Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1200 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KULIEV ABDUVAHOB хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "SOGDA QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1069855 Claim ID 3246386 PDF Hash e9b881084070d2f2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддаси збекистон Республикаси Фукаролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 705-моддаси аролик кодекси 705 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1200-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 03 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев, ушбу кун даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонасининг жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан соддалаштирилган иш юритиш тартибида берган даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни-, Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси (ижрочи) ва жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи) ўртасида 06.09.2021 йилда А-21/503-сонли, 16.07.2022 йилда 22/462-сонли шартномалар тузилганлиги, шартномага асосан буюртмачига жами 1 000 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, кўрсатилган хизматлар счёт-фактура асосида қабул қилинганлиги, шартнома бўйича буюртмачининг ижрочи олдида 1 000 000 сўм қарздорлиги юзага келганлиги. қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилганлиги, қарздорлик буюртмачи томонидан тўлаб берилмаганлиги, шартномага асосан 500 000 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси фойдасига 1 000 000 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси (ижрочи) ва жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи) ўртасида 06.09.2021 йилда А-21/503-сонли, 16.07.2022 йилда 22/462-сонли шартномалар тузилган. Шартномага асосан ижрочи буюртмачига GPS ускунасини ўрнатиш ва GPS ускуналарига хизмат кўрсатиш мажбуриятини олган, буюртмачи кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган тартибда ва муддатда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ижрочи томонидан буюртмачига хизматлар кўрсатилган бўлиб, кўрсатилган хизматлар буюртмачи томонидан счёт-фактуралар асосида қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Кўрсатилган хизматлар учун буюртмачи томонидан тўлиқ тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида 1 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Фуқаролик кодексининг 705-моддасига мувофиқ буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ижрочи томонидан буюртмачига талабнома билан мурожаат қилиниб 1 000 000 сўм қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Буюртмачи томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси фойдасига 1 000 000 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномада белгиланган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилганлигини, шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаганлигини, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг 1 000 000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.9-бандига асосан тўлов кечиктирилганлиги учун 500 000 сўм пеня ҳисобланиб, ҳисобланган 500 000 сўм пеняни ундириш сўралган. Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабидаги 500 000 сўм пеняни 250 000 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 250 000 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси фойдасига 1 000 000 сўм асосий қарз, 250 000 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186, 2035-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kuliyev Abduvahob» хусусий корхонаси фойдасига 1 000 000 сўм асосий қарз, 250 000 сўм пеня, 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кунлик муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья К.И.Тухтаев