← Назад
Решение #610097 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2023 йил 3 апрель
4-1504-2301/1188-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
И.Одилов (ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакили М.Сулаймонов (паспорт
асосида) иштирокида, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "Абдулхамид ота файз" фермер
хўжалигидан жами 183514057 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "Абдулхамид ота файз" фермер
хўжалигидан 72555040 сўм асосий қарз, 110959017 сўм пеня ва 30000 сўм почта
ҳаражатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили фермер хўжалиги фаолият олиб бормаётганлиги ва фермер
хўжалигига тегишли ерни захирага олиш бўйича ариза ҳокимятга киритилганлиги,
ерни захирага олиш бўйича ҳоқим қарори кутилаётганлигини билдириб, даъвони
рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакиллари фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
Қоидалари”нинг 127-бандига кўра, электр энергияси истеъмолчилари фойдаланган
электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга мажбурдирлар.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2023 йил
1 февраль ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида 72555040 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик
тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилини суд
мажлисидаги кўргазмаси билан ўз тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундиришни талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 113-бандига кўра, маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор
бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Шунга кўра, даъвогар 110959017 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни
сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилди.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганлиги, даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги пеня
миқдорининг ошишига олиб келганлигини инобатга олиб, талаб қилинган пеня
миқдорини 30000000 сўмга қадар камайтиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгар "Абдулхамид ота файз" фермер хўжалигидан даъвогар
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига
72555040 сўм асосий қарз, 30000000 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажатини
ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 3670281,14 сўм давлат божини
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Юқоридагиларда асосланиб суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 468,474-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодесининг 118,
176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар "Абдулхамид ота файз" фермер хўжалигидан
72555040 сўм асосий қарз, 30000000 сўм пеня ва 30000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Абдулхамид ота файз" фермер хўжалигидан Республика бюджетига
3670281,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
А.Акбаров