Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3200 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Сифат йўл қурилиш 2022 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1069439 Claim ID 3234776 PDF Hash a8d077f05826487a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 3 апрель 4-1501-2302/3200-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “НОМИ” (собиқ “Fira Lagos”) масъулияти чекланган жамиятидан 951 217 сўм жарима, 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Компания деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ” (собиқ “Fira Lagos”) масъулияти чекланган жамиятидан 951 217 сўм жарима, 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарнинг давлат рўйхатига олинган манзилига юборилгани ҳамда раҳбари телефон рақамига СМС хабарномаси юборилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Компания ва “Fira Lagos” МЧЖ, ҳозирдаги номи “НОМИ” МЧЖ (дилер) ўртасида 2021 йил 18 март куни FER/N-0188-сонли “Дилерлик шартномаси” тузилган. Шартноманинг 1.2-бандига асосан дилер компаниянинг манфаатини ифода этиб мукофот эвазига республика ҳудудида уяли радиотелефон алоқа бозорида Компания манфаатларини ифодалаш, мижоз/абонентларни топиш, жалб қилиб ва уларни Компания тармоғига улаш, потенциал ва мавжуд мижозларга Компания стандарт ва талабларига кўра сифатли ва бехато ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш, Компания талабларига мувофиқ янги мижоз/абонентлар уяли радиотелефон алоқа хизматларини тақдим этиш бўйича шартномаларни бехато тузиш ва уларни Компанияга тақдим этиш, Компаниянинг қўшимча абонент хизматларини самарали ривожлантириш ва уларни бехато фаоллаштириш, ушбу шартномага алоҳида тузилган илова/қўшимча шартномаларга мувофиқ Компания манфаатларини ифодалаш, бошқа ишларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.2.8-бандида дилер шартноманинг иловаларида кўрсатилган жарималарни ўз вақтида тўлаши, 6.2-бандида дилер шартнома шартларини бажармаганида ёки лозим даражада бажармаганида етказилган зарарни қоплаши ва шартномани иловаларида келтирилган жарималарни тўлаши шартлари назарда тутилган. Шартноманинг 2, 13-сонли иловасида дилер томонидан ўз мажбуриятларини аниқ ёки тўла бажармагани аниқланганида компания томонидан дилерга нисбатан далолатнома асосида қўлланилиши мумкин бўлган жарима санкция турлари ва уларнинг миқдори белгиланган. “Жарима санкцияларни қўллаш бўйича далолатнома”ларга асосан дилерга шартнома шартлари бузилгани учун 2021 йил 1 август куни 1 000 000 сўм жарима, ва 2022 йил 9 август куни 50 000 сўм жарима қўлланилган. Далолатномалар электрон кўринишда дилерга юборилган. Далолатномаларда дилер жаримани ўз вақтида тўламаса Компания жаримани дилер банкига тўлов талабномасини акцептсиз тақдим этган ҳолда ундириб олиши ҳуқуқи кўрсатиб ўтилган, лекин дилер далолатномаларни имзоламаган. Компания 2022 йил 16 сентябрь кунги 04-02/285-сонли талабнома орқали дилерни жаримани тўлаш ҳақида огоҳлантирган. Компаниянинг талабномаси оқибатсиз қолдирилгани, жаримани тўлаб бермагани учун судга даъво аризаси киритилган. Суд тарафлар ўртасида тузилган дилерлик шартномаси аралаш шартнома бўлиб, ўз ичига маҳсулот етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа шартномалар шартларини олган деб ҳисоблайди. Дилерлик шартномаси бўйича жавобгарнинг вазифалари Компания номидан мижозларга шартномада кўрсатилган хизмат кўрсатиш ва улар бўйича ҳисоботлар ва ҳужжатлар ва ахборотни Компанияга топширишдан иборат бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт. ФК 260-моддасида “Қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас”, деб белгиланган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. Мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас. ФК 357-моддасининг бешинчи қисмига биноан, шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди. Шунинг учун шартнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги асос билан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги (лозим даражада бажарилмаганлиги) учун неустойка ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиб бўлмайди. Жавобгар даъвогарга ва судга жарима шаклидаги неустойка юзасидан ўз эътирозларини тасдиқ этмади. Суд даъвогар дилерни хизмат ҳақидан 98 783 сўм ушлаб қолгани учун ундириш талаб этилган 951 217 сўм жарима талаби шартнома шартлари, унинг иловалари, жаримани ҳисоблаш ҳақидаги далолатномалар билан тўла исботлангани учун даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ суд харажатларини жавобгардан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “НОМИ” (собиқ “Fira Lagos”) масъулияти чекланган жамиятидан 951 217 сўм жарима, 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова