← Назад
Решение #610095 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Фукаролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 705 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1203-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 03 апрель
Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев, ушбу кун даъвогар
«Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонасининг жавобгар «Музработ туман йўллардан
фойдаланиш» ДУКга нисбатан соддалаштирилган иш юритиш тартибида берган даъво
аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни-,
Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий
корхонаси даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида «Kuliyev Abduvahob»
хусусий корхонаси (ижрочи) ва жавобгар «Музработ туман йўллардан фойдаланиш»
ДУК (буюртмачи) ўртасида 04.01.2021 йилда А-21/247-сонли шартнома тузилганлиги,
шартномага асосан буюртмачига жами 506 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги,
кўрсатилган хизматлар счёт-фактура асосида қабул қилинганлиги, шартнома бўйича
буюртмачининг ижрочи олдида 993 500 сўм қарздорлиги юзага келганлиги.
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилганлиги, қарздорлик
буюртмачи томонидан тўлаб берилмаганлиги, шартномага асосан 496 750 сўм пеня
ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгар «Музработ туман йўллардан фойдаланиш»
ДУКдан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси фойдасига 993 500 сўм
асосий қарз, 496 750 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси (ижрочи) ва жавобгар «Музработ
туман йўллардан фойдаланиш» ДУК (буюртмачи) ўртасида 04.01.2021 йилда
А-21/247-сонли шартнома тузилган.
Шартномага асосан ижрочи буюртмачига GPS ускунасини ўрнатиш ва GPS
ускуналарига хизмат кўрсатиш мажбуриятини олган, буюртмачи кўрсатилган
хизматлар учун шартномада белгиланган тартибда ва муддатда ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Ижрочи томонидан буюртмачига хизматлар кўрсатилган бўлиб, кўрсатилган
хизматлар буюртмачи томонидан счёт-фактуралар асосида қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка
талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Кўрсатилган хизматлар учун буюртмачи томонидан тўлиқ тўлов амалга
оширилмаганлиги натижасида 993 500 сўм қарздорлик юзага келган.
Фуқаролик кодексининг 705-моддасига мувофиқ буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ижрочи томонидан буюртмачига талабнома билан мурожаат қилиниб
993 500 сўм қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Буюртмачи томонидан қарздорлик
тўлаб берилмаган.
Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар «Музработ
туман йўллардан фойдаланиш» ДУКдан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий
корхонаси фойдасига 993 500 сўм асосий қарз, 496 750 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномада белгиланган
мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилганлигини, шартномавий мажбуриятлар
жавобгар томонидан бажарилмаганлигини, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини
инобатга олиб, даъвонинг 993 500 сўм асосий қарзни ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.9-бандига асосан
тўлов кечиктирилганлиги учун 496 750 сўм пеня ҳисобланиб, ҳисобланган
496 750 сўм пеняни ундириш сўралган.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабидаги
496 750 сўм пеняни 248 375 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
248 375 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўргазмасини тинглаб, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Музработ туман
йўллардан фойдаланиш» ДУКдан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси
фойдасига 993 500 сўм асосий қарз, 248 375 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини
жавобгар «Музработ туман йўллардан фойдаланиш» ДУК зиммасига юклашни лозим
топади.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186, 2035-моддаларига асосланиб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Музработ туман йўллардан фойдаланиш» ДУКдан даъвогар «Kuliyev
Abduvahob» хусусий корхонаси фойдасига 993 500 сўм асосий қарз, 248 375 сўм пеня,
300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кунлик муддат ичида Самарқанд
шаҳар иқтисодий суди орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев