказиб бериш тўғрисида” шартнома тузилиб, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотларни шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.4.-бандига кўра, сотиб олувчи етказиб берилган маҳсулот қийматини ҳосил йилининг 31 декабрь кунига қадар тўлаб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, шартномада назарда тутилган маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмасдан 135.391.333 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур Кодекснинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асосли эканлиги ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар, хисобварақ-фактура ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 135.391.333 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво талабида шартномага мувофиқ жавобгардан 37.368.008 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4 - бандига мувофиқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасига 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. Бинобарин, даъвонинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги талаби амалдаги қонун ҳужжатлари ва шартномага кўра асослидир. Лекин, даъвогар пенянинг ҳисоб-китобида хатоликка йўл қўйган. Яъни, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4 – бандида ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасига нисбатан ҳисобланадаган фоиз миқдори 0,04 фоиз бўлса-да, ушбу фоиз миқдори 0,4 фоиз деб ҳисобланиши натижасида даъво талабидаги пеня миқдори 33.631.207 сўмга кўп кўрсатилган. Шу боис суд, даъвонинг пеня ундириш талабининг 3.736.801 сўм қисмини асосли, қолган 33.631.207 сўм қисмини асоссиз деб баҳолайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Бундан ташқари, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабининг асосли деб топилган пеня ундириш қисмини 700.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қуйидагича тақсимлашни, яъни даъвонинг асосли деб топилган қисми бўйича жавобгардан 2.782.563 сўм, даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича даъвогардан 672.624 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “ХХХХХХХХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 135.391.333 сўм асосий қарз, 700.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Давлат бюджетига “ХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 2.782.563 сўм давлат божи ва “ХХХХХХХХХХ” фермер хўжалигидан 672.624 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов