Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3206 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенчҳсия жамғармаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "MEGA-POLIMER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078930 Claim ID 3234778 PDF Hash 8ddcaa3d12005fd9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
симлаш масаласи ИПК 118-моддаси симлаш масаласи ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 апрель 4-1501-2302/3206-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили YJVB (2023 йил 3 апреь кунги 01-30/3001-35/438-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Aнинг жавобгар “B” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибида 8 131 040 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар A судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “B” масъулияти чекланган жамиятидан 8 131 040 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими жавобгар давлат рўйхатига олинган ҳамда даъво аризасида келтирилган манзилларга юборилган, ушбу ҳолатлар почта маълумотномалари билан тасдиқланади. Шунингдек жавобгар раҳбарига СМС хабарномаси юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128–моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошига асосан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Суд қонун талабида асосланиб жавобгарни огоҳлантириш чоралари кўрилгани учун ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, жавобгарда Мўминов Афзалбек Мадамин ўғли 2020 йил 21 июль куни меҳнат вазифасини бажараётган вақтда бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнатда майиб бўлгани сабабли унга 1-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва 2022 йилни 1 январдан 2022 йилни 31 декабрь кунига қадар жами 8 131 040 сўм ногиронлик пенсияси тўланган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида “Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб белгиланган. Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Мазкур Низом талабларида асосланиб, даъвогар меҳнатда майиб бўлган фуқарога тўланган пенсия тўловларини ўтказиб бериш ҳақидаги талабномани жавобгарга юборган. Талабнома жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг квитанцияси билан тасдиқланади. Жавобгар ихтиёрий равишда тўланган пенсияни қопловчи тўловни ўтказиб бермагани учун судга даъво аризаси киритилган. Даъво талаби бахтсиз ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома, тўланган пенсиялар ҳақидаги маълумотнома, талабнома билан исботлангани учун суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Суд харажатларини тақсимлаш масаласи ИПК 118-моддасига мувофиқ ҳал этилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини, республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар A фойдасига жавобгар “B” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибида 8 131 040 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. 3 Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Д.С. Акрамова